3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Давлат ва ҳуқуқ назариясининг функциялари



Download 1,42 Mb.
bet4/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   277
Bog'liq
ДХН

1.2.Давлат ва ҳуқуқ назариясининг функциялари
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг фан сифатида амалга оширадиган функциялари деганда ушбу билимлар тизимининг илмий ва ўқув жараёнига таъсир ўтказишининг бош асосий йўналишлари тушунилади. Мазкур функциялар қаторида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
Назарий билиш (эвристик)1функцияси. Давлат ва ҳуқуқни билиш турли даражада бўлиши мумкин. Баъзан у давлат ва ҳуқуқни изоҳлаш ёки тушунтиришдангина (онтологик функциядан) иборат бўлади. Лекин давлат ва ҳуқуқ назарияси бу билан чекланмайди, балки ўрганилаётган объектнинг моҳиятига чуқур кириб бориш орқали янги қонуниятларни очади, янги билим- ларни ҳосил қилади. Масалан, давлат ва ҳуқуқ ривожланиш қону- ниятларининг очилиши, давлатнинг иқтисодий ролини изоҳлаш, ҳуқуқий тартибга солишнинг янги механизмларини шакллан- тириш ва ҳоказо.
Назарий билиш функциясини амалга ошириш туфайли дав- лат ва ҳуқуқ назарияси давлат-ҳуқуқий воқеликларни чуқур ва мукаммал ўрганиш асосида уларнинг характерли белгилари ва муҳим хусусиятларини таърифлаб беради. Давлат ва ҳуқуқни худди шу тарзда тадқиқ этиш давлат ва ҳуқуқнинг келгуси ривожланиши ҳақида илмий башоратлар қилиш имкониятини беради. Умуман олганда мазкур фан илмий – ҳуқуқий дунёқараш- ни шакллантириш функциясини бажаради.
Амалий тажриба функцияси.Барча юридик фанларда бўл- гани сингари давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида ҳам назарий би- лимлар амалий фаолият билан узвий қўшиб олиб борилади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани ҳам амалиётга ёрдам кўрсатади. Жум- ладан, у давлат фаолиятини такомиллаштиришга, қонунчиликни ривожлантириш ва уни амалда қўлланиш ишини яхшилашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқади ва ҳоказо. Юридик амалиётни назарий жиҳатдан асослаш ҳам муҳим илмий аҳамиятга эга.
Методологик функция. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани доирасида ишлаб чиқиладиган қонуниятлар ва концепциялар тармоқ ва махсус фанларнинг асоси сифатида намоён бўлади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фақат давлат-ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганиш билангина чекланмайди, балки ҳуқуқ, ҳуқуқий ва давлат тузилмаларини такомиллаштириш принципларини ҳам ишлаб чиқади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish