3 боб акушерлик қон кетишлари



Download 350,93 Kb.
bet30/45
Sana03.03.2022
Hajmi350,93 Kb.
#480457
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   45
Bog'liq
3 БОБ

транексам кислотасини буюриш

Бачадоннинг баллонли тампонадасини ва транексам кислотасини қўллаш ҳам консерватив гемостазга киради. Бачадон баллоннли тампонадасининг моҳияти шундаки, бачадон бўшлиғига махсус баллон киритилади ва унга катетер орқали натрий хлорид физилогик эритмасини юбориш орқали шиширилади.
Бачадон баллоннли тампонадасининг амал қилиш тамойили: бачадонда тўлдирилган баллон девори ёрдамида йўлдошнинг қон кетаётган томирларига тўғридан тўғри таъсир кўрсатиш. Бачадон баллоннли тампонадасида анестезиологик қўлланма талаб қилинмайди. Тампонада учун Бакри баллонидан фойдаланилади (5,6 расмлар). Ушбу баллон трансвагинал тарзда ёки трансабдоминал тарзда (кесар кесим операцияси вақтида) ўрнатилиши мумкин.
Бакри баллони бачадон бўшлиғига киритилганидан сўнг уни керакли ҳажмдаги суюлиқ (кўпи билан – 500 мл) тўлдириш зарур. Баллон бачадон ичида бўлишининг максимал вақти 24 соатдан ошмаслиги керак. Баллон олиб ташланганидан сўнг 1 соат давомида интравеноз кириш имкониятини сақлаб туриш керак.
Муассасада бачадон баллони бўлмаса, презервативдан фойдаланиш мумкин ва яхши самара беради (адабиётда презерватив-баллондан 6 соатдан 24-48 соатгача фойдаланилган ҳолатлар таърифланган). Бундай баллонни бўшатиш секинлик билан, 10-15 дақиқа давомида амалга оширилиши керак.

5 -расм. Бачадоннинг Бакри баллони билан тампонадаси


6-расм. Бакри баллонининг бачадон бўшлиғида жойлашуви.



А Б В
А – баллоннинг тўғри жойлаштирилиши;
Б – баллоннинг нотўғри жойлаштирилиши;
В –дока тампон ёрдамида баллонни бачадон бўшлиғида сақлаб туриш.

Транексамкислотаси туғруқдан кейин қон кетишини окситоцин ёки бошқа утеротониклар ёрдамида тўхтатишнинг иложи бўлмаса, ёки қон кетиши қисман жароҳат билан боғлиқ деб тахмин қилинганда қўлланилади.


Транексамкислотасининнг дозаси томирга 1 дақиқа давомида 1 г (10 мл) ни ташкил этади, ҳар 30 дақиқадан сўнг ушбу дозада такрорланг.
Бачадон атонияси туфайли рўй берган туғруқдан кейинги қон кетишини тўхтатиш чоралари: бачадоннинг ташқи массажи, утеротоникларни юбориш, қон кетишини тўхтатиш бўйича вақтинчалик чоралар, транексам кислотасини юбориш ва бачадоннинг баллонли тампонадаси консерватив гемостаз усулларига киради.
Шуни таъкидлаш зарурки, консерватив гемостаз босқичида ёрдам кўрсатишда айнан акушеркаларга катта ўрин ажратилади, уларнинг вазифасига қуйидаги мустақил ва алоҳида вазифаларни бажариш киради:

  1. Туғруқнинг 3-нчи даврини фаол юритиш

  2. Туғруқдан сўнг 2 соат давомида ҳар 15 дақиқада бачадон тонусини текшириш

  3. ТҚК нинг эрта диагностикаси

  4. ТҚК да базавий даволашни амалга ошириш

  5. Онанинг ҳолатини бирламчи баҳолашни амалга ошириш

  6. Қон кетишини тўхтатиш бўйича вақтинчалик чораларни амалга ошириш.

Буларнинг барчаси катта ҳажмли маълумотларни ўзлаштиришни ва бир қатор амалий кўникмаларни эгаллашни кўзда тутади, чунки фақат яхши билим олган ва малакали акушерка унинг ҳаракатларига онанинг саломатлиги, баъзан эса онанинг ҳаёти боғлиқ бўлган жамоанинг тўлақонли аъзоси бўлиши мумкин.
Агарда консерватив чоралар қон кетишини тўхтатмаса, имкон қадар тезлик билан жарроҳлик гемостазига ўтиш керак, ва бу ҳар доим ҳам бачадонни олиб ташлаш билан якунланмайди. ТҚК да оператив даволашда акушерка бевосита иштирок этмаса-да, шунга қарамай, у шифокор томонидан кўрсатилаётган ёрдамнинг навбатдаги қадамларни тасаввур қила олиши, зарур ҳолларда онани операция блокига транспортировкасини амалга ошириши керак.
Акушерлик қон кетишида номақбул якунларнинг асосий сабабларидан бири жарроҳлик гемостазининг ўта кеч бажарилиши ҳисобланади.
Консерватив гемостаздан жарроҳлик гемостазига ўтиш учун қуйидагилар асос бўлиб хизмат қилади:

  1. 1500 мл ва бундан кўп қон йўқотилиши

ЁКИ

  1. 15-30 дақиқа давомида консерватив гемостаздан самара бўлмаган ҳолда 500 мл дан ортиқ ҳар қандай қон йўқотиш.

Ҳозирги пайтда атоник бачадон қон кетишида босқичма босқич жарроҳлик гемостази принциплари амалиётга кенг жорий қилинган:


1. Бачадоннинг магистрал томирларини (бачадон ва тухумдон артерияларини) боғлаб қўйиш
2. гемостатик бачадон чокларини бажариш – бу чоклар, бажарилганидан сўнг бачадонни сиқади, унинг ҳажмини камайтиради ва қисқаришини оширади
3. Бачадон аретриялари эмболизацияси – бу усулда бачадон артерияларига гемостатик пробка киритилади ва бу артериялар бўйича бачадоннинг қон билан таъминланиши тўхтайди
4. Қовурға билан қорин орасидаги артерияларининг боғлаб қўйилиши (томир жарроҳи томонида бажарилади)
5. Гистерэктомия – бачадонни олиб ташлаш: ёки бачадонни бутунлай (бачадон экстирпацияси), ёки қисман бўйнини сақлаган ҳолда (бачадонни қин устидаги ампутацияси)
Жарроҳлик гемостазининг қайси усулини қўллашни - шифокор ёки шифокорлар гуруҳи ҳал қилади. Жарроҳлик гемостазининг турини танлаш кўп омилларга боғлиқ. Масалан, қон кўп кетган бўлса, аёлнинг аҳволи оғир бўлса, геморрагик шок ва ДВС синдроми кузатилса, дарҳол уни сақлашга ҳаракат ҳам қилмасдан бачадонни олиб ташлашга киришиш зарур. Шунингдек, аёл ўзининг репродуктив функциясини бажариб бўлган тақдирда ҳам дарҳол гистерэктомияга киришиш мумкин. Ва аксинча, аёлнинг аҳволи нисбатан барқарор бўлса, қон кўп кетмаётган бўлса, геморрагик шок ва ДВС синдроми кузатилмаса ҳали бажарилмаган туғиш функциясида, шифокорлар бригадаси аъзоларни сақлаш бўйича жарроҳлик гемостазини амалга ошириши мумкин: бачадонга борувчи томирларни боғлаш, гемостатик бачадон чокларини тикиш.

2 ва 3 жадвалларда ТҚК аёлларни олиб бориш алгоритми келтирилган.


ТҚК ни тўхтатиш бўйича чоралар билан бирга ўрнини босувчи терапия амалга оширилиши керак, яъни йўқотилган қонни тиклаш ва АҚҲ ни тиклаш бўйича кристаллоидлар ва коллоид эритмалари билан инфузион терапия ўтказилиши зарур. Бу вазифа, одатда ТҚК да жамоанинг ажралмас қисми ҳисобланган анестезиолог зиммасига тушади.


2-жадвал. ТҚК да беморни юритиш тактикаси






Download 350,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish