3-савол. Жаҳон хўжалиги мураккаб тизим ҳисобланади. Турли миллий иқтисодиётлар (ёки уларнинг ташқи иқтисодий қисмлари) нинг барча мажмуи товарлар, хизматлар ва ишлаб чиқариш омилларининг ҳаракати билан мустаҳкамланган бўлади. Шу асосда мамлакатлар ўртасида халқаро иқтисодий муносабатлар вужудга келади. Халқаро иқтисодий муносабатлар (баъзида уларни ташқи иқтисодий алоқалар, жаҳон хўжалиги алоқалари деб ҳам юритилади) — бу жаҳоннинг турли мамлакатлари ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуидир.
Халқаро иқтисодий муносабатлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
- товар ва хизматларнинг халқаро савдоси;
- капитал ва чет эл инвестицияларининг ҳаракати;
- ишчи кучи миграсияси;
- ишлаб чиқаришнинг давлатлараро кооперацияси;
- фан ва техника соҳасидаги айирбошлаш;
- валюта-кредит муносабатлари.
Товар ва хизматларнинг халқаро савдоси энг авало, миллий хўжаликларнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштирокига боғлиқ. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланиши натижасида жаҳон бозори таркиб топади. Жаҳон бозорига товар ва хизматларнинг халқаро ҳаракати сифатида қараш мумкин.
Жаҳон бозори ўзининг ривожланишида бир қатор босқичлардан ўтадики, улардан ҳар бири миллий хўжаликнинг халқаро иқтисодий муносабатларга жалб қилинишининг маълум даражаси билан тавсифланади. Товар ва хизматларнинг халқаро савдоси ҳамда жаҳон бозорининг асосий бклги ва хусусиятларини ХХВИИ мавзуда батафсил кўриб чиқамиз.
Капиталнинг халқаро ҳаракати - бу капиталнинг чет элда жойлаштирилиши ва ҳаракат қилиши. У чет элга қуйидаги
шаклларда чиқарилади:
- хусусий ёки давлат капитали шаклида. Капиталнинг халқаро ташкилотлар йўли билан ҳаракати кўпинча мустақил шакл сифатида ажратилади;
- пул ва товар шаклида. Жумладан, капитал чиқариш машина ва ускуналар, патентлар, ноу-хау ҳамда товар кредитлари шаклида бўлиши мумкин;
- қисқа ва узоқ муддатли кредитлар шаклида;
- ссуда ва тадбиркорлик капитали шаклида. Ссуда шаклидаги капитал қуйилмалар бўйича фоиз, тадбиркорлик шаклидаги капитал эса фойда келтиради. Тадбиркорлик капитали тўғридан-тўғри ва портфелли инвестициялардан иборат бўлади. Тўғридан-тўғри инвестициялар шу капитал ҳисобига қурилган обект (корхона)лар устидан назорат қилиш ҳуқуқини беради, портфелли инвестициялар эса, бундай ҳуқуқни бермайди. У одатда, аксия пакетлари ҳамда облигация ва бошқа қимматли қоғозлар шаклида берилади.
Халқаро иқтисодий муносабатламинг анча мураккаб жиҳатларидан бири ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб, у ўз ифодасини ишчи кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади.
Халқаро миграция жараёнини иқтисодий омиллар билан бирга сиёсий, этник, маданий, оилавий ва бошқа тавсифдаги омиллар ҳам тақозо қилади.
Халқаро миграция иккита асосий таркибий қисмни ўз ичига олади: эмиграция ва иммиграция. Эмиграция — мамлакатлардан доимий яшаш жойига чиқиб кетишни, им-миграция — мамлакатга доимий яшаш учун кириб келишни билдиради. Халқаро миграсия шунингдек репатриация — яъни фуқароларни илгари чиқиб кетган мамлакатларига қайтарилиши жараёнини ҳам ўз ичига олади. Халқаро мигрантлар бешта асосий тоифага ажратилади:
1) иммигрантлар ва ноиммигрантлар;
2) шартнома бўйича ишлашга келган мигрантлар;
3) нолегал, яширин иммигрантлар;
4) бошпана сўровчи шахслар;
5) қочоқлар.
Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш бир қатор шаклларда амалга оширилади. У илмий-ткхникавий ахборотлар, мутахасислар, фан соҳаси ходимлари билан айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни лицензия асосида беришни, илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни, умумий фан-техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма тадбиркорликни ўз ичига олади.
Илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири халқаро инжиниринг ҳисобланади. Халқаро инжиниринг бир давлат томонидан бошқасига саноат ва бошқа обектларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнига керакли ҳисоб-китоб лойиҳаларини бериш ҳамда инженерлик-қурилиш хизмати кўрсатишдан иборат бўлади.
Жаҳон инфратузилмаси. Товарлар, ишчи кучи, молиявий воситаларнинг миллий чегаралар орқали тўхтовсиз ўсиб борувчи ҳаракати бутун жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши ва такомиллашувини тезлаштиради. Муҳим транспорт тизими (денгиз, дарё, ҳаво, ткмир йўл транспорти) билан бир қаторда жаҳон иқтисодиётининг ривожланишида ахборот коммуникациялар тармоғи тобора кўпроқ аҳамият касб этиб боради. Муносиб умумжаҳон инфратузилмаси бўлмаса, ҳозирги ишлаб чиқарувчи кучларнинг байналмилаллашувини ривожлантириб бўлмайди. Бундай инфратузилманинг айрим таркибий қисмлари жаҳон савдоси вужудга кклаётган, жаҳон бозори ташкил топаётган вақтда пайдо бўлган.
Ҳозирги даврда биржалар, молия марказлари, йирик саноат ва савдо бирлашмалари мисли кўрилмаган тезлик билан оператив маълумотлар олишга ва уларни ишлаб чиқишга имкон бкрувчи энг янги техник воситалар билан жиҳозланган. Ривожланган мамалакатларда кенг тармоқли ахборот мажмуаси ташкил топмоқда, унинг таъсири амалда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва соҳаларига ёйилмоқда.
Ҳозирги шароитда илмий ва тижорат ахборотлари айниқса, қимматлидир. Шу сабабли турли халқаро даражаларда махсус «маълумотлар банклари» ташкил топмоқда, булар илмий ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун зарур ахборотни қидириб топишни анча энгиллаштиради. Жаҳон инфратузилмаси турли зиддиятларни бартараф қилиш орқали ривожланади.
Халқаро айирбошлаш товарларда моддийлашган шакллардан номоддий алоқаларга тобора кўпроқ ўрин бўшатади, яъни фан-техника ютуқлари, ишлаб чиқариш ва бошқариш тажрибаси, хизматнинг бошқа турлари билан айирбошлаш ўсиб боради. Ҳисоб-китобларга кўра ҳозирги кунда хизматлар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 46 фоизини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |