3 – амалий машғулот мавзу: Мураккаб бўяш усуллари



Download 230,19 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi230,19 Kb.
#128269
Bog'liq
Мавзу №3 Мураккаб бўяш усуллари


3 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


Мавзу: Мураккаб бўяш усуллари (Бурри-Гинс ва Циль-Нильсен усуллари).


Лаборатория иши: Бактерияларнинг структураси ва уларни мураккаб усулда бўяб ўрганиш (Бурри-Гинс ва Циль-Нильсен усуллари) (1 с).
Амалий иш №1


Номи: Бактерия капсуласини Бурри-Гинс усулида бўяш.
Максад: Капсулани Бурри-Гинс усулида бўяш техникасини ўрганиш.





Амалий иш баённомаси:


Бурри-Гинс усули ёрдамида капсулани аниқлаш тартиби:
1.Стерилланган гугурт чўпи билан беморнинг огиз бушлигидан (тиш коваги - кариесли учокдан ёки 1 томчи бактерия культурасидан) биологик ашё олиниб, бир томчи (10 карра суюлтирилган) тушь билан буюм ойначасининг бир чеккасида аралаштирилади ва буюм ойначасининг силлиқланган чети билан қон суртмасига ўхшаш юпка суртма тайёрланади, сўнгра куритилиб,фиксация қилинади.
2. Суртмага фуксиннинг сувли эрит­маси томизилиб, 1-2 мин давомида бўялади.
3. Сув билан ювилиб,ҳавода қуритилади ва микроскоп остида кўрилади. Бунда бакте-риялар қизил рангга бўялади, бўялмаган капсулалар эса қора фонда ажралиб туради.



Натижа: Кўриш майдонида бактериялар қизил рангга, бўялмаган капсулалар қора фонда ажралиб турганлигини кўрдик.
Хулоса: Биз Бурри-Гинс усули билан бўяш техникасини ва капсулани микроскопда кўришни ўргандик.
Амалий иш №2


Номи: Циль-Нильсен усули билан бўяш.
Максад: Кислотага чидамли бактерияларни Циль-Нильсен усули билан бўяш техника-сини ўрганиш.
Амалий иш баённомаси:


Кислотага чидамли бактериялар Циль-Нильсен усули билан бўялади. Кислотага чидамли бактериялар ҳужайра деворида липидлар,мум ва оксикислоталар микдори кўп булади.Хужайра девори утказувчанлигини ошириш учун буяшнинг дастлабки боскичи киздирирш оркали олиб борилади: бунда бактериялар пушти рангга бўялади.Кислота билан ишлов берилганида кислотага чидамсиз бактериялар рангсизланади ва метил кўки билан буялганида кўк рангга бўялади.


Циль-Нильсен усули билан бўяш:



1. Фиксацияланган суртманинг усти фильтр коғози билан ёпилади, сўнгра фуксиннинг карболли эритмаси томизилади ва буғ ҳосил булгунга қадар 3-5 мин давомида қиздирилади.


2. Фильтр коғоз олиниб,суртма сув билан ювилади.
3. Суртмага рангсизлантириш учун 5% ли сульфат кисло­та эритмасидан томи­зилади ва 1-2 мин ушлаб турилади.
4. Сув билан ювилади.
5. Суртма метилен кўкининг сувли эритмаси билан 3-5 мин давомида яна бўялади.
6. Сув билан ювилади, қуритилади ва микроскоп остида кўрилади


Натижа: Микроскоп остида кислотага чидамли бактериялар қизил рангда, кислотага чидамсиз бактериялар эса хаво рангга бўялганлигини кўрдик.
Хулоса: Биз Циль-Нильсен усулида бўяш техникасини ва микроорганизмларни микроскоп остида фарқлашни ўргандик.
Download 230,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish