3 лаборатория машғулоти мавзу: гигроскопик намликни аниқлаш



Download 180,82 Kb.
Pdf ko'rish
Sana25.02.2022
Hajmi180,82 Kb.
#462059
Bog'liq
3-Лаборатория машғулот



3 - ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ
МАВЗУ: ГИГРОСКОПИК НАМЛИКНИ АНИҚЛАШ 
Лаборатория шароитида бажариладиган барча анализлар ҳаво куруклигидаги 
тупроқлардан бажарилади, лекин анализ натижалари абсолют қуруқ тупроққа 
нисбатан ҳисобланади. Бунинг учун эса тупрокнинг гигроскопиклик 
коэффицентини билиш керак. Тупроқ зарраларини ўз сиртига ҳаводаги сув парлари 
молекулаларини ютилган ҳолда ушлаб туриши унинг 
гигроскопиклиги
дейилади. 
Бу намлик катта куч билан ушлаб турилганлигидан у мутлақо харакатсиз ва ундан 
ўсимликлар фойдалана олмайди.
Ҳавонинг нисбий намлигини ўзгариши билан гигроскопик намлик микдори 
ҳам ўзгаради. Оғир механик таркибли тупрокларда гигроскопиклик енгил 
тупрокдарга нисбатан юқори бўлади. Ҳавонинг сув парлари билан тўла тўйиниши 
даврида ҳавонинг нисбий намлиги 100 фойиз бўлганда тупроқдаги гигроскопик сув 
энг кўп микдорда бўлади яъни максимал гигроскопиклик юзага келади. Максимал 
гигроскопик намликни аниқлаш орқали тупрокдаги ўзлаштирилиши мумкин 
бўлган ва ўзлаштирилмайдиган сув микдорларини ҳисоблаш мумкин. 
Керакли жиҳозлар: 
шиша ёки алюмин стаканчалар (бюкслар), тарози, 
эксикатор, куритгич шкаф. 
1
 
- расм. Термостат 
2 - расм. Эксикатор 
 
 


Гигроскопик намлик куйидагича аниқланади: 
1. Қопқоқли стаканча \бюкс\ олиниб қуритгич шкафда 105 даражада копқоғи 
очиқ ҳолда қуритилиб эксикаторда совутилади ва унинг оғирлиги аналитик 
тарозида тортилади. 
2. Стаканчага 1 мм элакчадан ўтган тупрокдан 3-5 грамм атрофида солиниб 
тортилади ва оғирликлар айримасидан олинган тупроқ оғирлиги топилади. 
3. Тупроқли стаканча қопқоғи очиқ ҳолда қуритгич шкафга кўйилиб 3-4 соат 
давомида 105 даражада қуритилади. Сўнгра эксикаторда совутилиб тортилади. Бу 
ишни оғирлик ўзгармай қолгунга қадар давом этдирилади. Стаканчанинг оғирлиги 
аниқлангач гигроскопик намлик миқдори қуйидаги ифода орқали ҳисоблаб 
топилади: 
Х =
(𝒂 − 𝒃) ∙ 𝟏𝟎𝟎
𝑯
 
Бу ерда: 
X
- гигроскопик намлик миқдори, %; 
𝒂
- стаканчани қуритилмаган тупроқ билан оғирлиги, гр; 
𝒃
- стаканчани қуруқ тупроқ билан оғирлиги, гр; 
Н 
- олинган тупроқ оғирлиги, гр. 
Гигроскопик намлик коэффиценти (К) қуйидагича қисобланади: 
 
𝑲 =
𝟏𝟎𝟎 + 𝑿
𝟏𝟎𝟎
 
Бу ерда:
X
- гигроскопик намлик миқдори, % ҳисобида; 
Топилган гигроскопиклик коэффицент шу тупроқлардан бажарилган барча анализ 
натижаларини абсолют қуруқ тупроққа нисбатан ҳисоблашда фойдаланилади. 
 


МАКСИМАЛ ГИГРОСКОПИКЛИКНИ АНИҚЛАШ 
 
Керакли жиҳозлар: 
шиша ёки алюмин стаканчалар (бюкслар), тарози, 
эксикатор, куритгич шкаф. 
1
 
- расм. Термостат 
2 - расм. Эксикатор 
 
 
Максимал гигроскопик намлик куйидагича аниқланади: 
 
1.
 
Олдиндан қуритилиб аналитик тарозида оғирлиги аниқланган шиша ёки 
алюмини стаканчага (бюксга) 1 мм элакдан ўтган тупроқдан 10 грамм атрофида 
солинади. 
2.
 
Тупроқли стаканча қопоқғи очиқ ҳолда тубига калий сульфатнинг 
тўйинган эритмаси қуйилган эксикаторга жойлаштирилади ва эксикатор 3-4 кун 
ҳарорати бир хил бўлган қоронғи жойда қолдирилади. 
3.
 
3-4 кундан кейин эксикатордаги сув парларига тўйинган тупроқни 
стаканча эксикатордан олиниб, қопқоғи ёпилиб оғирлиғи аниқланади, сўнгра 
стаканча яна эксикаторда тўйинтириш учун қолдирилади. 2-3 кун ўтгач стаканча 
яна тортилади. 
4.
 
Бу ишни стакандаги тупроқ сув парлари билан тўла тўйингунга қадар, 


яъни тупроқли стакан ўзгармас оғирликка келгунга қадар давом этдирилади.
Сўнгра тупроғи сув парларига тўла тўйинган, оғирлиги аниқланган 
стаканча қуритгич шкафда 105 даражада ўзгармас оғирликка келгунга қадар 
қуритилади. Максимал гигроскопиклик микдори ҳудди гигроскопик намлик 
аниқлангандек ҳисоблаб топилади: 
Х =
(𝒂 − 𝒃) ∙ 𝟏𝟎𝟎
𝑯
 
Бу ерда: 
X
– Максимал гигроскопик намлик миқдори, %; 
𝒂
- стаканчани қуритилмаган тупроқ билан оғирлиги, гр; 
𝒃
- стаканчани қуруқ тупроқ билан оғирлиги, гр; 
Н 
- олинган тупроқ оғирлиги, гр. 
Максимал гигроскопик намлик коэффиценти (К) қуйидагича қисобланади: 
 
𝑲 =
𝟏𝟎𝟎 + 𝑿
𝟏𝟎𝟎
 
Бу ерда:
X
- максимал
 
гигроскопик намлик миқдори, % ҳисобида; 
Топилган гигроскопиклик коэффицент шу тупроқлардан бажарилган барча анализ 
натижаларини абсолют қуруқ тупроққа нисбатан ҳисоблашда фойдаланилади. 

Download 180,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish