29-мавзу. Жаҳон хўжалиги ва унинг еволюцияси



Download 29,8 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi29,8 Kb.
#256706
  1   2   3   4
Bog'liq
29-mavzu Jahon xo'jaligi va uning evolyutsiya


29-мавзу. Жаҳон хўжалиги ва унинг еволюцияси.

1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон томонлари ва ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви


2. Жаҳон хўжалигининг глобаллашуви йўналишлари ва зиддиятлари
3. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари. Жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши
4. Жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш

ХХ асрнинг иккинчи ярмида жаҳон хўжалигини фаолиятининг ўзига хос томонларидан бири халқаро иқтисодий муносабатларнинг жадал равишда ривожланиб боришидир. Жаҳон хўжалигида давлатлар гуруҳлари ва иқтисодий гуруҳлар, алоҳида фирма ва ташкилотлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тобора кенгайиб, чуқурлашиб бормоқда. Бу жараёнлар халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва хўжалик ҳаётининг байналминаллашувида, уларнинг бир-бирига боғлиқлиги ва яқинлашувида, минтақавий халқаро тизимларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида намоён бўлмоқда.


Шуниси характерлики, ўзаро ҳамкорлик ва яқинлашиш жараёнлари қарама-қарши, диалектик характерга ега. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг диалектикаси шундаки, айрим мамлакатларнинг иқтисодий мустақилликка, миллий хўжаликни мустаҳкамлашга интилиши, оқибат натижада жаҳон хўжалигини янада кўпроқ байналминаллашувига, миллий иқтисодиётнинг очиқлигига, халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашувига олиб келади.
Халқаро иқтисодий муносабатлар предмети икки асосий қисмдан, яъни, халқаро иқтисодий муносабатларнинг ўзи ва уни амалга ошириш механизмидан иборатдир. Халқаро иқтисодий муносабатлар ўз ичига алоҳида мамлакатларни, уларнинг минтақавий бирлашмаларини, шунингдек алоҳида корхоналарнинг (трансмиллий, кўпмиллий корпорасияларни) жаҳон хўжалиги тизимидаги бир-бирига қарама-қарши бўлган иқтисодий муносабатларининг мажмуини олади. Халқаро иқтисодий муносабатлар механизми еса ўз ичига ҳуқуқий меъёрларни ва уларни амалга ошириш воситаларини (халқаро иқтисодий шартномалар, келишувлар, “кодекслар”, ҳартиялар ва ҳ.к.), халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантириш мақсадида амалга оширишга йўналтирилган халқаро иқтисодий ташкилотларнинг фаолиятини олади. Халқаро иқтисодий муносабатлар (ХИМ) тизимига қуйидагилар киради:

  1. Халқаро меҳнат тақсимоти.

  2. Халқаро товар ва хизматлар савдоси.

  3. Халқаро капитал ва хорижий инвестициялар ҳаракати.

  4. Халқаро ишчи кучи миграсияси

  5. Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари.

  6. Халқаро иқтисодий интеграция.

Халқаро иқтисодий муносабатлар (асосан савдо) жаҳон хўжалиги вужудга келмасдан олдин ҳам мавжуд бўлган. Масалан: Европа давлатлари ўртасидаги ХИМ, минтақалар (Европа-Шимолий Африка, Европа-Яқин Шарқ ва ҳ.к.) ўртасидаги халқаро иқтисодий муносабатлар. Бу муносабатлар минтақавий характерга ега бўлган. Жаҳон хўжалигининг вужудга келиши (ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошлари) ва ривожланиши билан халқаро иқтисодий муносабатлар кенгайди ва чуқурлашиб, глобал характерга ега бўлди.
Замонавий жаҳон хўжалиги бу - бозор иқтисодиётининг обектив қонунларига бўйсинувчи, ўзаро боғлиқ бўлган миллий иқтисодиётлар бирлашмаси, глобал иқтисодий организмдир.
2.Жаҳон хўжалиги ўзининг вужудга келиши ва ривожланишида узоқ ва қийин йўл босиб ўтди. Айрим тадқиқотчилар унинг вужудга келишини Рим империяси даври билан боғлашади (ер.авв.ги ИИ ва ерамизнинг И асрлари). Бунда улар Рим империясини ўша вақтдаги бутунжаҳон хўжалик тизими деб баҳолайдилар. Бошқа олимлар жаҳон хўжалигини фаолият кўрсата бошлаган даврни ХВ-ХВИ асрлар, яъни буюк жуғрофий кашфиётлар даври билан боғлайдилар. Айнан шу кашфиётлар қимматбаҳо тошлар, металлар, ширинликлар ва қуллар билан халқаро савдонинг тез ривожланишига сабаб бўлди. Аммо бу даврдаги жаҳон хўжалиги чекланган бўлиб, фақат савдогарларнинг сармоялари ишлайдиган соҳа бўлган еди халос.
Замонавий жаҳон хўжалиги саноат инқилобидан кейин, капиталнинг монопол босқичига ўтиши давомида вужудга келди.
ХХИ аср бўсағасидаги жаҳон хўжалиги - ўз миқёсига кўра глобалдир; у тўлиқ равишда бозор иқтисодиётининг тамойиллари, халқаро меҳнат тақсимотининг обектив қонуниятларига, ишлаб чиқаришнинг байналминаллашувига асосланади. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги ўн йилликларда жаҳон хўжалигини ривожланиш етакчи тенденсияларидан бири, бу кўплаб давлатларнинг бирин-кетин ёпиқ миллий хўжаликдан ташқи бозорга юз тутган иқтисодий очиқ типдаги хўжаликка ўтишидир. Айнан ана шу даврда АҚШ олимлари “Очиқ савдо”, “Очиқ иқтисодиёт” деган тезислар билан чиқдилар. Бу аввало жаҳон бозорида ўз ҳукмронлигини ўтказиш билан боғлиқ еди. Иккинчи жаҳон урушидан ғолиб ва янада бойиб чиққан АҚШ ҳукумати томонидан янги иқтисодий тартиб қўлланмалари таклиф етилди. Бундай “еркин савдо” ва “очиқ иқтисодиёт” тезислари ҳукмрон иқтисодиётнинг камроқ ривожланган давлатларга қарши қаратилган қуроли, шунингдек америка корпорасияларининг тутиб бўлмас експансияга интилишлари еди.
Аммо урушдан кейинги йилларда дунёда ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг ўзгара бориши билан боғлиқ ҳолда “Очиқ иқтисодиёт” ҳақидаги тезис америка експансионизмининг манфаатларига йўналтирилганликни йўқота бориб, жаҳон хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви маъносини ола бошлади.
Жаҳон иқтисодиётда очиқ иқтисодиётни шаклланишида давлат муҳим рол ўйнади. Давлат товар ва хизматлар олиб чиқишни рағбатлантириб, хорижий фирмалар билан кооперасияларга, ташқи иқтисодий алоқаларни ривожланишига ёрдамлашиб, ўзига експортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни рағбатлантириш функсиясини олди. Чет елдан инвестициялар, технологиялар, ишчи кучи ва ахборот воситаларини оқиб келишини енгиллаштирувчи мустахкам ҳуқуқий асос яратилди.
Жаҳон иқтисодиётида ва ХИМда “Еркин савдо” ва “Очиқ иқтисодиёт” тушунчаларини фарқлаш лозим. “Еркин савдо” ҳақидаги консепсия А.Смитнинг сиёсий иқтисодиётидан бошланиб у ва замонавий америка иқтисодчиларининг кашфиёти емас. “Очиқ иқтисодиёт” тушунчаси аслида ишлаб чиқариш омиллари, ахборот, миллий валюталарнинг ўзаро алмашувининг еркин ҳаракатини ўз ичига олган товарлар савдоси кўринишида бўлиб ,у “еркин савдо” тезисидан кенгрок тушунчадир.
Очиқ иқтисодиётни автаркия, ўз-ўзини таъминлаш иқтисодиёти, ҳаддан ташқари ўз кучига суянишнинг антиподи сифатида ҳам тушуниш лозим. Очиқ иқтисодиётнинг вужудга келиши - бу жаҳон ривожланишининг обектив тенденсиясидир. Очиқ иқтисодиёт тамойилларига мос равишда ҳаракат қилиш бу – жаҳон бозори стандартларини тан олиш, унинг қонунлари асосида ҳаракат қилишдир.
Очиқ иқтисодиёт ички бозорнинг чет ел капитали, товарлари, технологиялари, ахборотлари, ишчи кучининг оқими учун ақлга тўғри келадиган даражада очиқлигини назарда тутади.
Очиқ иқтисодиётнинг афзалликлари қуйидагилардир:
ишлаб чиқаришни ихтисослашуви ва кооперасиялашувининг чуқурлашиши;
ресурсларни мулоҳазакорлик билан самарадорлик даражасига қараб тақсимлаш;
халқаро иқтисодий алоқалар тизими орқали жаҳон тажрибасининг тарқалиши;
жаҳон бозоридаги рақобат томонидан рағбатлантириладиган миллий ишлаб чиқарувчилар орасида рақобатнинг кучайиши.
Шаклланиб бўлган очиқ иқтисодиёт ва очиқ иқтисодиётга ўтиш бир хил нарса емас. Очиқ иқтисодиёт давлатнинг ташқи иқтисодий алоқаларида назорацизлик ва ҳамма нарса мумкин, чегаралар очиқ дегани емас. Очиқ иқтисодиёт унинг ақлга сиғадиган даражада амалга ошириш механизмини шакллантиришда давлатнинг сезиларли аралашувини талаб қилади. Ҳеч бир мамлакатда иқтисодиётнинг мутлак (абсолют) очиқлиги йўқ.
Очиқлик миқдорининг биринчи даражали индиқаторига експорт ва импортнинг ялпи ички маҳсулотдаги (ЯИМ) улушини киритиш мумкин. Уларнинг комбинасияси алоҳида миллий иқтисодиётларнинг жаҳон бозори билан алоқаларининг миқёси ҳақида тушунча беради. Шундай қилиб, експортнинг ЯИМга муносабати експорт квотаси сифатида аниқланади:

Download 29,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish