Беруний ҳар бир ҳис-туйғу турини тасвирлайдики, у туфайли ҳайвонлар ташқи
дунѐда маълум йўналишга эга бўлиб, атроф муҳитдаги шароитларга мослашадилар.
Инсоннинг ҳис-туйғу аъзолари ҳам шу мақсадга хизмат қиладилар, яъни улар унинг
ташқарисида содир бўлаѐтган ҳодисалардан унга маълумот беришлари лозим. Ҳар бир
ҳис-туйғу муайян бир турдаги қўзғатувчидан таъсирланмоғи лозим, шуниси ҳам борки,
ушбу қўзғатувчилар моддийдирлар, негаки, фақат шундайларгина сезиш уйғотишлари
мумкин. Инсон, ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, ақлга эгадирки, шунинг ўзи инсоннинг ҳис-
туйғусини ҳайвонникидан фарқлайди.
Беруний фикрича, ақл кучининг ўзи инсонга ҳал қилувчи имтиѐз бера олмайди.
Буни жамиятгина таъминлаши мумкин, жамиятни пайдо бўлиши асосида эса –
одамларнинг моддий эҳтиѐжлари ѐтади: «Инсон ўзининг яланғочлиги ва заифлиги
туфайли, ўзининг (ҳимоя) органларининг йўқлиги туфайли, бошқалар томонидан
синовларга дучор бўлиб, доимий равишда ўзини ҳимоя қиладиган ва унинг эҳтиѐжларини
қондирадиган заруриятни ҳис қилди»
18
. Ҳимояланиш зарурияти ҳамда бошқа эҳтиѐжларни
қондириш, одамларни, биргаликда яшашга мажбур қилади. «Эҳтиѐжлар хилма-хил ва кўп
сонли бўлиб, фақат бир неча кишиларнинг бирлашмаси уларни қондириши мумкин.
Бунинг учун одамлар шаҳарларни барпо қилишга эҳтиѐж сезадилар».
19
Демак, Беруний
жамият ҳаѐтида ўзига хос шартномали ибтидо зарурлигини тан олади. Кишиларнинг
ўзлари жамият барпо қиладилар, биргаликдаги ҳаѐтни ташкил этадилар. Шунга мувофиқ
равишда у инсоннинг бурчи, жамиятдаги унинг вазифасини қараб чиқади. Инсоннинг энг
асосий мажбуриятларидан бири – меҳнатдир, чунки «хоҳланган мақбул нарса, меҳнат
сарфлаш орқали қўлга киритилади»
20
.
Кишилар эҳтиѐжини қондиришга ѐрдам берадиган ҳамда адолатлиликка риоя
этилаѐтганлигини назорат қилиш мақсадида, жамиятдаги тартибларни қўллаб-қувватлаш
учун унда ҳокимлик мансаби жорий этилади. Жамиятни бошқаришни Беруний
ҳукмдорнинг жамиятга хизмати деб тушунади: «Идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти
– зулмдан азоб чекувчиларни эзувчилардан ҳимоя қилиш учун ўз оромидан кечишдир»
21
.
Подшо айниқса шундай кишилар тўғрисида ғамхўрлик қилиши керакки, улар «ер иши
билан бандлар», чунки «дунѐ деҳқончиликка таянади, ер ишлаш эса, ҳокимият туфайли
мавжуддир ва уларнинг бири иккинчисисиз бўла олмайди»
22
. Одил ҳукмдорнинг асосий
вазифаси сифатида Беруний «юқоридагилар билан пастдагилар орасида адолатни ва
кучлилар билан заифлар ўртасида тенглик»
23
ни ўрнатиш, деб ҳисоблайди.
Мамлакат равнақи илм-фаннинг аҳволи ва уларнинг гуллаб–яшнаши билан
белгиланади. Инсоннинг олий бахти – билимдадир: «Ҳақиқий лаззатни фақат шундай
нарса берадики, инсон унга эга бўлган сари, унга интилиш янада кўпроқ ошиб бораверади.
Ва инсон руҳининг ҳолати ҳам, у илгари билмаган нарсасини билиб олса, шундай
бўлади»
24
. Инсоннинг олий қадр-қиммати – унинг бошқалар ва айниқса камбағал одамлар
тўғрисидаги ғамхўрлиги билан белгиланади. Беруний халқлар ўртасида ўзаро тўғри
муносабатлар ўрнатишга ҳалал берадиган миллий ва диний чекланганликка қарши чиқди.
У шундай кишиларни маҳкум этдики, уларнинг ишончига кўра «ер – бу уларнинг ери,
одамлар – бу фақат улар мансуб бўлган халқнинг вакиллари, подшолар – фақат уларнинг
ҳукмдорлари, дин – фақат уларнинг ақидаси, илм – фақат, ўшаларда бор бўлган
илмдир»
25
.
Do'stlaringiz bilan baham: