Электр занжирининг тугунлари деб шохобчаларнинг уланган нуқталарига айтилади. Тугун электр схемасида нуқта билан белгиланади. Мисол сифатида 3.15-расмдаги схемани кўриш мумкин. Ундаги c, d, f, ва h нуқталар тугун дейилади.
Электр занжири (элементлари) шоходчаларининг параллел уланиши деб шундай уланишга айтиладики, унда барча (элементлар) шохобчалар занжирнинг бир жуфт тугунларига уланади ва барча (элементлар) шохобчалардаги кучланишлар бир хил бўлади. Параллел уланган шохобчаларга 3.15-расм схемасида f–h ва q-h қисмлари мисол бўлаолади.
Шохобчалари (элементлари) аралаш уланган электр занжирида кетма-кет ва параллел уланишлар биргаликда бажарилади, яъни схеманинг бир қисми параллел, бошқа қисми кетма-кет уланади.
Аралаш уланган занжир учун 3.15-расмдаги схема мисол бўла олади. Унда кетма-кет уланган r7 қаршилик ва L2 индуктивлик f ва h нуқталарда r6 қаршиликка параллел уланади. Улар, ўз навбатида, қўшилиб, натижавий қаршилик ҳосил қилади ва r4 ва r5 қаршиликларга кетма-кет уланади. Ўз навбатида, улар натижавий қаршиликни ҳосил қилиб, r4 ва r5 қаршиликларга қўшилиб, кетма-кет уланган С ва r3 шохобчага с ва d нуқталарда параллел уланади.
Э лектр занжирини текисликда схема шаклида кесишмайдиган шохобчалар ёрдамида тасвирлаш мумкин бўлса, унда ясси (планар) электр занжири дейилади. Бунга мисол сифатида 3.17-расмда тасвирланган электр занжири схемасини келтириш мумкин. Бу схеманинг штрихли қисмини расмдан олиб ташласак, планар занжири ҳосил бўлади. Схема кесишган шохобчалар ёрдамида тасвирланса, унда ясси бўлмаган (нопланар) электр занжири дейилади. Унга мисол бўлиб шу расмдаги схема штрихли элементлари билан хизмат қилаолади.
Электр занжири конту-
ри деб, бир неча шохобчалар-дан ўтган ихтиёрий берк йўлга
айтилади. Бунга мисол қилиб 3.15-расмдаги abdcа, cdhfс ва fqhf контурларни олишимиз мумкин.
Икки клемма (қутб)га
эга бўлган электр занжири
икки қутблик деб аталади.
3.17-расмда икки қутблик шартли равишда тўғри тўртбурчак шаклида
тасвирланган. Занжир бутун қисмини 3.17-расм
битта икки қутблик деб қараш, занжир шу қисмининг умумий хусусиятларини аниқлашда фойдалидир. Икки қутблик актив (3.17,а-расм) ва пассив (3.17,б-расм) турларга бўлинади.
Таркибида электр энергия манбасига эга бўлса, актив икки қутблик дейилади. Чизиқли актив икки қутблик учун яна унинг узилган клеммаларида икки қутблик ичидаги манба сабабли кучланишнинг мавжудлиги - қўшимча шарти қўйилади, яъни ушбу манбаларнинг таъсирлари икки қутблик ичида компенсацияланмаслиги зарур. Пассив икки қутблик деб таркибида электр энергия манбалари бўлмаган икки қутбликка айтилади. Манбалари ўзаро компенсацияланиб, икки қутбликнинг икки узилган клеммаларида кучланиш бўлмаса, чизиқли икки қутблик таркибида электр энергия манбалари мавжудлиги жоиз бўлади.
П ассив икки қутблик бўла туриб, унинг таркибида ўзаро компенсацияланувчи манбалар мавжуд бўлишининг мумкинлиги ҳақидаги шарт – бу заруратдир. Чунки занжирнинг бир бутун қисмини икки қутблик билан алмаштириш ғояси, шу қисмнинг умумий ҳусусиятларини унинг фақат ташқи клеммаларига нисбатан ўрганилишини назарда 3.18-расм
тутади. Ушбу шарт фақат чизиқли занжирларгагина тааллуқлидир, чунки ночизиқли занжирларда бундай компенсация фақат битта ёки фақат бирнеча ражим учун олиниши мумкин ва бошқа режимлар учун олиниши мумкин бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |