3-4-мавзу. Минерал тоғ жинсларининг пайдо бўлиши р е ж а: Минераллар ҳақида умумий тушунча



Download 258,11 Kb.
bet1/9
Sana23.06.2022
Hajmi258,11 Kb.
#696161
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-4. Мавзу. Минерал тоғ жинслари (1)


3-4-МАВЗУ. МИНЕРАЛ ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Р Е Ж А:
1.Минераллар ҳақида умумий тушунча.
2.Минералларнинг пайдо бўлиши, тузилиши, турлари, табиатда учраш қонуниятлари, классификацияси.

Ернинг қаттиқ қатлами, яъни литосферанинг биз ўрганадиган қисми жуда мураккаб таркибга эга. Биз унда катта-катта тоғлар ҳосил қилган ва кўпинча, текисликлар сиртида чиқиб ётган гранит, оҳактош , қумтош каби жинсларини учратамиз. Масалан, бир бўлак мармарни олиб уни яхшилаб кўздан кечирсак, унинг майда ялтироқ доналар (зарралар) тўпламидан иборат эканлигини, янада диққат билан текшириб чиқсак, бу доналар маълум кимёвий таркибли кальций карбонат ёки кальцит кристалларидан иборат эканлигини кўрамиз.


Оддий гранитнинг таркиби анча мураккаб. Унда биз оқиш ёки сарғиш рангли номунтазам шаклга эга бўлган тиниқ кварц доналарини пушти, сариқ ёки кул ранг дала шпати доналарини, булар орасида эса қора ёки оқ тусли ялтироқ слюда пластинкаларини учратамиз. Табиатда бу моддалар ер пўстида юз берган физика-химиявий процесслар натижасида ҳосил бўлади.
Ер қобиғининг ичида ва сиртида бўлиб турадиган хилма-хил физика-химиявий жараёнлар натижасида вужудга келган табиий химиявий бирикмалар ёки соф элементлар минераллар деб аталади. Минераллар табиатда қаттиқ, қуюқ ва газ ҳолда учрайди. Табиатда кўпчилик минераллар литосферада хосил бўладиган қаттиқ тоғ жинсларини ташкил қилади. Биз кўриб турган кварц, дала шпати, слюда, кальцит шулар жумласидандир. Сув нефть ва табиатда жуда кам учрайдиган соф симоб каби табиий суюқ моддалар ҳам минераллар қаторига киради. Ниҳоят вулқонли районларда ернинг ёриқларидан чиқадиган табиий газлар масалан карбонат ангидрид, сульфид ангидрид ва бошқалар ҳам минерал деб аташ мумкин. Минераллар химиявий таркиби ва физикавий хоссалари жиҳатидан бир биридан фарқ қилади. Ҳозирги вақтда ер юзида маълум бўлган минераллар сони 7000 ортиқ, лекин уларнинг оз кисмигина табиатда кўп тарқалган. Тоғ жинслари ҳосил қилишда атиги 100 га яқин минерал асосий роль уйнайди. Бу минераллар тоғ жинси ҳосил қилувчи минераллар деб аталади.
Жинс ҳосил қилувчи минералларни уларнинг пайдо бўлишини, белгиларни тартиб ва хоссаларини билмасдан туриб тоғ жинсларини ўрганиб бўлмайди.
Қаттиқ минераллар табиатда кўп ёқли кристаллар кўринишда ёки номунтазам шаклидаги доналар ёҳуд яхлит массалар кўринишда (бу ҳолда уларнинг моддаси кристал табиатга эга бўлади). Ниҳоят аморф массалар кўринишида учрайди;
Минераллар алоҳида алоҳида учрайди ёки йирик йирик яхлит массивлар ҳосил қилади.
Кристалл жисмлар жумласига кирадиган кўпчилик минералларни ўзига хос хусисияти уларнинг кўп ёқли маълум геометрик шаклда бўла олишидир. Минералларнинг кристалланиш хоссаси уларни бошқа аморф шаклсиз) моддалардан фарқ қиладиган асосий белгидир.
Ҳамма минералларни шартли равишда қуйидаги икки группага бўлиш мумкин.
1.Оч тиниқ рангилар группаси. Буларга рангсизлар, оқлар, оқ очиқ сариқлар, сариқлар, пуштилар (кварц, дала шпатлари, гипс кальцит ва бошқалар киради.)
2.Тўк ранглилар, сал ялтироқлар группаси. Буларга қора, тўқ ҳаво ранг, тўқ жигарранг ва бошқа рангли минераллар (сохта мугуз-магний кальций силикат МгCа(СиО3)2 авгит ва шу кабилар) киради.

Download 258,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish