3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


-Экма кашнич - Кориандр посевной (Coriandrum sativum L.)



Download 2,55 Mb.
bet28/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39
Bog'liq
3 боб

-Экма кашнич - Кориандр посевной (Coriandrum sativum L.).
Экма кашнич - Apiaceae оиласига мансуб бир йиллик ўт. Ўсимлик келиб чиқишига кўра, Жанубий Европа табиий флорасига хосдир. Табиатда Жанубий Европанинг барча ҳудудларида, Кавказда, Ўрта Осиёда ва Қримда қишлоқ хўжалик экинларининг орасида бегона ўт сифатида учрайди. Маданий ҳолда Россия, Украина, Кавказ ва Ўрта Осиёнинг кўпгина ҳудуд-ларида экилади. Экма кашничнинг мевалари расмий тиббиётда ошқозон-ичак йўлларини тозалашда, ошқозон шиллиқ қаватларидан кўп суюқлиқ ажралишининг олдини олишда ва қорин дам бўлганда фойдаланилади. Шунингдек, ўсимликнинг мевалари нон, кондитер, пиво ва ликёр маҳсулот-лари тайёрлашда таъм берувчи восита сифатида ишлатилиб, улардан олинган эфир мойлари парфюмерия ва косметикада ҳам кенг қўлланилади [20,177].
Экма кашнич шўр тупроқларда уруғдан экилди. Уруғ унувчанлиги -16,2% ва ёш ўсимликларнинг сақланиши -68,7 % ни ташкил этди.
Вегетация давомида ўсимликларнинг ўсиши секин ўтади, лекин улар ташқи кўринишдан бақувват бўлиб, шўрга анча чидамли эканлиги кўринади. Асосий поялар ўртача 47,9±3,61 см ўсади ва уларда 8,4±1,16 та барглар ҳосил бўлади. Август ойидан бошлаб, асосий пояларнинг пастки қисмида сарғайиш бошланади ва аста-секин ёғочлаша боради. Вегетация охиригача асосий поялардаги ёғочланиш ўртача 11,4±1,00 см га етади.
Вегетациянинг учинчи (май) ойидан эса, асосий пояларда 1-тартибли новдалар ҳосил бўлади ва уларнинг сони ўртача 14,6±1,53 та, узунлиги -18,5±1,15 см га етади. Июн ойига келиб бир туп ўсимликда ўртача 23,0±1,81 та 2-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, ўртача 9,2±1,23 см га ўсади.
Шунингдек, июн ойида ўсимликлар ғунчалаш фазасига киради. 8-12 кундан кейин гуллаш бошланади. Июл-август ойларида меваларнинг шаклланиш даври узоқ давом этади. Вегетациянинг охирларида(сентябр ойида) мевалар етилади. 1 туп ўсимликда ўртача 10 та катта рўваклар ёки 1та катта рўвакда 4 та кичик рўваклар бўлади. 1 та кичик рўвакда эса 40±4,28 та пишган мевалар қайд этилди (3.9-жадвал).
Шундай қилиб, экма кашнич шўрланган тупроқларда ўсиш ва ривожланиши жиҳатидан ўртача бўлиб, ўртача шўрланган тупроқларга чидамли ўсимликлар қаторига киради.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish