289-модда. Божхона тўловларининг турлари Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда қуйидаги божхона тўловлари тўланади:
божхона божи;
қўшилган қиймат солиғи;
акциз солиғи;
божхона йиғимлари.
Қонунчиликда бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 163 ва 169-моддаларида назарда тутилган ҳолларда қонунчиликда белгиланган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўловини тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади.
Божхона божларининг ва солиқларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
МАХСУС ҚИСМ Х БЎЛИМ.
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ 237-модда. Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи қуйидагилар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади):
6) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар. Мазкур шахслар божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади.
238-модда. Солиқ солиш объекти Қуйидагилар солиқ солиш объектидир:
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш.
34-боб. Солиқ базаси 247-модда. Солиқ базасини аниқлашнинг умумий қоидалари Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ базаси солиқ тўловчи томонидан ушбу бобга ва божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланади.
254-модда. Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ базасини аниқлаш тартиби Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ базаси қуйидагиларни қўшган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ушбу товарларнинг қиймати сифатида аниқланади:
1) товарларнинг божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган божхона қийматини;
2) товарлар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётганда тўланиши лозим бўлган акциз солиғи ва божхона божини.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан илгари олиб чиқилган товарларнинг қайта ишлаш маҳсулотлари ушбу ҳудудга олиб кирилаётганда солиқ базаси бундай қайта ишлашнинг қиймати сифатида аниқланади.
Солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган бир номдаги, турдаги ва маркадаги товарларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича алоҳида аниқланади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг бир туркуми таркибида бир вақтнинг ўзида ҳам акциз тўланадиган, ҳам акциз тўланмайдиган товарлар мавжуд бўлса, солиқ базаси мазкур товарларнинг ҳар бир гуруҳига нисбатан алоҳида аниқланади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар туркуми таркибида божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан илгари олиб чиқилган товарларнинг қайта ишлаш маҳсулотлари мавжуд бўлса, солиқ базаси худди шундай тартибда аниқланади.