Стенографик дастурлар тўгрисида кисқача маьлумот
Windows операцион муҳитида ишловчи дастурлар:
• Steganos for Win95 дастури ишлатишда жуда енгил бўлиб, айни пайтда файлларни шифрлаш ва уларни ВМР, DIВ, VОС, WАV, АSCII, НТМL кен-гайтмали файллар ичига жойлаштириб яширишда жуда кудратли хисобланади;
• Соntraband дастури 24-битли ВМР форматдаги график файллар ичида ҳар қандай файлни яшира олиш имкониятига эга.
DOS мухитида ишловчи дастурлар:
• Jsteg дастури маълумотни JРG форматли файллар ичига яшириш учун мўлжалланган;
• FFEncode дастури маълумотларни матнли файллар ичида яшириш имкониятига эга;
• StegoDOS дастурлар пакетининг ахборотни тасвирда яшириш имконияти мавжуд;
• Winstorm дастурлар пакети РСХ форматли файллар ичига хабарни шифрлаб яширади.
ОS/2 операцион муҳитида ишловчи дастурлар:
- Техto дастури маълумотларни инглиз тилидаги матнга айлантиради;
- Hide4PGP v1.1 дастури ВМР, WAV, VОС форматли файллар ичига маьлумотларни яшириш имкониятига эга.
Macintosh компьютерлари учун мўлжалланган дастурлар:
- Раrаnоid дастури маълумотларни шифрлаб, товушли форматли файл ичига яширади:
- Stego дастурининг РIСТ кенгайтмали файл ичига маълумотларни яшириш имконияти мавжуд
Вирус ва унинг турлари
Ҳозирги кунда компьютер вируслари ғаразли мақсадларда ишлатилувчи турли хил дастурларни олиб келиб татбиқ этишда энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. Компьютер вирусларини дастурли вируслар деб аташ тугрироқ бўлади.
Дастурли вирус деб автоном равишда ишлаш, бошқа дастур таркибига ўз – ўзидан қушилувчи, ишга кодир ва компьютер тармоқлари ва алоҳида компьютерларда уз – узидан таркалиш хусусиятига эга булган дастурга айтилади.
Вируслар билан зарарланган дастурлар вирус ташувчи ёки зарарланган дастурлар дейилади.
Зарарланган диск – бу ишга тушириш секторида вирус дастур жойлашиб олган дискдир.
Хозирги пайтда компьютерлар учун купгина нокулайликлар тугдираётган хар хил турлардаги компьютер вируслари кенг таркалган. Шунинг учун хам улардан сакланиш усулларини ишлаб чикиш мухим масалалардан бири хисобланади. Хозирги вактда 65000 дан куп булган вирус дастурлари борлиги аникланган. Бу вирусларнинг катта гурухини компъютернинг иш бажариш тартибини бузмайдиган, яъни «таъсирчан булмаган» вируслар гурухи ташкил этадиди.
Вирусларнинг бошка гурухигa компьютернинг иш тартибини бузувчи вируслар киради. Бу вирусларни куйидаги турларга булиш мумкин: хавфсиз вируслар (файллар таркибини бузмайдиган), хавфли вируслар (файллар таркибини бузувчи) хамда жуда хавфли вируслар (компьютер курилмаларини бузувчи ва оператор соглигига таъсир этувчи). Бу каби вируслар одатда профессионал дастурчилар томонидан тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |