3-маъруза Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари


Техникавий ташхиснинг моҳияти ва вазифалари



Download 1,01 Mb.
bet6/7
Sana27.06.2023
Hajmi1,01 Mb.
#953425
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2.1 маъруза

Техникавий ташхиснинг моҳияти ва вазифалари. Техникавий ташхис конструкция тизимларини, шу жумладан бино, иншоотлар ва уларнинг элементларини ўрганувчи, ишдан чиқиш ва шикастларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқловчи, уларни излаш ва баҳолаш усулларини ишлаб чиқувчи ва ниҳоят эксплуатация қилинаётган объектнинг ҳолати ҳақида тўлиқ ахборот берувчи илмий фандир. Илм сифатида ташхислашнинг бош вазифаси объектларнинг техник ҳолати ҳақида ахборот олишнинг усул ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат. Техникавий ташхиснинг провард мақсади бино ва иншоотларнинг, шу жумладан уларнинг айрим элемент ва конструкцияларининг техник ҳолати эксплуатацияга яроқлилиги, қаерда ва қандай меъёрдан оғишлар мавжудлиги ҳақида ахборотларни ўзида акс эттириб, асосланган хулоса тайёрлаш ҳисобланади.
Бино ва иншоотлар эксплуатация қилинишида ташхис марказий ўринни эгаллайди. У биноларни парвариш этиш бўйича самарали тадбирларни холис баҳолаш, ремонт ва реконструкция қилиш заруриятини ва ҳажмини аниқлаш имконини беради. Унинг аҳамияти қурилиш жамғармасининг муттасил ўсиб бориши ва тўлдирилиши муносабати билан ошиб бораверади.
Бино ва иншоотлар шикастларининг кўрмона (визуал) ва кўрмона – сабабли ташхислаш усуллари мавжуд. Бу усуллардан қайси бирини қўллаш мақсадга мувофиқлигини муайян шароит, талаб ва эҳтиёжлар каби бошқа омиллар асосида малакали мутахассис томонидан аниқланади. Техникавий ташхислашни амалга оширишда уларнинг эксплуатациявий сифатини белгилаб берувчи меъёрий ёки лойиҳа хужжатларига асосланиш, ҳамда тегишли асбоб-ускуналарни билиш ва улар билан ишлай олиш малакасига эга бўлиш лозим.
Ҳар бир кўриладиган объект эксплуатацион сифатнинг асосий ва иккинчи даражали параметрларига эга. Бино ва иншоотларнинг эксплуатацияга яроқлилигига жиддий таъсир кўрсатувчи параметрларнинг умумийроқларидан бир нечтасини ажратиш мумкин:

  • бинолар ва уларнинг конструкцияларини мустаҳкамлиги ва устуворлиги;

  • иссиқдан ҳимоя ҳоссалари;

  • герметиклик;

  • товуш изоляцияси;

  • ҳаво муҳитининг ҳолати;

  • ёритилганлик;

  • конструкция материалининг намлиги.

Бундай параметрларнинг рўйхати ва уларнинг ҳар бир турдаги бинолар учун меъёрий ёки ҳисобий қиймати, вазифасига, конструкция материалига ва бошқа хусусий омилларга кўра лойиҳада берилиши керак. Бу параметрларнинг умумий рўйхати ва уларни назорат қилиш воситаси (16,17) да келтирилган.
Мавсумий кўрикларда ремонт ишларининг тавсифи, жойи ва ҳажми аниқланади. Бажарилган ишларни қабул қилишда асбоблар билан бузулмас усулларни қўллаб текшириш муҳим аҳамият касб этади.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish