3- amaliy mashg’ulot hayot faoliyat xavfsizligini ta’minlash printsiplari, uslublari va vositalari ishning maqsadi



Download 472,44 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana13.03.2022
Hajmi472,44 Kb.
#492543
  1   2
Bog'liq
3-amaliy ish



1
3- amaliy mashg’ulot 
 
HAYOT FAOLIYAT XAVFSIZLIGINI TA’MINLASH PRINTSIPLARI, USLUBLARI VA 
VOSITALARI 
Ishning maqsadi
: Hayot faoliyat xavfsizligini ta’minlash printsiplar, uslublar va 
vositalarning ahamiyatini o’rganish. 
ASOSIY MA’LUMOTLAR 
Принцип, услуб ва воситалар тўғрисида умумий тушунчалар. 
Принципларнинг аҳамияти ҳақида француз философ-материалисти Гельвеций (1715-1771) 
шундай ёзган: “Айрим принципларни билиш айрим омилларни билмасликни осон 
тўлдиради”. Принциплар ва услублар маълум миқдорда ўзаро боғлиқдир. Хавфсизликни 
таъминлаш воситалари - бу принцип ва услубларнинг конструктив, ташкилий, иқтисодий, 
моддий аниқ рўёбга чиқишидир. “Принцип – услуб – восита” хавфсизликни таъминлашнинг 
логик босқичларидир. Уларни танлаш фаолиятнинг аниқ шароитига, хавф даражасига, 
баҳосига ва бошқа кўрсатгичларга боғлиқ бўлади.
► 
Принцип – бу ғоя, фикр, асосий бош тушунчадир. 
► 
Услуб – бу йўл, мақсадга эришишнинг усулидир. 
► 
Принциплар ва услублар маълум миқдорда ўзаро боғлиқдир. 
► 
Хавфсизликни таъминлаш воситалари - булар кенг маънода айтиладиган бўлса,
принцип ва услубларнинг конструктив, ташкилий, иқтисодий, моддий аниқ рўёбга 
чиқишидир.
Хавфсизликни таъминлаш принциплари уларни амалга ошириш белгиларига қараб шартли 
равишда 4 та синфга бўлинади: 
► 
Йўналтирувчи,
► 
Техник,
► 
Ташкилий, 
► 
Бошқарув 
Йўналтирувчи принциплар - ўзида хавфсиз ечимларни топувчи йўналишни аниқловчи
методологик ва маълумот базаси бўлиб хизмат қилувчи, асос солувчи ғояларни тақдим этади.
Бунга қуйидаги принциплар киради:
► 
операторнинг активлиги,
► 
фаолиятни гуманизациялаштириш,
► 
структурани ўзгартириш,
► 
операторни алмаштириш,
► 
синфлаштириш,
► 
хавфни бартараф қилиш,
► 
тизимийлик,
► 
хавфни камайтириш ва бошқалар.
Техник принциплар- хавфли омилларнинг таъсирини бевосита олдини олишга 
йўналтирилган. Техник принциплар физик қонунларни ишлатишга асосланган.
► 
Бунга қуйидагилар киради:
► 
блокировкалаш,
► 
вакуумлаштириш,
► 
герметизациялаш,
► 
масофадан бошқариш,
► 
компрессиялаш,
► 
мустаҳкамлигини ошириш,
► 
нозик қисм элементини киритиш,
► 
экранлаштириш, 
► 
ва бошқалар.


2
Ташкилий принципларга- хавфсизлик мақсадида меҳнатни илмий ташкил қилиш 
қоидаларини амалга оширувчи принциплар киради.
Буларга:
► 
вақт бўйича ҳимоялаш,
► 
маълумот бериш (тўплаш),
► 
заҳиралаш,
► 
меъёрлаш,
► 
хизматчиларни танлаш,
► 
кетма-кетлик,
► 
эргономик,
► 
меҳнатни рационал ташкил қилиш, 
► 
ва бошқалар киради.
Бошқарув принциплари - хавфсизликни таъминлаш жараёнининг алоҳида босқич ва 
этаплари орасида ўзаро боғланиш ва муносабатларни аниқловчи принципларга айтилади.
Буларга:
► 
тенглаштириш (ўхшатиш),
► 
назорат қилиш,
► 
тескари боғланишлик,
► 
жавобгарлик,
► 
режалаштириш,
► 
рағбатлантириш,
► 
бошқарув,
► 
самаралик, 
► 
ва бошқа принциплар киради.
Хавфсизликни таъминлаш услублари ва уларнинг турлари. 
Услуб (метод) - мақсадга эришиш усулидир. Услублар принципларни конструктив ва 
техникавий жиҳатдан мавжуд шароитда шакллантириш билан амалга оширилади. 
Хавфсизликни таъминлаш услубларини билган ҳолда инсон билан ишлаб чиқариш муҳити 
параметрлари орасидаги ўзаро таъсирларни мувофиқлаштириш мумкин, яъни маълум 
хавфсизлик даражасига эришиш мумкин. Хавфсизликни таъминлаш 2 turga bo’linadi: 
гомосфера ва ноксосфера. 
Гомосфера - кўрилаётган фаолият жараёни вақтида инсон турган зона. 
Ноксосфера - ҳар доим ёки даврий равишда хавф содир бўлиб турадиган зона.
Услуб – А.
Бу услуб гомосфера билан ноксосферани бир-биридан вақтий ва (ёки) фазовий 
жиҳатдан 
ажратишдан 
иборат. 
Бу 
услуб 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнларини 
механизациялаштириш 
ва 
автоматлаштириш, 
жиҳозларни 
масофадан 
бошқариш, 
манипулятор ва роботларни қўллаш билан амалга оширилади.
Услуб – Б. Бу услуб хавфсизлик принципларини қўллаб хавфларнинг даражасини 
пасайтириш ёки хавфларни бартараф қилиш билан ноксосферани (ишлаб чиқариш 
муҳитини) 
нормаллаштиришга, 
ҳамда 
ноксосфера 
характеристикаларини 
инсон 
характеристикаларига мослаштиришга асосланади. Бу услуб инсонларни шовқин, чанг, газ, 
жароҳатланиш ва ҳоказо хавфли омиллардан ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар 
мажмуаси, ҳамда қисман хавфсиз техникани яратиш билан амалга оширилади.
Услуб – В. Бу услуб тегишлича ҳимоя воситалари ёрдамида инсонларнинг 
ҳимояланганлик хусусиятларини оширишга, ҳамда инсонни ноксосферага мослаштиришга 
асосланган. Бу усул касбий
 
танлаш, касбий ўқитиш, инструкциялар бериш, психологик 
таъсир қилиш ва шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш билан амалга оширилади. В-методни 
амалга оширишда ноксосфера характеристикаларини ўзгартириш учун ҳар хил воситалар 
қўлланилади.
Хавфсизликни таъминлаш воситалари ва уларнинг турлари. 


3
Ишловчиларга зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш 
ёки олдини олиш учун ҳимоя воситалари қўлланилади. Химоя воситалари қўлланилиш 
характери бўйича гуруҳий ҳимоя воситалари (ГҲВ) ва шахсий ҳимоя воситаларига (ШҲВ) 
бўлинади. Уларнинг ҳам ҳар бири вазифасига кўра синфларга бўлинади. Ишловчиларнинг 
ҳимоя воситалари инсон организмига энг маъқул шароитларни ҳосил қилиши ва 
хавфсизликни таъминлаши лозим. 

Download 472,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish