1-чизма. Молия тизими тузилиши
Молия тизими молия муносабатларининг турли бўғинлари йиғиндисини билдиради. Молия тизими бу бўлимларнинг йиғиндисидир. Молия тизимининг бўғинлари молиявий муносабатларни ривожлантиришга асосланган ҳолда ривожланиб келмоқда. Молия тизимининг биринчи бўғинлари ХВИИ асрнинг охирида ХВИИИ асрнинг бошларида пайдо бўлган. ХИХ асрда молиянинг иккита бўғини бўлган.
- Марказий давлат бюджети;
- Махаллий бюджет.
Уларнинг хар бири пул маблағлари фондларини шакллантириш ва иш юритишдаги хусусиятлари, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги ролининг турличалиги билан хусусиятланади. Молия тизимининг тузилиши корхона ва ташкилотлар фаолиятида намоён бўлади. Молия тизимининг тузилишини ушбу ташкилотлар молиявий фаолиятини тахлил этганда кўзга ташланади. Молия тизими мамлакат иқтисодиёти учун ҳаётий зарур бўлган кўп муҳим вазифаларни бажаради.
Жамғариш вазифаси. Молия муассасалари тизими аҳолига, корхоналарга фоизли ва фоизсиз омонатлар, қимматли қоғозлар, депозит сертификатлари, облигация ва акциялар шаклидаги пул жамғармаларининг хилма-хил усулларини таклиф этади.
Кредитлаш вазифаси. Бу молия тизимининг фаол вазифасидир. У биринчи вазифа билан чамбарчас боғланиб кетган. Чунки молия муассасаларининг, хусусан банкларнинг кредит бериш салохияти мамлакат иқтисодиётида жамғарилаётган молия маблағларига бевосита боғлиқ.
Тўловларда хизмат кўрсатиш вазифаси. Хар бир мамлакат иқтисодиётида товар молия операциялари билан боғлиқ бўлган тўловлар доимо катта хажмларда амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектлар ўз ходимларига иш хақи ва мукофотлар беради. Хом ашё ва товар етказиб берувчиларга хақ тўлайди. Солиқлар ва бошка мажбурий тўловларни тўлайди. Бу хисоб-китобларнинг барчаси турли туман молия воситалари, жумладан, тўлов топшириқлари, талабномалар, аккредитивлар, чеклар, векселлар, кредит карточкалари ва ҳоказолар ёрдамида бажарилади.
Иқтисодий сиёсат вазифаси. Хукумат молия тизимининг пул кредит ва фискал дастакларига таъсир кўрсатиб, давлат иқтисодий сиёсатини зарур йўналишда ўтказилади.
Давлат корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва аҳоли билан юзага келадиган молия муносабатлари бюджет муносабатлари дейилади. Улар тақсимлаш жараёнида вужудга келиб, умумдавлат эхтиёжларини қондириш учун белгиланган пул маблағларининг марказлашган жамғармасини шакллантириш ва фойдалиниши билан боғлиқ.
|
Молия тизимининг функциялари.
|
|
|
|
|
|
Режалаштириш
Мақсадларни шакллантириш ва уни амалга оширишнинг молиявий имкониятларини аниқлаш билан боғлиқ тадбирлар.
|
Ташкиллаштириш
Бюджет курилиши, бюджет таснифланиши, тасдиклаш, ижро этиш, ваколатли кредит органларини аниқлаш, Маҳаллий ва республика органларининг бюджет ваколатлари ва хукукларини чегаралашни уз ичига олади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |