3 йилда олий таълим муассасалари сони 65 тадан 141 тага



Download 0,71 Mb.
bet1/4
Sana30.05.2022
Hajmi0,71 Mb.
#620577
  1   2   3   4

3.1. HEMIS тизими имкониятлари
Хабарингиз бор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Ёшларни билим ва малакали этиб тарбиялаш, жаҳон тараққиётига мос мутахассислар тайёрлаш мақсадида таълим тизими изчил ривожлантирилмоқда. Олий таълим соҳасидаги дастлабки ислоҳотлар, аввало, қамровни ошириш, институт ва университетларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, профессор-ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилди.
Жумладан, охирги 3 йилда олий таълим муассасалари сони
65 тадан 141 тага етди, қабул ўринлари 66 мингтадан 181 мингтага ошди. Уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Хорижий мамлакатлар билан қўшма таълим дастурлари доирасида 64 та янги касб бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Профессор-ўқитувчиларнинг маоши ўртача 3,5 бараварга оширилди.

Олий таълим жараёнларини рақамлаштириш. Рақамли университет лойиҳаси
Таълим жараёнига олий таълим муассасаларидан олинадиган турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечиш, бошқарув тизимини рақамлаштириш мақсадида Рақамли университет лойиҳаси доирасида “Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими” (HEMIS - Higher Education Management Information Systems) ишлаб чиқилди. Ушбу ахборот тизими “Маъмурий”, “Ўқув”, “Илмий” ва “Молиявий” жараёнларини бошқариш модулларини ўз ичига олади.


Ахборот тизимининг “Ўқув жараёни” модули 2020/2021 ўқув йилида кредит-модул тизимига ўтказилган 50 та давлат олий таълим муассасаларида жорий этилди. Шунингдек, “Маъмурий жараён” модули Республика бўйича барча олий таълим муассасаларида жорий этилди ҳамда 30 402 нафар ўқитувчилар ва 656 502 нафар талабалар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилди.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб барча давлат олий таълим муассасаларида талабалар ўқув варақаси, гуруҳ журнали, рейтинг дафтарчаси, академик маълумотнома, дарс жадвали, давомат ва ўзлаштиришга оид маълумотлар, тўлов-контракт шартномалари ҳамда айланма варақалари рақамлаштирилади.
Бу албатта талабаларга ва профессор-ўқитувчиларга жуда кўпгина қулайлик ва вақтини самарали фойдаланиш имконини беради.
Ўн мингта талабаси мавжуд олий таълим муассасасида қоғоз кўринишида юритиладиган ҳужжатлар бекор қилиниши ҳисобига бир ўқув йилида ўртача икки 90 млн. сўмгача бўлган маблағлар иқтисод қилинади.
Олий таълим муассасалари учун статистик маълумотларни онлайн шакллантириши ҳисобига ортиқча вақт ва ресурслар тежалишига олиб келади натижада олий таълим муассасалари фаолияти очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади, инсон фактори камайиши ҳисобига коррупциянинг олди олинади.
Ахборот тизимида олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги онлайн ҳисоботларини шакллантириш орқали уларнинг фаолияти онлайн режимда таҳлил қилиб бориш имкониятини беради.
Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари талаба ва ўқувчиларининг ягона маълумотлар базаси Молия вазирлигининг “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри”, Меҳнат вазирлигининг “Ёшлар дафтари”, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Геоахборот тизими, Халқ таълим вазирлигининг “attestat.edu.uz” тизими, Электрон ҳукуматнинг ягона идоралараро тармоғи билан интеграцияси қилинди.
Ахборот тизимининг бошқа давлат идоралари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва электрон ҳукумат идоралараро платформаси билан интеграция қилиниши орқали, талабаларга давлат хизматларини кўрсатишда, давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган турли нафақалар тайинланишида ўқиш жойидан маълумотнома сўраш амалиёти бекор қилинди ҳамда талабалар тўғрисидаги турли статистик маълумотларни таҳлил қилиш имконини берди.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish