3 – мавзу: ривожланиш фалсафаси


Классик диалектиканинг ўзига хос хусусиятлари: Биринчидан



Download 212,5 Kb.
bet3/17
Sana16.06.2022
Hajmi212,5 Kb.
#677641
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
3-МАВЗУ

Классик диалектиканинг ўзига хос хусусиятлари: Биринчидан, классик диалектика дунёни тушунишнинг шундай бир усули ҳисобланадики, бунда борлиқ нарсалар ва ҳодисаларнинг умумий ўзаро алоқаси, уларнинг бир-бирини тақозо этиши ва муттасил ўзгариши нуқтаи назаридан англаб етилади. Диалектика ривожланишнинг теран, тўлақонли ва мазмунан бой назариясидир. У ўзгариш ҳолатида бўлмаган бирон-бир нарса табиатда ҳам, жамиятда ҳам, тафаккурда ҳам мавжуд эмас, чунки барча мавжуд нарсалар ўз ички зиддиятларига эга ва улар бу нарсаларни ўзгаришга, янги шакл-шамойил касб этишга, ривожланишга мажбур қилади, деб ўргатади.
Иккинчидан, диалектика объектив ва субъектив диалектиканинг мавжудлигини тан олади. Объектив диалектика – бу табиий ва ижтимоий ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси ва ривожланиши. У субъектдан, инсон ва инсониятдан қатъий назар мавжуддир. Субъектив диалектика – бу субъектнинг фикрлаш диалектикаси ва унинг объектив дунёни билиши. Объектив ва субъектив диалектиканинг ўзаро нисбати қандай? Материалистик давр нуқтаи назаридан субъектив диалектика объектив диалектикани акс эттиради. Объектив ва субъектив диалектика мазмунан бир-бирига мос келади.
Учинчидан, фан сифатида диалектика ўз тамойиллари, қонунлари ва категорияларига эга. Диалектика қонунлари ривожланиш жараёнидаги умумий муҳим алоқаларни акс эттиради. Улар диалектиканинг назариясини яратишда муҳим методологик функцияни бажаради. Диалектикада умумий қонунлар учта: диалектик зиддиятлилик қонуни, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонуни ва инкорни-инкор қонуни. Диалектика категориялари – бу энг фундаментал, асосий тушунчалар бўлиб, уларда ва уларнинг ёрдамида фалсафий фикрлаш амалга оширилади.
Тўртинчидан, диалектиканинг ўзига хос хусусияти шундаки, у назария вазифасини ҳам, методология вазифасини ҳам бажаради. Диалектика қонунлари, категорияларининг мазмунига ва билиш жараёнининг амал қилиш ва ривожланиш қонуниятларига мувофиқ фикрловчи субъектга қўйиладиган тегишли талаблар шакллантирилади ва шу тариқа унга билиш фаолиятида йўл кўрсатилади.
Шундай қилиб, ҳозирги талқиндаги диалектика - бу: 1) ҳодисаларнинг уларга хос бўлган зиддиятлар вужудга келиши, ўзаро таъсирга киришиши ва ечилишига мувофиқ ривожланишидан иборат бўлган объектив жараён; 2) табиат, жамият ва тафаккурнинг ҳаракат ва ривожланиш универсал қонунлари ҳақидаги фалсафий концепция; 3) дунёни билиш ва ўзгартириш методи. Унинг тизимига кирувчи ривожланишнинг умумий қонунларини билиш ўтмишни англаб етиш, ҳозирги дунёда юз бераётган жараёнларни тўғри тушуниш ва келажакни башорат қилиш имконини беради.



Download 212,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish