Биринчидан, ижтимоий воқелик ва вазиятни англаш. Давлат стратегик вазифаларни қабул қилгунича жамиятда турғунлик, мавҳумлик ёхуд инқирозий ҳолатлар мавжуд бўлади. Стратегик режаларнинг қабул қилиниши билан мазкур вазиятнинг мураккаб жиҳатлари аниқланади ва мақсадга эришиш йўлидаги мавжуд ресурслар имконияти баҳоланади.
Иккинчидан, ворисийлик анъанасига амал қилиш. Ҳукумат амалдорларининг ўзгариши ворисийлик кафолатларини таъминланса, унда жараёнлар ривожланмайди. Давлат органлари амалдорларининг тез-тез ўзгариши стратегик мақсадларининг шаклланмаганлигидан далолат беради.
Учинчидан, агар давлат эълон қилган стратегиясига собит бўлса, у фуқароларда ҳукуматга нисбатан ишончни уйғотади, мутлақо янги ижтимоий қадриятларни таклиф қилади, жамиятда ижтимоий хамжиҳатликнинг асосларини белгилаб беради. Яъни барча учун бирдек мақбул бўлган ғоя керак.
Тўртинчидан, давлат стратегияси сиёсий кучларнинг фаолиятини стратегик вазифалар асносида бирлаштиришни тақоза этади. Расмий ва ошкора якдиллик жамиятда кучлар мувозанатини ягона мақсад йўлида уйғунлаштиради.
Бешинчидан, жамиятда эълон қилинган стратегия албатта танқидга олиниши табиий. Фақат танқид конструктив, соғлом ва асосли муаммоларга қаратилиши лозим.
Президент Ш.Мирзиёев - “Бинобарин, инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз шарт. Чунки жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади”, деб давлат стратегиясининг уствор вазифаларини очиб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи. 2018й, 29 декабрь.
Стратегик вазифаларни режалаштир қандай меъзонларга асосланади? Улар:
• ташкилот миссиясини аниқлаш; ташкилотнинг мавжудлик мазмунини белгилаш, мулжалланган, юкланган масъулиятларни ифодалайди.
• ташкилот мақсади ва вазифасини шакллантириш;
•ташқи муҳит таъсирини баҳолаш ва таҳлил қилиш;
• ички структурани баҳолаш ва таҳлил қилиш;
• муқобил стратегик тавсияларни ишлаб чиқиш ва қиёслаш;
• стратегияни амалга ошириш;
•стратегияни баҳолаш ва назорат қилиш.
Давлат стратегик режалари аниқ ва ўзгармас тамойилларга бўйсиндирилиши муҳим. Улар ислоҳотларнинг бир маъромда, изчил йўналишини таъминлашга хизмат қилади. Жумладан;
1. Илмийлик.
2. Мақсадлилик.
3. Ўзгарувчанлик.
4. Бирлик.
5. Шароит яратиш.
Энг муҳими стратегик йўналишларни белгилашнинг мавҳум ва номаълум жиҳатларини ойдинлаштириш орқали тартиблаштиришга хизмат қилади. Бу масалалар қуйидаги тамойиллар билан аниқлаштирилади:
• Мақсад – нега у ёки бу ҳаракатлар бирламчи бўлиб ҳисобланади. Яъни нима учун долзарб ва реал вазиятда, турли ижтимоий эҳтиёжлар талабида, қўрқув ва иккиланиш шароитида муҳим вазифаларни ажратиб олиш керак?
• Ташқи шароит - қайси нуқтада мақсадга эришиш кўзда тутилмоқда. Зарур ресурслар мавжудлигини аниқлаш ва амалга ошиши лозим бўлган ҳозирги ва келгусидаги шароитлар тақоза қиладими? Ҳукумат ана шу икки нисбат ўртасидаги омилларни қандай меъзонлар билан танлаши лозим?
Do'stlaringiz bilan baham: |