3-боб. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари


Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизими



Download 144 Kb.
bet5/5
Sana25.02.2022
Hajmi144 Kb.
#310307
1   2   3   4   5
Bog'liq
3 боб БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ РЕГИСТРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ

3.6. Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизими
Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш бевосита кичик ва урта бизнес корхоналарининг тараққиёти билан боғлиқ. Кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ҳисоб ишларини ихчамлаштириш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизими ишлаб чиқилган.
Микрофирмаларга мулкчилик шаклидан қатъий назар, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик миқдори ишлаб чиқариш тармоқларида 10 кишига қадар савдо хизмат кўрсатиш ҳамда ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида 5 кишига қадар бўлаг корхоналар киради.
Кичик корхоналарга мулкчилик шаклидан қатъий назар, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик миқдори саноат соҳасида 40 кишига қадар қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида 20 кишига қадар илмий хизмат кўрсатиш чакана савдо ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида 10 кишига қадар бўлган корхоналар киради. Кичик корхона ўз ишлаб чиқариши ва бошқарув эҳтиёжлардан, уларнинг муаккаблиги ва ишловчилар сонидан келиб чиққан ҳолда, тегишли органлар тасдиқланган бухгалтерич ҳисоби шаклини мустақил танлайди. Бунда кичик корхона бухгалтерия ҳисобининг регистрларни вуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда ўз ишини хусусиятларга мустақил равишда мослаштириши мумкин:

  • Ягона услубий асос “икки ёқлама ёзув қоидаси”;

  • Таҳлилий ва жамлама ҳисоб маълумотларининг ўзаро боғлиқлиги;

  • Барча хўжалик муомалаларини регистрларда ялпи акс эттириш;

  • Бирламчи ҳисоб ҳужжатлари асосида ҳисоб, бирламчи ҳужжатлар маълумотларини кичик корхоналарни бошқариш ва унинг хўжалик фаолиятини назорат қилиш, шунингдек, бухгалтерия ҳисобини тузиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича тўплаш ва бир тизимга солиш.

Кичик корхоналар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобини юритишда ва ҳисобот тузиш тартиби тўрисида 20-сон БҲМАдан фойдаланилади.
Кичикм коорхонада бирламчи ҳисоб ахборотининг муайян моддий бойликларни олиб келиш йули билан барча хўжалик муомалаларини ялпи ҳужжатлаштириш бухгалтерия ҳисобининг бошланғич босқичи бўлиб ҳисобланади.
Кичик корхоналар амалга ошириладиган мумомалаларни ҳужжатлаштириш учун бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг намунавий шакллари, идоравий шакллар, шунингдек, тегишли намунавий шаклларга нисбатан мустақил ишлаб чиқилган, мажбурий реквизитлари мавжуд бўлган ва амалга оширилган муомалалар ҳисобда тўғри акс эттиришни таъминлайдиган шакллари қўллашлари мумкин.
Бухгалтерия ҳисобининг бирламчи ҳисобида қўлланиладиган ҳужжатларнинг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир: ҳужжатнинг номи, тузилган сана, хўжалик муомаласининг мазмуни, хўжалик муомаласининг ўлчов бирлиги (миқдорий ёки қиймат ифодасида), хўжалик муомаласини амалга ошириш ва уни тўғри расмийлаштириш учун маъсул бўлган мансабдор шахсларнинг исм шарифи шахсий имзолари ва бошқалар.
Содалаштирилган тизимда ҳисоб ишлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  • Бошланғич ҳужжатларидаги ҳамда бухгалтерия ҳисоби регистрлардаги маълумотларни рўйхатга олиш;

  • Бухгалтерия ҳисоботини тузиш;

  • Корхона учун зарур бошқа ахборотни олиш учун бухгалтерия ҳисоби регистрлари маъмлумотларидан фойдаланиш.

Кичик корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шаклида ҳисоб регистрларининг икки туридан фойдаланиш.
1.Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари
2.Тегишли ҳисоб объектларини ҳисобга олиш қайдномалари
Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари таҳлилий ва жамлама ҳисоблар рагистри бўлиб унинг асосида кичик корхонада муайян санада маблағлар маввжудиги ва муларнинг манбаларини белгилаш ва бухгалтерия ҳисобини тузиш мумкин. Хўжалик муомалаларини исобга олиш дафтари комбинациялашган регистр ҳам бўлиб, кичик корхона томонидан барча бухгалтерия ҳисобварақларни ўз ичига олади. Уларнинг ҳар бири хўжалик муомалаларнинг ҳисобини юритиш имконини беради. Бунда у баланснинг тегишли моддалари мазмунини асослаш учун батафсилроқ бўлиши лозим.
Кичик корхона дафтарини қайднома кўринишида киритиб, уни ҳар ой учун ёки муомалалар ҳисоби бутун ҳисобот йили учун юритиладиган дафтар шаклида очиши мумкин, у ҳолда охирги саҳифасига дафтардаги мавжуд саҳифалар сони ёзилади, у раҳбар ва бош бухгалтернинг имзолари, шунингдек, кичик корхона мухрининг изи билан тасдиқланади.
Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари йил бошида (корхона фаолияти бошида) активлар ва пассивларнинг ҳар бир тури бўйича мавжуд бўлган қолдиқлар суммалари қайди билан очилади. Сўнгра “Муомала мазмуни” устунида ой қайд қилинади ва хронологик тартибда позицияли усул билан ҳар бир бирламчи ҳужжат асосида ойнинг барча хўжалик муомалалари акс эттирилади. Бунда Дафтарда “суммаси” устуни бўйича қайд этилган ҳар бир муомалага доир суммалар бир вақтнинг ўзида тегишли воситалар турлари ва манбаларини ҳисобга олиш ҳисобварақларининг “дебет” ва “кредит” устунлари бўйича икки ёқлама ёзув билан акс эттирилади.
Воситалар ва уларнинг манбалари дебет ва кредит оборотларининг бир ой учун якунлари ҳисмоблангандан сўнг уларнинг ҳар бири бўйича кейинги ойнинг бир кунига сальдоси чиқарилади.
Барча ҳисобварақлар дебет оборотларнинг умумий якуни кредит оборотларининг умумий якуни ва “назорат суммаси” якунига тенг бўлиши керак.
Соддалаштирилган шакл бўйича ҳисобни ташкил этиш учун кичик корхоналар ҳисобварақлар режаси асосида хўжалик муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари иш режасини тузишлари зарур, у кичик корхонага асосий воситалар, ва улар манбаларининг асосий бош ҳисобварақлардаги бухгалтерия ҳисоби регистрларда юритиш ва у билан умумий бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг тўғриилиги устидан таъминлаш имконини беради.


Такрорлаш учун саволлар

1.Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари деб нимага айтилади?


2.Ҳисоб регистрларининг қандай турлари мавжуд?
3.Бухгалтерия ҳисоби регистрларига нималар киради?
4.Бухгалтерия ҳисоби шаклари деб нимага айтилади?
5.Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли.
6.Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли.
7.Бухгалтерия ҳисобининг бош журнал шакли.
8.Информацион технологияларга асосланган бухгалтерия ҳисоби шакли.
9.Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизими.
Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish