ЖУРЪАТСИЗЛИК ЎСИШГА ТЎСИҚ БЎЛАДИ
Африкада маймунларни қандай тузоққа туширишади, биласизми? Овчи тухум катталигидаги тошни дарахтнинг диаметри 6-7 см келадиган кавагига солиб қўяди — бу ҳолда ўзини худди бирор сирли ишни бажараётгандек тутади. Маймунлар эса сал наридан уни қизиққонлигидан ёрилиб кетай дея кузатиб туришади.
Кейин овчи бир неча метр нарига кетади. Шу ондаёқ дарахт олдига маймунлардан бири югуриб келади ва қўлини кавакка тиқади. У тошни ушлаб, ташқарига тортмоқчи бўлади. Бироқ кавак диатметри кичиклик қилади. Тўғри, маймун истаган дақиқада тошни қўйиб юбориб, қўлини чиқариб олиши мумкин. Бироқ, у бундай қилолмайди! Овчи эса келиб, маймунни ушлайди ва қопга солади.
Худди шу тарзда биз кўпинча ўтмишимиздан воз кеча олмаймиз. Унга ёпишиб олиб, янги ва бахтлироқ ҳаётдан воз кечиб, биз ўз қўлимизни боғлаймиз. Шунда олдимизда ўта муҳим савол пайдо бўлади: ўзи нимага эришмоқчимиз?
Теодор Рузвельт шундай деган: «На ғалаба, на мағлубиятга ўрин бўлмаган ҳаёт билан яшаётган ўртамиёналарнинг севинч ва изтиробларсиз ҳаётидан кўра, кўплаб омадсизликларга дучор бўлсанг-да, буюк ишларга журъат қилиб, ғалабага эришиш муҳимроқ».
Ғолиблар ҳеч қачон ўзини қониқтирмаган вазиятга ёпишиб олмайди. Улар таваккал қилишга тайёр, чунки ҳар қандай натижа ўзини қониқтирмаётган ўша ҳолатдан яхшироқ эканини тушунишади. Европадаги одамларнинг кўпчилиги учун қашшоқлик — оч қолиш эмас, воқеликни қабул қилишни ўтмаслаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
Мағлубиятга учрашни истамай юритилаётган ўйин ва ғалаба қозониш учун ўйналаётган ўйин орасида жузъий фарқ бор. Ютқазишни истамаётган киши таваккал ва хавфлардан огоҳ бўлишга ўралашиб қолади. Ютишни мақсад қилган киши эса ғалаба учун имкониятни кўради. Сизнингча, бу инсонларнинг қай бири бахтлироқ?
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШИНГГА ТЎСИҚ БЎЛУВЧИ САБАБЛАР
1. Кўпчилик бутун умр бир иш билан машғул бўлиш керак, деб ўйлайди
Бироқ кўпчилик касбни ўсмирлик чоғида — ҳали кўп нарсани билмайдиган ва тушунмайдиган ёшида танлайди-ку! Балки, ўшанда тўғри қарор қабул қилингандир, эҳтимол, нотўғри. Агар нотўғри бўлса, янги қарорлар ҳақида бош қотириш керак. Ўзингизга савол беринг: қилаётган ишингиз ўзингизга ёқадими? Ахир сиз жуда ёмон кўрадиган ишга ҳар кун қатнаш учун бутун умр камлик қилади-ку! Нима иш қилаётганингиз муҳим эмас, балки сиз кимдир орзу қилган ишни қилаётгандирсиз, эҳтимол?
2. Кўпчилик қарорни кейинроқ ҳам қабул қилса бўлади, деб ҳисоблайди
Бироқ қарорни кейинроққа сурадиган кишилар бора-бора ўзига ишончни йўқотади, чунки «қарордан воз кечиш» деган тушунчанинг ўзи йўқ. Сизнинг «қарор қабул қилмадим» деганингизни ўзиёқ қарор! Сиз ҳаммаси аввалгидек қолишини хоҳладингиз. Бошқача айтганда, сиз ҳеч нарсани ҳал қилишни истамадингиз. Бироқ бундай ҳолат катта қувват талаб қилади. У сизни бўғади ва эркин ҳаракатингизни чегаралайди.
Бироқ одамлар бир нарсани танлаш ҳеч қачон кеч эмас, деб ҳисоблашади. Бу хулоса нотўғри эканини мақсадингизни эскалатор (ўзи ҳаракатланувчи зина) зинаси дея тасаввур қилиб, ўзингиз исботлашингиз мумкин. Мақсадингиз бир жойда тўхтаб турмайди — у сиздан узоқлашаверади. Агар қарор қабул қилишни яна бир пас кечиктирсангиз у энди қўл етиб бўлмас жойга бориб қолади.
3. Кўпчилик «нотўғри» қарор қабул қилишдан хавфсирайди
Нотўғри қарорнинг ўзи йўқ нарса. Қарор қабул қилар экансиз, сиз муқобил вариантларнинг ҳаммасидан воз кечасиз, шу сабабли, бошқача қарор қабул қилганингизда ҳаётингиз қандай бўлишини билмайсиз.
Мисол: Денгиз ёққа тоққа саёҳатга отланмоқчисиз. Сиз тоққа боришни танладингиз. Бироқ тоғда ўн кун ҳам ёмғир ёғди. Кўпчилик бу ҳолатда: «нотўғри қарор қабул қилибман», дейди. Улар ҳақми?
Унчалик эмас. Ахир сиз денгизда сиз билан нима бўлишини билмайсиз-ку?! Балки у ерда ичоғриқ бўлиб, тўшакда ётиб қолардингиз...
Агар тоғда ўзингиз бир умр кутган инсонни учратиб қолсангиз сиз дарҳол қарорингизнинг «тўғри» ёки «нотўғри»лиги борасидаги нуқтаи назарингизни ўзгартирасиз. Ҳақиқат шундан иборатки, бошқача қарор қабул қилганингизда ҳаётингиз қандай бўлишини ҳеч қачон била олмайсиз! Яхшилаб ўйлаб қаралса, ҳар қандай қарор йўқ қарордан кўра яхшироқ.
4. Кўпчиликнинг фикрича, қарорлар осонгина ва оғриқсиз қабул қилинади
Ўз-ўзидан пайдо бўлган қарор идеалдек туйилади. Шу сабабли инсонлар кўпинча бошқа қарорлар ўзининг жилвасини йўқотиб, яккаю-ягона қарор қоладиган вазиятни кутиб яшашади. Бироқ, улар шуни ҳисобга олишмайдики, бу ҳолатда гап аллақачон қарор устида бормаяпти. Шунчаки, улар учун ўзга йўл қолмайди.
Сиз қачонки икки муқобил қарорни баҳолай олсангизгина қарор кучга киради. Сиз рад этган қарорингизни қанчалик юқори баҳолай олсангиз, қабул қилган қарорингиз шунчалик қадрга эга бўлаверади.
Ўзингизни янада ҳурмат қилишни истасангиз, тезда қарор қабул қилишни ўрганинг. «Журъат мушагингиз»ни шуғуллантиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |