ТАРАҚҚИЁТНИ ТЕЗЛАШТИРИШ
Ўқиш ва ўсиш жараёнини тезлаштириш усули мавжуд. Ғолиблар қийин вазиятларни кутиб ўтиришмайди. Улар тушунган-билган ҳолда ўша томон боришади. Кўплаб муаммолар кутаётганини билатуриб, улар янгидан янги лойиҳаларга қўл уришади. Бошқалар ноқулай шароитнигина кўрадиган жойларда улар янги вазифалар ва имкониятни илғашади.
Сиз “Қандайдир муаммони ҳал қилиб бўлганимдан сўнг, янги ва мураккаброғини ҳал этишга киришаман”, деган шиорга амал қилишингиз керак. Сиз тушунишингиз керакки, юқорироқ даражадаги ҳар қандай масала сиздан муваффақиятсизликка нисбатан чидамлироқ бўлишни талаб этади. Шу сабабли қийинчиликларга қарши курашиш кўникмангизни шуғуллантира боришингиз керак.
Бунинг учун қаердан куч келади? Сиз ажойиб нарсани ихтиро қиласиз: ҳар бир янги фаолият аввалида сизга оддий нарсалар қийин кўринади, бироқ кейинроқ қийин нарсалар енгил бўлиб қолади. Бу ҳуснихатга ўрганишга ўхшайди. Бошда сизга “А” ҳарфини ёзиш йиллар ўтиб “механизациялаштирилмаганлигиданмикан” сўзини ёзишдан ҳам қийин кўринади.
Сиp ҳозирги майда-чуйда қийинчиликларни ҳал қилишни ўрганишингиз керак. Агар бунинг уддасидан чиқсангиз, сизда “чидам ва қатъият мушаклари” мустаҳкамланади ва мураккаб вазиятлар ҳам пировардида жуда енгил эканлиги маълум бўлади.
Олға интилишдан бизни қийинчиликлар эмас, уларга муносабат тўхтатиб туради. Энг асосий душман ташқарида эмас, ўзимизнинг ичимизда. Ғолиблар ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон таслим бўлмайдилар!
АМАЛИЙ МАШҚЛАР:
Бугун мен қийинчиликларни енгиш кўникмамни такомиллаштиришни бошлайман. Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошираман:
1. Бугун мутлақо таслим бўлмасликка ҳаракат қиламан. Таслим бўлишнинг жуда кўп йўллари борлигини биламан, бироқ кўзлаган мақсадимга етиш учун бор куч-қувватимни жамлайман.
2. Мен муаммоларга нисбатан нуқтаи назаримни ўзгартираман ва ўзимга дейман: “Уларга қандай муносабатда бўлишни ёлғиз мен ҳал қила оламан. Эҳтимол, аввалига қийинчиликлар ечилмасдек туюлиши мумкиндир, бироқ бу муваффақиятга элтувчи зинани яратиш мумкин бўлган материал эканлигини англайман”.
3. Шунга ўхшаш ҳолатни енгиб ўтган ғолиб билан тезроқ учрашиб, ундан маслаҳат сўрайман.
4. Мен енгиб бўлинган қийинчиликлар рўйхатини тузаман. Бу келажакда ўз кучимга ишонишимда асқотади.
5. Мен ҳаёт тақдим этган барча сабоғларни ёзиб бориш учун кундалик тутаман. Бу менга хатолардан хулоса чиқаришда асқотади.
FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 9-ҚОНУН. ҚАЙТАДАН FИЛДИРАК ИХТИРО ҚИЛМАНГ
Кунлардан бирида ёш шогирд ҳаёт сир-асрорларини ўрганиш учун устози олдига келибди. Устоз ундан ўзи ҳақида гапириб беришни сўрабди. Йигитча эса ўзининг ижобий сифатлари ва муваффақиятлари ҳақида узоқ сўзлабди.
Шунда доно унга биринчи топшириқни берибди. Шогирд эса эътироз билдирибди. Унинг фикрича, вазифани бутунлай бошқача йўл билан қилиш керак экан. Чунки у ҳам қандайдир муваффақиятлари билан мақтана оларди-да. Гарчи улар бошқа соҳада қозонилган бўлса-да, уларни ушбу вазиятда ҳам қўллаш мумкин эди. Устоз нимаики таклиф қилмасин, шогирдда «яхшироқ» таклиф пайдо бўлаверибди.
Шунда устоз шогирдга стаканни ушлаб туришни буюрибди-да, ўзи унга кўзачадан шароб қуя бошлабди. Стакан тўлиб, қуйилаётган шароб четларидан тошиб, ерга тўкила бошлаганда шогирд чидай олмай бақирибди:
— Бас! Ахир сиз шаробни исроф қилаяпсиз-ку?!
— Сенга бермоқчи бўлган билимларим билан ҳам шундай бўлаяпти, — деди доно. — Улар беҳудага соврилаяпти. Сен аллақачон ушбу стакандек тўлгансан.
— Наҳотки менинг орттирган тажрибаларим бир чақага қиммат бўлса? — дебди йигит.
— Сени ўз фикрлаш образинг шу ҳолатга келтирган. Агар сен аввалгидек фикрлашда давом этсанг, интилаётган нарсангга эриша олмайсан. Ҳозир кет ва бўм-бўш бўлганингдан кейин ҳузуримга кел. Шундагина сени нимагадир ўргата оламан.
* * *
Сиз шуғулланаётган соҳада сиздан кўра кўпроқ муваффақиятга эришган инсон албатта топилади. Сиз у билан танишиб, маслаҳатлашиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Акс ҳолда, бутун йўлнинг қийинчилигини ўзингиз босиб ўтишингизга тўғри келади-ку ахир!?
Do'stlaringiz bilan baham: |