26-маъруза Амир Темур даври меъморчилиги. Маъруза режаси



Download 3,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana28.04.2022
Hajmi3,06 Mb.
#589077
  1   2
Bog'liq
26.Amir Temur davri me’morchiligi.




 
26-маъруза
Амир Темур даври меъморчилиги.
 
МАЪРУЗА РЕЖАСИ: 
 

АМИР ТЕМУР ДАВРИ МЕЪМОРЛИГИ
 
ТАЯНЧ СЎЗЛАР: 
 
 
Шарқий славянлар, христанлик. “Православие мазхаби”. Иерархия, 
икона, парсуна, фреска, блоговешение, крешение, вознесение, Рождество, 
Успение, Петр1. Сакт Петербург, бадиий академия, песионерлик, 
академизм, барокко, классицизм, рококо,”Передвижники”,Брюллов, Репин. 
Суриков, Иванов, Шишкин.Айвазовский 
 
Амир Темур даври архитектураси энг юксалган архитектура бўлиб, 
ниҳоятда улуғворлиги, безаклилиги билан ҳарактерланади. Унда маҳаллий 
архитектура Ўрта ва Яқин Шарқ архитектура тажрибаси билан синтезлашди. 
Натижада янгича архзитектура вужудга келди. 
Шарафуддин Ал-Яздий буни “янги стил” тариқасида қайд этган эди. 
Темур даври меъморлиги жиҳатлари кўпроқ пойтахт Самарқанд 
ёдгорликларида ўз аксини топган. 
Бибихоним мажмуаси Амир Темурнинг Самарқанддаги энг йирик 
қурилишларидандир. Мажмуа жомеъ масжиди ва мадрасадан иборат бўлиб, 
улар қўш (муқобил) шалида ташкил этилган. Кўпгина адабиётларда жомеъ 
афсоналарга таянилган холда Бибихоним-Сароймулкхоним номи билан 
аталалиб келинган. Хақиқат юзасидан олганда Амир Темур номи билан аташ 
мақсадга мувофиқдир. Масжиднинг композицион ўқи бўйича Бибихоним 
мадрасаси қурилган. Уларнинг ўртасидан ўтган кўча пойтахтда энг муҳим 
деб ҳисобланган.
Амир Темур жомеъси ўзининг ниҳоятда улуғворлиги, салобатлиги, 
сербезаклиги билан давр меъморлигининг ёрқин намунасидир. Жомеъ йирик 
ўлчамларда барпо этилган. Ховлили, тўрт айвонли композицияга эга. 
Бўйлама ўқ бўйича ҳашаматли пештоқ ва катта “Катта масжид” деб аталувчи 



ҳажмлар жойлашган. Кўндаланги ўқни “Кичик масжид”ларнинг ҳажмлари 
белгиланган. Иншоотнинг зикр қилинган қисмларига қараганда бошқа, 
бурчак қисмлари нисбатан пастроқ. Уларнинг ёпмаси устунларга таянган 
гумбазлардан иборат. 
Бибихоним мадрасаси Жомеънинг композициясига бўйсундирилган 
холда ташкил этилган. Масжидга қарагнда кичикроқ. У ҳам ховлили тизимга 
эга. Мадраса таркибига Сароймулкхонимнинг мақбараси кирган. 
Амир Темур давридаги мемориал меъморликнинг ёрқин намунаси 
Муҳаммад Султон мажмуасидир (Гўри Амир). Темурнинг вориси қилиб 
тайинланган Муҳаммад Султоннинг вафотидан кейин унинг хотирасига 
мажмуа қурилади. Мажмуанинг таркибига уч асосий иншоот- мақбара, 
хонақоҳ ва мадраса кирган. Улар чоғроқ майдон атрофининг уч томонларида 
жойлаштирилган эди.
Хонақоҳ ҳам мақбара каби гумбаз билан ёпилгпн эди. Мадрасанинг 
тўртинчи томони ҳам девор билан ўралиб унинг ўртасидан киравериши 
алоҳида пештоқ билан ажратилган. Майдоннинг тўртта бурчагида миноралар 
қад кўтариб турган эди. Хонақоҳ ва мадраса бузилиб кетган. Пештоқ ва 
мақбара сақланган. Мақбарага Муҳаммад Султондан кейин Темурнинг ўзи, 
ўғиллари, Улуғбек дафн этилгандан сўнг иншоот Гўри Амир номини олган. 
Дастлаб мақбарага киравериш майдончадан ташкил этилган эди. 
Кейинчалик, Улуғбек давридаги қайта қуриш чоғида асосий эшик 
олдингисига нисбатан ён тарафдан ташкил этилган. Гўримир ўзининг 
тарихий қиймати, юксак бадий – меъморий сифатлари: хушбичимлиги, жуда 
бой безаклари, бу безакларнинг ҳажм сатҳларига мослиги 
– 
тектоникавийлиги билан ноёб обидалардан ҳисобланади. 
Шаҳрисабздан Оқ сарой иншоотига 1380 йилда асос солинган. Бир 
вақтлар тўрт қаватли бўлган саройдан кириш пештоғининг икки айрим 
қолдиқларигина сақланган. Улар Темур даври учун ҳарактерли бўлган шакл 
– шамойилда бажарилган. Ёдгорлик томошабинни нафақат ўзининг улкан 
масштаби билан, балки пештоқ пиллапояларида сақланган нақшлар билан 
ҳам ҳайратга солади. Пештоқ равоғи Ўрта Осиёда энг улканидир. Равоқ 
қадами (пиллапояларининг оралиғи) 22.5 метрга етган. Бошқа биноларда энг 
катта равоқ қадами 18.5 метрдан ошмаган. Пештоқ пиллапоялари пастда 
қиррали бўлган миноралар (гулдасталар) билан чекланган. Пештоқ 



баландлиги хозир 38 метрга тенг. Дастлаб пештоқ тепасида равотак 
(равоқлар қатори) бўлган. 
Дорус Сиёдат ибораси “сайидлик, улуғлик уйи” маъносини беради. 
XIV аср охирларида Шаҳрисабзнинг жануби-шарқида Амир Темур бино 
қурдирган катта иншоот-Дорут Тиловат билан ягона, улкан мажмуани 
ташкил қилган. Хозиргача Ҳазрати имом мақбараси ва ундан жануби-
шарқда, 35 м нарида ер остидаги гўрхона сақланган. Илмий адабиётлар 
булар Дорус Сиёдат мажмуаси деб ҳам юритилган. Дорус Сиёдат 
мажмуасининг қурилиши 1376 йилда, Темурнинг тўнғич ўғли Жаҳонгир 
вафотидан сўнг бошланди. Аввал Ҳазрати имом номи билан танилган 
мақбара мустақил равишдақурилади. У битгач Темур ўзи ва авлоди учун ўша 
ерга улкан мақбара қуришни буюради. Ҳазрати имом мақбараси ғиштин 
қобиғга олиниб пештоқнинг бир қанотигина бўлиб қолади. 1404 йилда Дорус 
Сиёдатни кўрган испан элчиси Клавихо бинонинг ниҳоятда ҳашаматлигини, 
гўзаллигини ва яқинида катта ҳиёбон қилинганини қайд этади. 
Гўрхона алоҳида диққатга сазовордир. Я.Ғуломов фикрича у Жаҳонгир 
учун қурилган. Гўрхона ўқларининг йўналишлари Ҳазрати Имом 
мақбарасиникига мувозийдир (параллелдир). Гўрхонага туйнуксимон 
йўлкадан тушилади. Марказий қисм томонлари салкам 4 м чорсу тарҳлидир. 
Тўрт томонидан чуқур токчаларга эга. Гўрхона деворлари, шифти ва таги 
майин тусли мармарсимон оҳактошдан қоплаб чиқилган. Ўртада турган 
мармар сағана (2,5 х 1,4 х 0,73 м) қопқоғининг тўртбурчакларида ва ўртасида 
темир ҳалқалар бор. Ғўрхона тепаси дарбози усулида ёпилган. Девор 
равоқлари ёндагилари билан тош тахталар орқали бирлаштирилади. 
Равоқлар чўққиларида чиқарилган тўртбурчак саккизқирралик ҳажм билан 
ёпилган. Гўрхонада хеч қандай нақшлар бўлмай безаги фақат хушқад сулс 
хатидаги диний ёзувлардан иборат. Ёзувлар равоқларнинг четига, 
деворлардаги бодомсимон шаклларга, шарқ ва шимол токчаларидаги 
тўртбурчакларга ўйилган. Ғарбий токчадаги меҳроб шаклига ва унинг икки 
ёнидаги тош тахталарга битилган ёзувлар эса қибла томонни алоҳида 
ажратиб туради. Гўрхонанинг меъморлигида хотиржамлик, уруғлик ва 
гўзаллик акс этган.
Дорус Сиёдат мажмуаси тўғрисидаги тарихий маълумотларга ва 
жойдаги кузатишларга таяниб Г.Пугаченкова мажмуанинг дастлабки 
тарҳини ишлаб чиққан. Равоғининг қадами 20 м бўлган пештоғнинг шимоли 
Жахонгир мақбараси (Ҳазрати имом), жануби Темур авлодининг хилхонаси 



учун ажратилган. Марказий хонадан ёнларидаги турли хоналарга ўтилади, 
рўпарасида – Темур зиёратхонаси (таги - гўрхона); унинг шимолида масжид, 
жанубда эса миёнсарой жойлаштирилган. Гўрхонанинг туйнуксимон 
йўлкаси шу ердан бошланади.
Дорут Тиловат мажмуаси (номи - “тиловат уйи” маъносини 
билдиради) Шаҳрисабзнинг жануби-шарқида бўлган Дорус Сиёдат билан 
бўлган холда XIV аср 2 – ярмида ташкил бўлган. Унинг таркиби хозир йўқ 
бўлиб кетган мадраса кирган. Мажмуа катта чорсу (67,0 х 66,5 м) майдон 
теварагини эгаллаган бинолар гуруҳи шаклида бўлган. Дорут Тиловат 
мадрасаси 1370 йилда битказилиб, ғиштлари XVIII асрда талон-тарож 
қилинган. Гуруҳга кирган ёдгорликлардан Улуғбек жоме масжиди (1435 й.), 
унга қўш қилиб қурилган Шамсуддин Кулол мақбараси (XIVа. 70 – йиллар) 
ва унга жанубдан туташ қилиб қурилган бошқа мақбара сақланган. 1437 
йилдан бошлаб Амир Темурнинг ва отаси Тарағайнинг пири Шайх 
Шамсуддин Кулолга атаб (1370 йилда вафот этган) мақбара қурилади. 
Мақбара гумбази аллақачонлар қулаб тўсинлик том билан алмаштирилган 
эди. 1374 йилда Темурнинг буйруғи билан 13 йил бурун ўлган Тарағайнинг 
жасади пирининг “оёғига”, жануброққа кўчирилиб бошқа мақбара солинган. 
Дорут Тиловат ёдгорликлари ичида дастлабкиси – Ҳазрати шайх 
мозори деб аталувчи Темурнинг пири Шайх Шамсуддин Кулол (Кулол 
Фахури) мақбарасидир. Шайҳ 1370 йилда вафот этган. 1373 – 1374 йиллар 
ичида, Шайх қабри яқинида Темурнинг отаси Тарағай дафн этилган эди. 
Кейинчалик икки устунли, тўсинлар билан ёпилган кўҳна Кулол мақбараси 
ўзининг аввалги асосини сақлаб қолган. У дастлаб пештоқли ва гумбазли 
эди. Тарҳи квадрат (7.5 х 7.5 м) шаклида бўлган. Тахмонлари ремонт вақтида 
уриб қўйилиб, ўрталарида вертикал тобадонлар очилган эди. Гумбази 
Сайидон мақбарасига асосий кириш пештоқ шаклида ишланган. 
Пештоқнинг пиллапоялари мовий ғиштларда ишланган юлдузлар ҳамда 
уларнинг ичларидаги стиллаштирилган 
кўфий 
хати билан битилган кўк 
ёзувлардан иборат қоплама мавжуд. Пештоқ чеккаларининг урилган 
ҳисобига торайиб қолган. Унинг эшиги XIV аср охири – XV аср бошига оид. 
Эшик сиртлари икки заминли ниҳоятда нафис ўйма нақш билан безалган. 
Гумбази Сайидон мақбарасини 1437 йили Улуғбек ўзининг авлодлари 
учун қурдирган. Йўқ бўлиб кетган Дорут Тиловат мадрасаси мажмуига 
кирган. Бино Шамсуддин Кулол мақбарасига шимолдан туташ бўлиб, унинг 
шимоли – шарқ бурчагида масжид вайроналари ёпишган. Гумбази Сайидон



мақбараси деворларининг тарҳида ташқи ўлчовлвр 9,00 метрни. Ичкаридан 
5,75 метрни ташкил қилади. Мақбара ҳажми тўртқирралик устига 2 катта – 
кичик поғоналар шаклидаги саккизқирралик чиқарилиб, ичидан баланд 
гумбаз билан ёпилган. Барабан ва устки гумбаз 6 ғиштин тирговлар орқали 
пастки гумбазга бириктирилган бўлган. Тўртқирралик ҳажмнинг ғарбида 
пештоқ бўлган. Унинг юзида кўк, зангори, оқ тусли сипо гириҳлар жипслаб 
терилган ғиштлар фонида товланади. Барабан сиртини бутун баландлиги 
билан кошинкор гириҳлар тўлатган. Уларнинг устидан оқ кўфий ёзув қатори 
барабанни қамраб олган. Мақбаранинг тошидан бошқа томонда хеч қандай 
безаги йўқ. Мақбара ичида 4 қабртош бор. Улар устоз Амир Абдул Муоний, 
Муҳаммад Сайид, Маъруфхон Абдул Муоний ўғлига тегишлидир. Бир 
қабртош ёзувсиз. Мақбаранинг тўттала деворларида токчалар мавжуд. 
Деворларнинг 
пастидан 
ёқимли 
изора 
ўтган. 
Тўртқирраликни 
саккизқирраликдан чуқур наво шакли ажратиб туради. Унинг тепасида оқ 
ранг билан зангори заминга хат битилиб, у ёзув тўрт карра қайтарилади. 
Тўртқирралик 
бурчакларидан 
раоқлар 
ташланганлиги 
туфайли 
саккизқирралик хосил бўлади. Унда ҳам равоқли дарчалар бор. Бу дарчалар 
аввал панжарали эди. Мақбара деворлари, гумбази бошдан оёқ яхши 
сақланган ноёб гириҳ (кўпроқ) ва ислимий нақшлар (камроқ) билан 
безатилган. Уларнинг замини оппоқ – гулганчнинг рангидадир. Деворларга 
даврапоялар чизилган. Даврапояларнинг тепаларида турунжлар, ўрталари 
ҳажмли олти қирралик тангасимон шакллар билан ўралган. Даврапоялар 
ичида ҳам 12 ва 6 бурчакли гириҳлар бор. Баъзи гириҳ ва турунжлар ичида 
табиий кўринишига яқин ўсимликлар (дарахт, барг ва ҳ.к.) суратлари 
солинган. Нақшлар асосан кўк бўлиб, қизил, сарғиш ва бошқа ранглар ҳам 
ишлатилган. Қизғиш тусдаги нақшлар пастда камчил бўлса, гумбазнинг 
пастидаги шаклдор турунжларда улардан кўпроқ фойдаланилган. Нақшлар 
тузилиши, улар чизиладиган сатҳларнинг шаклларига монанд қилиб ҳал 
этилган. Чизиқларнинг кўпи эркин чизилганлиги туфайли кўриниши 
ниҳоятда жонли чиққан.
Гумбази Сайидон хушқадлиги билан кишини хайратда қолдиради. 
Унинг Шоҳи зиндаги икки гумбазли мақбара билан кўп жиҳатдан 
умумийлиги бўлиб иккови ҳам Улуғбек даврининг кўзга кўринган 
обидаларидандир. У бошқа шундай ёдгорликлар қатори билан Ўзбекистон 
меъморлигининг юқори босқичидан дарак беради. Улуғбек даврининг юксак 
бадиий динини акс этдиради. Мақбаранинг ички нақшларида Бибихоним 



мақбараси ва бошқа айрим Шоҳи зинда мақбараларида қўлланилган 
нақшларнинг эркин чизиш анъаналари давом этдирилди. 
Шаҳрисабздаги Оқ сарой, Самарқанднинг жоме масжиди ва Хўжа 
Ахмад Яссавий мақбарасидан кейин Дорус Сиёдат мажмуаси Темурнинг 
қурдирган улуғ биноларидан тўртинчисидир. Унда бошқа турли 
вазифалардаги биноларни боғлиқликларини назарга олиб, ҳаммасини бир 
бинога, марказий хона атрофига жамлай олинган.

Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish