3-боб. Оптик алоқа тизимларида қЎлланиладиган ёруғлик манбалари


Икки ёқлама гетероўтишли лазерлар



Download 1,21 Mb.
bet12/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#59956
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
391 2 [37](1)I1(3)

Икки ёқлама гетероўтишли лазерлар
Икки ёқлама гетероўтишли лазерларнинг яратилиши инжекцион лазерлар ривожида янги қадам бўлди.
3.15-расмда иккита гетероўтишли тузилма, унинг тўғри йўналишда уланган шароитдаги энергетик диаграммаси, шунингдек, тузилма бўйьлаб синдириш кўрсаткичлари қийматининг ўзгариши акс эттирилган.
Икки ёқлама инжекцион лазерларда р турдаги GaAs дан иборат актив қатлам икки томонидан кенг энергетик соҳали ярим ўтказгич қатламлари орасида жойлаштирилади. Бу ҳол мазкур тузилма тўлқин хусусиятларининг кучайишига ва оптик йўқотишларнинг камайишига олиб келади.

3.16-расм. Икки ёқлама гетероўтишли инжекцион лазер: тузилиши (а);
энергетик диаграммаси (б), тузилма бўйлаб синдириш
кўрсатгичининг ўзгариши (в).
Икки ёқлама инжекцион лазерларда бўсаға токининг муҳим тарзда камайишига, шунингдек, қуйидаги ҳолат ҳам сабаб бўлади: электронлар кенг энегетик соҳали n турдаги GaAlAs эмиттер қатламидан актив қатламга ўз потенциал энергиясини йўқотган ҳолда етиб келиб, гўёки “тоғча” дан йиқилгандай бўладилар.
Бу ҳодиса суперинжекция номи билан юритилади. Натижада токнинг бўсаға зичлиги 1...3 кА/см2 гача камаяди ва бу ҳол етарли даражада катта иш ресурсига эга бўлган узлуксиз иш режимини рўёбга чиқариш имконини беради.


3.3.4 Лазер диодининг нурланиш қувватига ташқи омилларнинг
таъсири
Шуни алоҳида айтиш керакли, лазер чегараланган пик қувватли нурланиш манбаи ҳисобланади. Бу дамлаш токининг катта қийматларида қувватнинг камайиб бориши билан боғлиқ. Лазер диодига хос яна бир муҳим хусусият шундаки, атроф муҳит ҳароратининг ўзгариши ватт – ампер характеристикаси кўринишининг ўзгаришига олиб келади (3.17 – расм).




3.17-расм. Лазер диоди ватт-ампер характеристикасининг ҳароратга
боғлиқ равишда ÿзгариши.
Бу бўсағавий ток ва чиқиш қуввати қийматларининг ўзгаришига олиб
келади. Бу камчиликни бартараф этиш учун компенсациялашнинг электр
схемалари, шунингдек, микросовутгичлардан фойдаланилади.
3.18 – расмда лазер диоди нурланишининг йўналганлик диаграммаси кўрсатилган. Расмдан кўриниб турибдики, лазер нурланишининг диаграммаси носимметрик. қувватнинг ярим сатҳида ўлчанганда унинг кенглиги ўтишга параллел юзада 200 дан кичик ва перпендикуляр юзада 400 дан катта (3.18а–расм). 3.18б–расмда ўзаро перпендикуляр йўналишларда нурланиш қувватининг бурчакка боғлиқлиги кўрсатилган.
Йўналганлик диаграммаси эллипс конус кўринишига эга. Генерацияланадиган нурланишнинг етарли катта ёйилганлиги, уни кичик сонли апературали оптик толага самарали киритишга тўсқинлик қилади. Бунинг учун махсус мослаштирувчи қурилмаларни қўллаш талаб этилади.


3.18-расм. Лазер диоди нурланишининг йÿналганлик диаграммаси:
а) параллел ва перпендикуляр юзалардаги нурланиш кенглиги;
b) ÿзаро перпендикуляр йÿналишларда нурланиш қувватининг
бурчакка боғлиқлиги.


Магистрал толали оптик алоқа линияларида асосан сигналлар 1,3 ва 1,55 мкм тўлқин узунликларида узатилади. 1,55 мкм тўлқин узунлигида сўниш қийматлари кичик бўлгани учун ретрансляциясиз (L=100км) узун участкаларда ана шу тўлқин узунликдаги оптик узатиш манбаларидан фойдаланиш самаралидир. Магистрал алоқа линиялари кабеллари бир мода-ли толалардан иборат бўлгани учун ҳам лазер диодидан фойдаланиш керак. Зеро, лазер диодининг йўналганлик диаграммаси ёруғлик диодларникига қарараганда тор ва бу нурланишни толага киритишни осонлаштиради.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish