3. Маъруза машғулотлари



Download 50,9 Kb.
Sana20.06.2022
Hajmi50,9 Kb.
#683786
Bog'liq
kurs ishi


4
3. Маъруза машғулотлари
1-мавзу. Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг вазифалари
ва иқтисодий сиёсатининг мақсадлари.
Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизми, унинг фаолият
соҳаси. Фаолият соҳасининг чегаралари. Иқтисодиётга давлатнинг
аралашуви ва иқтисодиётни давлат томонидан бошқаришнинг зарурати.
Фақат бозор ёки бозор механизми орқали тартибга солиб бўлмайдиган
ижтимоий ва такрор ишлаб чиқариш жараёнлари. Давлат бажариши шарт
бўлган ижтимоий- иқтисодий функциялари ва вазифалари. Иқтисодиётни
давлат томонидан бошқаришдан кўзланган асосий мақсадлар. Иқтисодий
сиёсат тушунчасининг мазмуни. Иқтисодий сиёсат элементлари ва
тамойиллари. Жамият ва давлат манфаатларининг устуворлиги. Иқтисодиёт
субъектларининг ҳокимият органлари билан ўзаро муносабатлари.
Иқтисодий ресурс ва даромадларнинг айланишини оқилона бошқариш.
Иқтисодий сиёсат технологиялари. Иқтисодий соҳани бошқариш ва тартибга
солишнинг маъмурий ва иқтисодий усуллари ва воситалари.Иқтисодий
сиёсат мақсадлари. Иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишнинг
самарали тизимини яратиш. Сиёсий ва иқтисодий стратегия. Давлат
иқтисодий стратегияси турларининг классификацияси. Иқтисодий сиёсат
турларининг классификацияси. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
даврида иқтисодиётни тартибга солинишнинг ўзига хос йўли. Иқтисодиётга
давлат аралашувининг чегаралари ва кўламини оқилоналаштириш
йўналишлари (Диалогик ёндашув, ақлий хужум, мунозара презентация).
2-мавзу.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий
асослари.
Меркантилизм мактаби намоёндалари ва физиократ мактаби
асосчиси Франсуа Кэненинг иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг роли
ҳақидаги назарий қарашлари. Иқтисодий ривожланишда давлатнинг ўрни
ҳақида Англия классик сиёсий иқтисод намоёндалари концепцияси.
Иқтисодий либерализм, иқтисодий ривожланишда давлатнинг роли
муаммолари ва унинг мазмуни. 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий
инқирози сабоқлари ва инқирозга учраган иқтисодий либерализм
назариясида иқтисодиётни ривожлантиришнинг бозор механизми ўрни
ҳақида. Давлатнинг иқтисодий роли ҳақидаги қарашлар борасида Кейнс
инқилоби. Иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш усуллари ва шакллари
бўйича Кейнс концепциясининг асосий мазмуни. Иқтисодий ривожланишни
бошқаришда давлатнинг роли ҳақида замонавий назария. Замонавий
назарияда икки муқобил мактабларнинг назарий концепциялари: янги
консерватор ва янги кейнсчилик. Монетар назария ва сиёсатнинг
иқтисодиётни тартиблаш воситалари. Неоклассиклар иқтисодиётга
давлатнинг аралашуви шакллари тўғрисида. (Муаммоли таълим,блиц-сўров,
мунозара, визуал маъруза).
5
3-мавзу. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисодиётни давлат
томонидан тартибга солиш механизмининг шаклланиши.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми.
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва стратегияси. Давлатнинг
бош ислоҳотчи сифатидаги вазифалари. Собиқ тоталитар тузумнинг
иқтисодиётни бошқариш органлари ва уларнинг марказлаштирилган,
маъмурий-буйруқбозлик бошқариш усулларининг салбий оқибатлари.
Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш
шароитида институционал( маъмурий) ислоҳотларининг зарурлиги ва
мақсади. Институционал(маъмурий) ислоҳотларнинг асосий йўналишлари.
Институционал(маъмурий) ислоҳотлар ва иқтисодиётни бошқариш
тизимининг тубдан ўзгартирилиши жараёнлари. Иқтисодиётни давлат
томонидан бошқаришнинг янги тизимининг яратилиши. Давлатнинг
иқтисодиётни тартибга солишга қаратилган янги стратегияси ва сиёсатининг
мақсади, вазифалари ва асосий йўналишлари. Жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирози давом этаётган шароитда Ўзбекистонда давлат иқтисодий
сиёсатининг иқтисодиётни тартибга солиш механизми фаолиятининг ижобий
натижалари.(Муаммоли маъруза, блиц-сўров, ўз-ўзини назорат).
4-мавзу.Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш-
иқтисодиётни тартибга солиш воситаси.
Давлат мулки ва тадбиркорлиги. Иқтисодий сиёсатда давлат
мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи. Давлат мулкининг бозор
иқтисодиётини давлат томонидан тарибга солишдаги ўрни ва аҳамияти.
Иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторларининг ўзаро алоқадорлиги
ҳамда таъсири. Давлат тадбиркорлиги ва унинг иқтисодиётни тартибга
солишдаги ўрни ва аҳамияти. Давлат томонидан хусусий бизнес ва
тадбиркорликнингривожланишини рағбатлантириш механизми. Давлатнинг
мулкчилик муносабатларини тартибга солиш сиёсати. Ўзбекистонда давлат
мулкини хусусийлаштиришнинг мақсади ва босқичлари.Давлат мулкини
хусусийлаштиришнинг ҳозирги босқичининг ўзига ҳос ҳусусиятлари. Давлат
мулкини бошқариш. Давлат мулкининг хусусий сектор ривожланишини
қўллаб-қувватлашдаги аҳамияти.Давлат ҳариди ва унинг ички бозорни, кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги аҳамияти. Хусусий
мулк ва мулкчилик муносабатларининг давлат томонидан ҳимоя қилиниши
ва кафолатланиши. Давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш
самарадорлигини ошириш йўллари. Ўзбекистон иқтисодиётида давлат
иштирокини босқичма-босқич камайтириш йўналишлари (Слайд-шоу,
“Инсерт”, блиц-сўров).
5-мавзу. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни дастурлаш,
прогнозлаштириш ва режалаштириш.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни дастурлаш ва
прогнозлаштиришнинг зарурлиги ва аҳамияти. Прогнозлаштиришнинг
6
иқтисодий сиёсатда тутган ўрни. Прогнозлар классификацияси: фаол ва
пассив, макроиқтисодий ва микроиқтисодий, узоқ ва ўрта муддатли
прогнозлар. Илмий прогнозлаштиришнинг принциплари ва прогнозларни
ишлаб чиқиш босқичлари, усуллари. Дастурлаш варежалаштириш
давлатнинг иқтисодий бошқаруви функциялари сифатида. Дастурли-
мақсадли режалаштириш назариясининг асослари. Мақсадли дастурлар
классификацияси ва уларни ишлаб чиқиш принциплари ва босқичлари.
Директив режа. Индикатив режалаштириш. Иқтисодиётни
дастурлаш,прогнозлаштириш,режалаштириш воситалари ёрдамида давлат
томонидан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти.
Ривожланган мамлакатларнинг прогнозлаштириш, дастурлаш ва
режалаштириш борасидаги тажрибалари. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий
ривожланишни прогнозлаштириш ва дастурлаш. Мамлакатимизда амалга
оширилаётган иқтисодийдастурнинг устувор йўналишлари. Энг муҳим
тармоқ, соҳаларни ҳамда минтақаларни ривожлантириш дастурлари.
”Соғлом она ва бола йили” давлат дастурининг мақсад ва йўналишлари.
(Слайд-шоу, диалогик ёндашув, муаммоли таълим, мунозара).
6-мавзу. Иқтисодиётда монополизмга қарши сиёсат ва рақобатни
ривожлантириш.
Рақобатнинг категориясининг моҳияти ва шакллари. Рақобатлашиш
усуллари.Рақобатнинг вазифалари ва унинг бозор иқтисодиётидаги аҳамияти.
Рақобатнинг бозор иқтисодиётини тартибга солишдаги роли. Монополия ва
унинг вужудга келиш сабаблари.Иқтисодий монополизм ва унинг салбий
оқибатлари. Давлатнинг иқтисодий монополизмга қарши сиёсати ва унинг
асосий йўналишлари, усуллари. Ривожланган мамлакатларда антимонопол
сиёсатни амалга оширилиши тажрибалари. Ўзбекистонда давлатнинг рақобат
сиёсати. Давлат томонидан рақобатни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш
мақсадлари ҳамда йўналишлари Ўзбекистон Респуликасининг “Рақобат
тўғрисида”ги қонунининг мазмуни ва унинг монополистик фаолиятни
тартибга солиш ҳамда рақобатни ривожлантириш, ҳимоя қилишдаги
аҳамияти. Рақобатни янада ривожлантириш ва ҳимоя қилишни кучайтириш
йўллари. (Муаммоли маъруза конференция,муаммоли таълим, Слайд-
шоу).
7-мавзу. Бозор иқтисодиётида нархнинг регуляторлик вазифаси ва уни
давлат томонидан тартибга солиниши
Нарх ва қийматнинг замонавий назарияси - меҳнатнинг қиймати ва
қийматни қайта тақсимлаш назариясининг синтези сифатида. Меҳнатнинг
қиймати назарияси ва қайта тақсимланган қиймат назарияларининг
замонавий назариядан фарқи. Собиқ Совет иттифоқи ва унинг
республикаларидаги марказлашган-режали иқтисодиётда нарх белгилашнинг
бозор иқтисодиётидаги нарх белгилашдан фарқи. Давлатнинг ижтимоий
сиёсатида нарх белгилашнинг ўрни. Бозор иқтисодиётида нарх кўринишлари.
Нарх ва унинг бозор иқтисодиётидаги вазифалари. Нархнинг регуляторлик
7
вазифаси ва унинг бозор иқтисодиётини тартиблашдаги аҳамияти.
Ўзбекистонда давлатнинг нарх сиёсатининг мақсад ва вазифалари.Давлат
нарх сиёсатини амалга оширишнинг асосий усуллари ва воситалари. Европа
Иттифоқи мамлакатлари, Япония, МДҲ мамлакатлари ва АҚШ да қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини нархини бошқариш хусусиятлари. Ўзбекистонда
давлатнинг инфляцияга қарши сиёсатининг мақсади, усуллари. Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози хали-бери давом этаётган шаротда инфляцион
жараёнларнинг хусусиятлари ва уни олдини олиш чоралари.(Слайд-шоу,
блиц-сўров, мунозара, ақлий ҳужум).
8мавзу. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бюджет-
солиқ сиёсати воситалари.
Давлат бюджети – давлат молия фондининг асоси ва иқтисодиётни
давлат томонидан бошқаришнинг мухим шакли сифатида. Бозор иқтисодиёти
мамлакатларида давлат бюджети ва ЯИМ мутаносиблиги давлат иқтисодий
салоҳиятини кўрсатувчи кўрсаткич сифатида. Давлатнинг бюджет сиёсати.
Аҳолининг ижтимоий қатлами, мамлакат ҳудудлари, иқтисодиёт тармоқлари
ўртасида давлат бюджети ресурсларининг тақсимланиши иқтисодиётни
давлат бошқаруви кўрсаткичи сифатида. Ўзбекистон давлат бюджети ва
унинг шаклланиши ва тақсимланишининг хусусиятлари. Солиқ ва унинг
вазифалари. Солиқ ва иқтисодий ўсиш. Давлатнинг фискал сиёсати. Солиқ
имтиёзлари алоҳида ишлаб чиқариш турларини рағбатлантириш воситаси
сифатида. Солиқ имтиёзларининг асосий кўринишлари: солиқ кредити,
тезлаштирилган амортизация, товар ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш,
чет эл инвестицияларини жалб қилувчи имтиёзлар, баъзи ишлаб чиқариш
кўринишларини солиқлардан озод қилиш. Ўзбекистонда солиқ тизимини
янада такомиллаштириш ва унинг рағбатлантирувчилик ролини кучайтириш
йўллари. (Слайд-шоу, муаммоли таълим, ақлий ҳужум, Т-схемаси,
мунозара).
9-мавзу. Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг пул-кредит
сиёсати воситалари.
Пул ва пул муомаласи, пулга бўлган талаб ва пул
таклифи.Давлатнинг пул муомаласини тартибга солиши. Пул эмиссияси ва
уни назорат қилиш.Кредит ва банк тизимининг бозор иқтисодиётидаги
вазифалари. Давлатнинг монетарсиёсати ва унинг иқтисодиётни тартибга
солишдаги аҳамияти. Пул-кредит сиёсати воситаларининг иқтисодиётни
тартибга солишдаги роли. Ўзбекистоннинг кредит тизими. Ўзбекистоннинг
банк тизими ва унинг ривожланиш босқичлари. Иқтисодиётни, бизнес ва
хусусий тадбиркорликни кредитлаш ва молиявий қўллаб-
қувватлаш.Ривожланган мамлакатлардаиқтисодиётни пул-кредит воситалари
орқали тартиблаш муаммолари. Жаҳон молиявий –инқирозининг юз бериш
сабаблари. Ўзбекистонда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий
оқибатларини юмшатишда банктизимининг роли. Жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирозиҳамон давом этаётган шароитда Ўзбекистонда банк
8
тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари. Пул-кредит
тизимини тартибга солишни янада такомилаштириш йўналишлари.
(Муаммоли маъруза, диалогик ёндашув, “Ақлий хужум”, Слайд-шоу ,
мунозара).
10-мавзу. Жамиятнинг ижтимоий соҳаси ва давлатнинг ижтимоий
сиёсати.
Жамият ижтимоий соҳаси, унинг таркиби ва жамият
ривожланишидаги роли. Ижтимоий (социал) сиёсат тушунчаларининг
мазмуни. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва ижтимоий сиёсат
тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги. “Социал давлат” тушунчасининг
мазмуни. Ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари.
Аҳоли турмуш даражасини ошириш самарали ижтимоий сиёсатнинг мақсади
эканлиги. Ижтимоий соҳада давлат бошқарувининг шакллари ва воситалари.
Ўзбекистонда давлатнинг бандлик сиёсати ва аҳолини иш билан таъминлаш
йўллари. Даромадлар сиёсати ва аҳоли турмуш даражасини ўстириш.
Ўзбекистонда кучли ижтимоий сиёсат ва камбағалликка қарши кураш.
Давлатнинг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларидаги
сиёсатининг мақсадлари ва уларни амалга оширишнинг йўналишлари.
Коронавирус пандемияси ва глобал молиявий-иқтисодий инқирози
шароитида Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий қуллаб-қувватлаш ва турмуш
даражасини оширишнинг устувор йўналишлари. (Муаммоли таълим,
презентация, “Кластер”, блиц-сўров,ақлий ҳужум, мунозара.)
11-мавзу. Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш вазифалари.
Иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти ва уни таъминлашнинг
аҳамияти. Иқтисодий хавфсизликнинг намоён бўлиш шакллари. Мамлакат
иқтисодий хавфсизлиги кўрсаткичлари индикаторлари. Давлат томонидан
иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсадлари вазифалари. Иқтисодий
хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари. Ўзбекистонда ички
ижтимоий-иқтисодий хавфсизликни таъминлашда эришилган натижалар
истиқбол йўналишлар. Мамлакатимизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз
шароитида ташқи иқтисодий хавфсизликни таъминлаш масалалари.
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар, уюшмалар
фаолиятида иштироки билан боғлиқ иқтисодий хавфсизликни таъминлаш
йўллари. Мамлакатнинг иқтисодий рақобатбардошлиги ва иқтисодий
хавфсизлигини таъминлашнинг узвий боғлиқлиги. (Муаммоли маъруза,
“Ақлий хужум”, мунозара).
12-мавзу. Бозор иқтисодиётида давлатнинг макроиқтисодий
мувозанатни таъминлаш ва инқирозга қарши сиёсати.
Макроиқтисодий мувозанат ва унинг бозор иқтисодиётида намоён
бўлиш шакллари. Давлатнинг макроиқтисодий барқарорлаштириш сиёсати.
Иқтисодий цикл ва инқирозларнинг келиб чиқиш сабаблари. Иқтисодий
инқирозларнинг турлари. Глобал молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб
чиқиш сабаблари. Жаҳон молиявий инқирози ҳамон давом этаётган шароитда
9
Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда давлат
сиёсатининг устувор йўналишлари.Ислoҳoтлaрни чуқурлaштириш,
мaмлaкaтимизни янгилaш вa мoдeрнизaция қилиш, инқирoзгa қaрши чoрaлaр
дaстурининг бaжaрилиши ҳaмдa мaкрoиқтисoдий мувoзaнaтни
таъминлaниши. Ҳозирги даврда глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг
ҳамон давом этиши сабаблари ва унинг ривожланган мамлакатлар
иқтисодиётига салбий таъсир этишитенденциялари. Жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирини
юмшатишга имкон берган омиллар. Ўзбекистоннинг инқирозга қарши
чоралар дастурининг мақсади, йўналишлари ва амалга оширилиши. Глобал
молиявий-иқтисодий инқирози давом этиши шароитида Ўзбекистон
иқтисодиётини барқарор ва мутаносиб ривожлантириш истиқбол
йўналишлари. 2019-2030 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор
ривожлантириш истиқболлари. (Муаммоли маъруза, презентация, блиц-
сўров, мунозара).
13-мавзу. Давлатнинг таркибий-инвестициявий сиёсати.
Иқтисодиётнинг таркибий тузилиши. Иқтисодиёт таркибий
тузилишидаги силжиш ва ўзгаришлар,уларни белгилаб берувчи омиллар.
Давлат таркибий сиёсатининг мазмуни, зарурлиги ва ижтимоий-иқтисодий
аҳамияти. Таркибий сиёсатнинг мақсади, принциплари ва йўналишлари.
Ўзбекистонда иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартиришнинг зарурлиги.
Ўзбекистонда давлатнинг таркибий сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари.
Чуқур таркибий ўзгаришларни ва иқтисодиётни диверсификация қилишни
амалга оширишнинг асосий босқичлари ва йўналишлари.Инвестициялар ва
инвестицион фаолият. Инвестиция сиёсатининг мазмуни ва унинг давлат
иқтисодий сиёсатидаги ўрни. Инвестициясоҳасидаги давлатнинг узоқ
муддатли стратегияси ва унинг устувор жиҳатлари. Ўзбекистонда давлат
инвестицион сиёсатининг мақсадлари ва асосий йўналишлари. Тўғридан-
тўғри хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб этишни
рағбатлантириш. Инвестицион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш механизмини такомиллаштириш масалалари. Аҳоли
жамғармаларини ва корхоналарнинг ўз маблағларини инвестиция
жараёнларига жалб этишни рағбатлантириш йўллари. Ўзбекистон
Республикаси инвестиция дастурларининг мазмуни ва асосий йўналишлари.
(Муаммоли маъруза, слайд-шоу, блиц-сўров, ақлий ҳужум, мунозара).
14-мавзу. Давлатнинг саноат сиёсати ва саноат ривожланишини давлат
томонидан тартибга солиш йўналишлари
Реал иқтисодиёт секторида саноатнинг тутган ўрни ва аҳамияти.
Давлатнинг саноат сиёсатининг мазмуни, тамойиллари. Саноат сиёсатининг
мақсад ва вазифалари. Давлат саноат сиёсатининг асосий йўналишлари.
Ўзбекистонда давлатнинг саноат сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари.
Саноатни модернизация қилиш ва техник ҳамда технологик қайта
қуроллантириш йўналишлари. Иқтисодиётни саноатлаштиришнинг
10
истиқболлари. (Муаммоли таълим, презентация, “Кластер”, блиц-
сўров,ақлий ҳужум, мунозара).
15-мавзу. Давлатнинг энергетика соҳасидаги сиёсати ва ёқилғи-
энергетика соҳаси ривожланишининг тартибга солиниши
Реал иқтисодиёт секторида энергетика соҳасининг тутган ўрни.
Энергетика соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг зарурлиги ва
аҳамияти. Давлатнинг энергетика соҳасидаги сиёсатининг мазмуни, мақсади
ва вазифалари. Давлатнинг энергетик сиёсатини амалга оширишнинг
тамойиллари, асосий йўналишлари. Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика
саноатини ривожлантириш тенденциялари ва муаммолари. Ёқилғи-
энергетика мажмуасини ривожланишини давлат томонидан
рағбатлантиришнинг йўналишлари ва усуллари. Ўзбекистонда ёқилғи-
энергетика соҳасини модернизациялаш ва ривожлантириш истиқболлари.
Атом энергетикасини ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш.
(Муаммоли маъруза, “Ақлий хужум”, мунозара).
16-мавзу. Давлатнинг транспорт сиёсати ва уни тартибга солиш
йўналишлари
Транспорт тизимининг реал иқтисодиёт секторида тутган ўрни ва
аҳамияти. Транспорт соҳасини давлат томонидан бошқариш ва тартибга
солишнинг зарурлиги. Давлатнинг транспорт сиёсатининг мазмуни,
тамойиллари ва мақсади. Давлат транспорт сиёсатини амалга оширишнинг
асосий йўналишлари. Ўзбекистонда транспорт соҳасидаги давлат
сиёсатининг мақсад ва вазифалари, асосий йўналишлари. Транспорт
вазирлигининг вазифалари. Транспорт соҳасини ривожлантиришдаги
муаммолар. Ўзбекистонда транспорт соҳасини бошқариш ва ривожлантириш
истиқболлари. (Муаммоли маъруза, презентация, блиц-сўров, мунозара).
17-мавзу. Давлатнинг хизматлар соҳасини тартибга солишнинг ўзига хос
хусусиятлари
Хизматлар соҳаси ва унинг таркибий қисмлари. Хизматлар
соҳасининг реал иқтисодиёт секторида тутган ўрни ва аҳамияти. Хизматлар
соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсади ва вазифалари. Хизматлар соҳасини
давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишлари. Ўзбекистонда
уй-жой коммунал хўжалигини бошқариш ва ривожлантириш. Аҳолини
намунавий лойиҳалар асосида уй-жой билан таъминлаш масалалари. “Обод
маҳалла” ва “Обод қишлоқ” давлат дастурларининг амалга оширилиши.
(Муаммоли маъруза, слайд-шоу, блиц-сўров, ақлий ҳужум, мунозара).
18-мавзу.Аграр соҳани давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-
қувватлаш.
Давлат аграр сиёсатининг моҳияти ва мақсади.Қишлоқ хўжалиги
соҳасига давлат аралашувининг зарурлиги ва ижтимоий-иқтисодий аҳамияти.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш таркибини тубдан ўзгартириш зарурати.
11
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига давлат буюртмаси. Фермерликни
ривожлантиришда давлатнинг роли. Қишлоқ хўжалиги ривожланишини
давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари. Ўзбекистонда
аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари.
Аграр соҳадаги мулкий, молия, нарх соҳаларидаги ҳамда ер ва сув
ислоҳотлари. Бозор иқтисодиётига хос аграр-иқтисодий муносабатларнинг
шаклланиши ва ривожланиши. Аграр соҳада хўжалик юритиш шакллари.
Ўзбекистонда фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини давлат томонидан
қўллаб-қуватлаш йўналишлари. Агросаноат мажмуаси ва уни
ривожлантириш йўналишлари. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга
оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш
йўналишлари. (Слайд-шоу, блиц-сўров, мунозаар, ақлий ҳужум).
19-мавзу. Давлатнинг иқтисодиётда хусусий тармоқ ва тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш сиёсати.
Хусусий тармоқ ва тадбиркорликнинг миллий иқтисодиётда тутган
ўрни ҳамда ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. Бизнес ва тадбиркорликни
қўллаб-қувватлашда давлатнинг микроиқтисодий сиёсати. Давлат
микроиқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари. Давлатнинг хусусий
тармоқ ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишининг усул ва
воситалари. Давлат томонидан ишбилармонлик-бизнес учун амалий қулай
шароит ва муҳитнинг туғдириб берилиши. Ўзбекистонда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш
тизими.Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги ҳақидаги
принципнинг жорий этилиши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
ривожланишини рағбатлантириш учун берилган имтиёз ва
преференциялар.Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг
кафолатлари ва уларни ҳимоя қилишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органларининг вазифалари. Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг
улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари. Хусусий мулк ва
секторнинг устуворлигини амалда таъминлаш, уни қўллаб-қувватлаш ва
даҳлсизлигини кафолатлашнинг истиқбол йўналишлари.(Муаммоли
маъруза, “Ақлий хужум”, “Дельфи”,мунозара)
20-мавзу. Давлатнинг минтақавий сиёсати ва ҳудудлар
ривожланишининг истиқболлари.
Минтақавий иқтисодиёт. Давлат минтақавий сиёсатининг моҳияти,
принциплари ва мақсадлари. Иқтисодий ҳудудларни комплекс
ривожлантириш. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
даражаларидаги фарқлар ва уларни тенглаштириш муаммолари. Ҳудудлараро
меҳнат тақсимотини оқилоналаштириш ва ишлаб чиқариш кучларини
жойлаштириш.Ҳудудлар ривожланишини давлат томонидан тартибга
солишнинг маъмурий ва иқтисодий усуллари ҳамда воситалари. Давлатнинг
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари.Ўзбекистонда
минтақавий сиёсатнинг ўзига хос хусусиятлари. Ҳудудларни ижтимоий-
12
иқтисодий ривожлантириш давлат дастурлари ва уларни амалга ошириш
йўллари.Ҳудудларнинг ривожланиш даражаларини бир-бирларига
яқинлаштириш чора-тадбирлари. Давлатнинг минтақавий сиёсатини
такомиллаштириш йўналишлари. (Муаммоли маъруза, Слайд-шоу,“Ақлий
хужум”, блиц-сўров кластер).
21-мавзу. Давлатнинг табиий ресурслардан фойдаланиш жараёнларини
тартибга солиши ва экология соҳасидаги сиёсати.
Табиий ресурслардан фойдаланишни бошқариш тизими ва атроф-
муҳитни сақлаш. Давлатнинг экологик сиёсатининг шаклланиши. Давлатнинг
табиатдан фойдаланиш вазифалари. Атроф-муҳит мониторинги. Экологик
меъёрлаштириш. Экологик стандартлар. Давлатнинг экологик экспертизаси.
Экологик лицензиялаштириш. Экологик назорат. Экологияни давлат
томонидан ҳимоя қилишнинг иқтисодий механизми. Табиий ресурслар ва
объектларнинг кадастри. Экологик молиялаштириш. Экологик суғурталаш
фондлари. Табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш
жараёнларини бошқариш бўйича давлат органларининг
вазифалари.Ўзбекистонда табиатдан фойдаланиш ва атроф-муҳитни ҳимоя
қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. Ўзбекистон Республикасининг
“Экологик назорат тўғрисида”ги қонуни ва унинг аҳамияти. Давлатнинг
экологик сиёсатини такомиллаштириш йўллари. (Муаммоли маъруза,
Слайд-шоу ,ақлий хужум, блиц-сўров).
22-мавзу. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан
тартибга солиниши
Давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсатининг моҳияти, тамойиллари.
Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг зарурлиги. Ташқи
иытисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш
йщналишлари.Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга
солишнинг билвосита ва бевосита усуллари. Ташқи савдони тартибга солиш.
Давлатнинг экспорт ва импорт сиёсатлари. Давлат божхона тизими ва унинг
вазифалари. Ўзбекистоннинг Умумжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб
кириши масалалари. Ўзбекистоннинг Евроиқтисодий иттифоқи фаолиятидаги
иштироки. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва
такомиллаштириш йўналишлари. (Муаммоли маъруза, Слайд-шоу ,ақлий
хужум, блиц-сўров).

Маърузалар мавзулари
Дарс
соатлари
ҳажми
1.
1-мавзу. Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг
вазифалари ва иқтисодий сиёсатининг мақсадлари
2
2.
2-мавзу. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга
солишнинг назарий асослари
2
3.
3-мавзу. Ўзбекистондаиқтисодий ислоҳотлар ва
2
13
иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш
механизмининг шаклланиши
4.
4-мавзу. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш
ва бошқариш-иқтисодиётни тартибга солиш воситаси.
2
5.
5-мавзу. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни дастурлаш,
прогнозлаштириш ва режалаштириш
2
6.
6-мавзу. Иқтисодиётда монополизмга қарши сиёсат ва
рақобатни ривожлантириш.
2
7.
7-мавзу. Бозор иқтисодиётида нархнинг регуляторлик
вазифаси ва уни давлат томонидан тартибга солиниши
2
8.
8-мавзу. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга
солишнинг бюджет-солиқ сиёсати воситалари
4
9.
9-мавзу. Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг пул-
кредит сиёсати воситалари
4
10.
10-мавзу. Жамиятнинг ижтимоий соҳаси ва давлатнинг
ижтимоий сиёсати
4
11.
11-мавзу. Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш
вазифалари
2
12.
12-мавзу. Бозор иқтисодиётида давлатнинг
макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш ва инқирозга
қарши сиёсати
2
13.
13-мавзу. Давлатнинг таркибий-инвестициявий сиёсати
2
14.
14-мавзу.Давлатнинг саноат сиёсати ва саноат
ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш
йўналишлари
2
15.
15-мавзу. Давлатнинг энергетика соҳасидаги сиёсати ва
ёқилғи-энергетика соҳаси ривожланишининг тартибга
солиниши
2
16.
16-мавзу. Давлатнинг транспорт сиёсати ва уни тартибга
солиш йўналишлари
2
17.
17-мавзу. Давлатнинг хизматлар соҳасини тартибга
солишнинг ўзига хос хусусиятлари
2
18.
18.-мавзу. Аграр соҳани давлат томонидан тартибга солиш
ва қўллаб-қувватлаш
2
19.
19-мавзу. Давлатнинг иқтисодиётда хусусий тармоқ ва
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсати.
2
20.
20-мавзу. Давлатнинг минтақавий сиёсати ва ҳудудлар
ривожлантириш истиқболлари
4
21.
21-мавзу. Давлатнинг табиий ресурслардан фойдаланиш ва
экология соҳасидаги сиёсати
2
22.
22-мавзу. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятнинг
давлат томонидан тартибга солиниши
2
Жами
52 соат
14
4. Амалий машғулотлар
Ҳар бир амалий машғулот, дастлаб ишнинг мақсадини ва мавзуга
оид назарий билимларни қисқача ёритишдан бошланади. Сўнг ишни
бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва қўйилган мақсадни амалга
ошириш учун талаб қилинган вазифалар аниқ белгиланиб, ишни бажариш
тартиби эса қўйилган вазифалар кетма-кетлигига асосланади. Барча ишлар
олинган натижаларнинг таҳлили билан якунланади. Ҳар бир амалий
машғулотни бажариш учун берилган маълумотларга таяниб, талабаларга
алоҳида вариантлар таклиф этилади.
Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган
аудиторияда ҳар бир академик гуруҳга алоҳида ўтилади. Машғулотлар фаол
ва интерфаол усуллар ёрдамида ўтилади, “Кейс-стади” технологияси
ишлатилади, кейслар мазмуни ўқитувчи томонидан белгиланади. Кўргазмали
материаллар ва ахборотлар мультимедиа қурилмалари ёрдамида узатилади.

Амалий машғулотлар мавзулари
Дарс
соатлари
ҳажми
1.
1-мавзу. Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг
вазифалари ва иқтисодий сиёсатининг мақсадлари
2
2.
2-мавзу. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга
солишнинг назарий асослари
2
3.
3-мавзу. Ўзбекистондаиқтисодий ислоҳотлар ва
иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш
механизмининг шаклланиши
2
4.
4-мавзу. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш
ва бошқариш-иқтисодиётни тартибга солиш воситаси.
2
5.
5-мавзу. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни дастурлаш,
прогнозлаштириш ва режалаштириш
2
6.
6-мавзу. Иқтисодиётда монополизмга қарши сиёсат ва
рақобатни ривожлантириш.
2
7.
7-мавзу. Бозор иқтисодиётида нархнинг регуляторлик
вазифаси ва уни давлат томонидан тартибга солиниши
2
8.
8-мавзу. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга
солишнинг бюджет-солиқ сиёсати воситалари
4
9.
9-мавзу. Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг пул-
кредит сиёсати воситалари
4
10.
10-мавзу. Жамиятнинг ижтимоий соҳаси ва давлатнинг
ижтимоий сиёсати
4
11.
11-мавзу. Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш
вазифалари
2
12.
12-мавзу. Бозор иқтисодиётида давлатнинг
макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш ва инқирозга
қарши сиёсати
2
15
13.
13-мавзу. Давлатнинг таркибий-инвестициявий сиёсати
2
14.
14-мавзу.Давлатнинг саноат сиёсати ва саноат
ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш
йўналишлари
2
15.
15-мавзу. Давлатнинг энергетика соҳасидаги сиёсати ва
ёқилғи-энергетика соҳаси ривожланишининг тартибга
солиниши
2
16.
16-мавзу. Давлатнинг транспорт сиёсати ва уни тартибга
солиш йўналишлари
2
17.
17-мавзу. Давлатнинг хизматлар соҳасини тартибга
солишнинг ўзига хос хусусиятлари
2
18.
18.-мавзу. Аграр соҳани давлат томонидан тартибга солиш
ва қўллаб-қувватлаш
2
19.
19-мавзу. Давлатнинг иқтисодиётда хусусий тармоқ ва
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсати.
2
20.
20-мавзу. Давлатнинг минтақавий сиёсати ва ҳудудлар
ривожлантириш истиқболлари
4
21.
21-мавзу. Давлатнинг табиий ресурслардан фойдаланиш ва
экология соҳасидаги сиёсати
2
22.
22-мавзу. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятнинг
давлат томонидан тартибга солиниши
2
Жами
52 соат
5. Мустақил таълим
Талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш
ва амалий масалаларни ечиш кўникмасини ҳосил қилиш учун мустақил
таълим тизимига асосланиб, кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида, мустақил
иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиётларни ўрганиб ҳамда Интернет
сайтларидан фойдаланиб рефератлар ва илмий докладлар тайёрлайдилар,
амалий машғулот мавзусига доир уй вазифаларини бажарадилар, кўргазмали
қуроллар ва слайдлар тайёрлайдилар.

Мустақил таълим мавзулари
Дарс
соатлари
ҳажми
1.
Амалий машғулотларга тайёргарлик
40
2.
Ўзбекистон Республикасини иқтисодиётини барқарор
ривожлантириш йўналишлари
2
3.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини давлат томонидан
тартиблаш механизмини такомиллаштириш
4
Жами
46 соат
16
6. Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбалари
Раҳбарий адабиётлар:
1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Т. 1. - Тошкент: Ўзбекистон.. 2017.
2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз
билан бирга қурамиз. - Тошкент: Ўзбекистон. 2017.
3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон маънфаатларини
таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24
йилигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. - Тошкент:
Ўзбекистон. 2017.
4. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини
биргаликда барпо этамиз. - Тошкент: Ўзбекистон. 2017.
5. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - Т.: Узбекистан, 2017. - 46 б.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.
Асосий адабиётлар
7. Abulkasimov H., Xamraev O. Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solish.-
T.: “Iqtisod-moliya”,2014. - 304bet
8. Абулқосимов Ҳ.П. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш.
Ўқув қўлланма.-Т.; Noshirlik yogdusi, 2018.-520бет.
9. Абулкасимов Х.П., Абулкасимов М.Х., Топилдиев С.Р. Иқтисодиётни
давлат томонидан тартибга солиш. Дарслик- Т.:Iqtisodiyot, 2019.-425бет.
10. Баринов М.А. Государственное регулирование экономики: Учеб. пособие
/ М.А.Баринов- Владимир: Изд-во ВлГУ, 2019. - 163 с.
11. Дудин М., Фролова Е. Государственное регулирование экономики:
Учебное пособие М.: Элит, 2017.-260с.
12. Тамбовцев В.Л. Теория государственного регулирования экономики.
Учебное пособие/ В.Л.Тамбовцев.-М.:Проспект, 2016.-160с.
13. Цыпин И.С., Веснин В.Р. Государственое регулирование экономики.
Учебник.-М.: ИНФРА-М, 2017.-296с.
Қўшимча адабиётлар
14. Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти: назария ва амалиёт/дарслик.
Қаландар абдурахмонов. Қайта ишланган ва тўлдирилган 3-нашри.Т.:
ЎзР ФА “Fan”нашриёт давлат корхонаси, 2019.-592бет.
15. Васильев В.П. Государственное регулирование экономики: учебник и
практикум для СПО/В.П.Васильев.-3-е изд. Пераб. И доп.-М.: Изд-во
Юрайт, 2019.-164с.
16. Ведута Е.Н. Стратегия и экономическая политика государства. Учебное
пособие.-М.: ДРОФА, 2017.-320с..
17. Вечканов Г. Экономическая теория. Учебник для вузов.4-е изд. СПб.:
Питер, 2019.-512с..
17
18. Vaxabov A.V., Sa[idova Sh.Sh. Ijtimoiy siyosat. Oiquv qoillanma.
A.V.Vaxabov umumiy tahriri ostida.-T., Mumtos soiz, 2019. -312bet.
19. Тупчиенко В.А..Государственная экономическая политика: учебное
пособие –М.:Юнити, 2015.-663с.
Интернет сайтлари
20. www.uzreport.com – Ўзбекистон янгиликлари;
21. www.stat.uz – Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси сайти;
22. www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси ҳукумати портали;
23. www.ziyonet.uz – Ўзбекистон Республикаси электрон кутубхонаси.
7. Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш
мезонлари
Назорат тури
ОБ
ЯБ
Назорат шакли
Ёзма*
Ёзма*
Ўтказилиш вақти
27- ҳафта
29-30-ҳафта
Оралиқ назорат (оғзаки): 3 тадан ёзма назарий саволни ўз ичига олган
вариантлар асосида ўтказилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2- 5 ”аъло”.
Умумий баҳо ҳар бир саволга қўйилган баҳонинг ўртачаси асосида
ҳисобланади. Максимал баҳо - 5 ”аъло”.
Якуний назорат: Маъруза мавзулари асосида вариантлар бўйича 3
тадан назарий савол берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2- 5 ”аъло”.
Умумий баҳо ҳар бир саволга қўйилган баҳонинг ўртачаси асосида
ҳисобланади. Максимал баҳо - 5 ”аъло”.
Талабалар билимини баҳолаш мезонлари
а) “5” (аъло) баҳо учун талабанинг билим даражаси қ
Download 50,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish