3 –амалий: Бевосита ва билвосита масофа ўлчаш. (2-соат) Жойда масофа ўлчашнинг мақсад ва мохияти


Масофани бевосита ўлчаш асбоблари ва



Download 202,37 Kb.
bet3/4
Sana03.07.2022
Hajmi202,37 Kb.
#736099
1   2   3   4
Bog'liq
3-amaliy

Масофани бевосита ўлчаш асбоблари ва


уларни текшириш
Маълумки, масофани бевосита ўлчаш асбобларига пўлат лента, рулетка, инвар симлар ва бошқалар киради. Инженерлик геодезия ишларида масофани бевосита ўлчашда кўпроқ пўлат лента ва рулеткалардан фойдаланилади.
Пўлат лента узунлиги 20, 24 ёки 54 м, қалинлиги 0,3-0,5 мм ва эни 15-20 мм бўлган пўлат тасмадан иборат. Пўлат ленталар штрихли (6.4-шакл, а) ёки шкалали (6.4-шакл, б) бўлади.
Штрихли лентанинг бошланғич (О) штрихига илгак шаклида кесик қилинган, масофа ўлчанаётганда шпилька (темир қозиқча) шу кесикка киритилади. Ҳар бир пўлат лентанинг 6 ёки 11 та шпилькаси бўлади (6.4-шакл, в). Лентанинг ҳар бир метри тунукачалар билан, ярим метрли бўлаклари чегалар билан, дециметрлари эса тешикчалар билан белгиланган. Лентанинг икки учида дастаси бор. Лентанннг иккала томони чизиқчалар билан 20 тенг қисмга бўлиниб, 0 дан 20 гача рақамлар билан кўрсатилган. Унинг бир томонидаги рақамлар тўғри иўналишда, иккинчи томонидаги рақамлар эса унга қарама-қарши йўналишда ёзилган.
Шкалали лентанинг иккала учида миллиметрларга бўлинган шкаласи бор. Шкалали лента масофани аниқроқ ўлчашда ишлатилади.
Пулат лентани олиб юриш осон бўлиши учун у темир ҳалқа устига ўралиб, қисқичлар билан қисиб маҳкамланади (6.4- шакл,г).

6.4 – шакл. Пўлат лента: а – штрихли; б – шкалали; в – пўлат лента шпилькалари; г – лента ўрами.
1951 йилда А. А. Лукерьин хлореип изоляцияланган, етти қаватли телефон симидан тайёрланган масофа ўлчаш асбобини таклиф этди. Унинг узунлиги 24, 50 ва 100 м. Бу асбобдан пўлат лента ўрнида фойдаланилади.
Рулетка узунлиги 5, 10 , 20 , 50 ва 100 м келадиган тасма ёки пўлат лентадан иборат бўлиб, даста ёрдамида думалоқ шаклдаги қути ичига ўралади. Рулетканинг лентаси чизиқлар билан метр, сантиметр ва миллиметрларга бўлинган. Тасмали рулетка ҳар гал ишлатилганидан сўнг қуритилиши керак, акс ҳолда ўлчаши ўзгариши ва тезда йиртилиши мумкин. Пўлат лентали рулетка эса ишлатилгандан кейин зангламаслиги учун артиб, мойлаб қўйилади.
Масофаларни жуда аниқ ўлчашда инвар лента ва пўлат ёки инвар сим ишлатилади. Бу лента ва симнинг иккала учида миллиметрларга бўлинган шкаласи бор. Масофани ўлчаш пайтида лента ёки сим ўлчанадиган масофада тўғри чизиқ бўйича ўрнатилган штатив ёки қозиқлар устидан тортилади ва иккала учига бириктирилган қадоқтошлар ёки динамометр ёрдамида таранглатиб қўйилади (6. 5-шакл). Штатив ёки қозиқлар оралиғи бир неча марта ўлчаниб ўртача узунлик ҳисоблаб чиқарилади.
Бу асбоблардан ташқари, масофани аниқ ўлчайдиган базис асбоблари деб аталадиган БП-1, БП-2 ва БП-3 асбоблари ҳам ишлатилади.
Ишлатишдан олдин масофа ўлчаш асбоблари текширилиши, яъни узунлиги маълум бўлган махсус асбобга — компараторга таққосланиши керак. Компараторлар махсус лабораторияларда бўлади. Пўлат ленталар қаттиқ ёғочдан ясалган текис тўсин кўринишидаги ва иккала учига шкалалар қилинган компаратор ёрдамида текширилиши мумкин. Бунда пўлат лента компаратор устига қўйилиб, узунлиги аниқланади, бунга компарирлаш дейилади.
Компаратор бўлмаган тақдирда узунлиги компараторга таққослаб олдиндан текшириб қўйилган нормал узунликдаги лентадан компаратор ўрнида фойдаланилади. Масофани ўлчайдиган пўлат лента нормал узунликдаги лентадан узунроқ ёки калтароқ бўлиши мумкин. Бу фарқ пўлат лентанинг хатоси дейилади.

6.5 – шакл. Инвар сим билан масофа ўлчаш: 1 – штатив (уч оёқ); 2 – целик; 3 – блок; 4 – шкала.


Агар нормал лентанинг узунлигини билан, текширилаётган пўлат лентанинг узунлигини билан ифодаласак, лентанинг хатоси қуйидагича бўлади:

Пўлат лентани компарирлаш учун киритиладиган тузатиш қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:
; (6. 2)
бу ерда: D —жойда ўлчанган масофа. Масофани ўлчашда, одатда, 2 мм дан катта хато эътиборга олинади.
Пўлат лентани компарирлаш вақтидаги ҳавонинг температураси бу лента билан масофани ўлчаш пайтидаги ҳаво температурасидан фарк қилса, ўлчаб топилган масофага тузатиш киритилади. Температуранинг ўзгаришига қараб киритиладиган тузатиш қуйидаги формула бўйича топилади:

бу ерда: 𝛼 - пўлатнинг иссиқлик таъсиридан кенгайиш коэффиценти бўлиб, 0,0000125 га тенг;
- масофани ўлчаш вақтидаги температура;
- лентани компарирлаш вақтидаги температура
Мисол. D = 315, 85 м; = 10°
Download 202,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish