26 та олтин қоида


ОРЗУЛАР ҚАНДАЙ РЎЁБГА ЧИҚАДИ?



Download 320,48 Kb.
bet43/101
Sana21.02.2022
Hajmi320,48 Kb.
#66643
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   101
Bog'liq
26 oltin qoida

ОРЗУЛАР ҚАНДАЙ РЎЁБГА ЧИҚАДИ?
Бизнинг орзу ва мақсадларимизни ўзига ҳамма нарсани тортувчи магнитга ўхшатиш мумкин. Бунга ишониш балки қийиндир, бироқ муваффақиятга эришган инсонларнинг барчаси буни тасдиқлайди.
Тўғри, бунинг учун вақти-вақти билан орзу қилиб туриш етарли эмас. Бутун диққат-эътиборингизни шу мақсадга жамлашингиз, у ҳақда доим ўйлашингиз, унинг амалга ошиши ҳақида заррача шубҳага бормаслигингиз керак. Бу йўлда сизга жуда оддий усул асқотади. Фараз қилинг, сиз орзуингизга етишдингиз. Буни хаёлингизда жонлантириб, вазиятдан ҳузур қилинг.
Ҳар доим хаёлларингизни орзуингизга жамлар экансиз, бугун турган нуқтангиз ва интилаётган нуқтангиз ўртасида боғланиш ҳосил қиласиз. Сизда орзуингиз амалга ошиши борасида ишоч шакллана боради. Ишонч эса муваффақиятга йўналтирилган самарали ҳаракатларга айланади. Бу ҳолда ўз-ўзингизга ишонч пайдо бўлади ва у муваффақият томон йўлларни ойдинлаштириб боради.
ҚАНЧАЛИК КЎП ОРЗУ ҚИЛСАК, ШУНЧАЛИК КУЧЛИ БЎЛАМИЗ
Норман Винсент Пил «Инсонлар ўзлари истаган киши бўлишлари учун зарур нарсаларнинг ҳаммаси уларда муҳайё эканига ишонишни исташмайди. Шу сабабли улар ўзларига лойиқ бўлмаган нарсалар билан кифояланишади», деганда масаланинг моҳиятига диққат қаратган эди. Бенжамин Дизраэли ҳам шу ҳақда ёзган эди: «Ўз мақсади йўлида ҳатто ҳаётини ҳам қурбон қилишга тайёр бўлган инсоннинг иродасига ҳеч нарса тўсқинлиқ қила олмайди».
Нега баъзи инсонлар ўз ортидан одамларни эргаштиради, баъзилар эса ўз думига ўралашиб қолишади? Уларнинг фарқи шундан иборатки, биринчилари ҳаётда ўз орзуларига таяниб иш қилишади. Агар икки инсон учрашиб қолса ва улардан биттаси мустаҳкам қарор қабул қилган ва уни ҳаётга татбиқ этиш устида тиним билмай ишлаётган бўлса, у иккинчисини ўз сўзларига ишонтириб, ўзи учун ишлашга мажбур қила олиш эҳтимоли жуда катта. Орзумиз қанчалик кучли бўлса, ўзимиз ҳам шунчалик кучли бўламиз. Гуёки мақсадлари томон олға қадам ташлаётган инсонларни Коинот ҳам қўллаб-қувватлаётгандек тасаввур ҳосил бўлади.
Ғолиблар вақти-вақти билан тўхтаб ўзларига савол беришади: «Мен ўз мақсадим сари боряпманми ёки оқим бўйича оқмоқдаманми?» Улар ўз келажакларини ўзлари қуришлари мумкинлигини билишади. Улар ўзлари лойиқ бўлган ҳаётни барпо этишади. Ғолиблар ўзларининг ўтмиши ва бугуни келажагидан мутлақо фарқ қилишини билишади. Чунки бир хил бўёқлардан фойдаланган инсонлар ҳам ўзига хос, бошқаларникига ўхшамаган суратлар чизишади. Денте шундай деган: «Кучли аланга митти учқундан пайдо бўлади».
Ўзингизга ёққан ҳаёт билан яшанг. Худди Фрэнк Синатранинг қўшиғида айтилганидек: «Лекин буни истаганимдек қилар эдим». Синатра қўшиқларидек яшади ва вафот этди. Шунинг учун унинг дафн маросимида АҚШ президенти «У буни ўзи истагандек қилди», деган эди.
Бизнинг олдимизда доим танлаш имконияти бор: ё биз ўз орзуимизга мос равишда яшаймиз, ёки бошқаларнинг орзусини рўёбга чиқариш учун ишлаймиз. Авраам Линкольннинг онаси ўлаётганда ўғлига «Бирор киши бўламан деб менга ваъда бер» деган. Ва у онасига ваъда берган. Ғолиблар ҳаёт шунчаки яшаш учун жуда калталик қилишини яхши билишади.

Download 320,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish