25- мавзу. Бозор иқтисодиётига муҳолиф социалистик йўналиш моҳияти ва унинг тарихий тақдири


V )  капиталга нисбат шаклида,  иккинчиси эса умумий капитал ( C+V



Download 482,69 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana06.07.2022
Hajmi482,69 Kb.
#746506
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
25-bozor iqtisodiyot muxolifat у

V

капиталга нисбат шаклида, 
иккинчиси эса умумий капитал (
C+V
)
га нисбат шаклида бўлади. Фойда 
нормаси пасайиб бориш тенденциясига эга (Рикардо-Милл бўйича 
ҳаёт учун зарур маҳсулотларга баҳо ошуви, демографик омиллар, 
тупроқ унумдорлиги пасайиши ва бошқалар), аммо Маркc бўйича 
бунинг сабаби капиталнинг органик тузилиши (
С/V
)
да ўзгарувчан (
V

капиталнинг ҳиссаси камайиши ва, демак, капиталнинг жамғарилиши 
билан боғлиқ.
Эксплуатацияни кучайтириш (ёки қўшимча қийматни ошириш) 
нинг йўллари 2 та, иш соатлари оширилади (абсолют) ёки меҳнат 
унумдорлиги орттирилади (нисбий).
Маркс Сениорнинг «Сўнгги соат назарияси»ни қаттиқ танқид 
остига олади (юқорида берилган). Бу ғоя умуман янгилик эди.
Рикардо бўйича фойда нормасининг пасайиш тенденцияси 
машиналарнинг такомиллашуви (техник кашфиётлар) ва агрономия 
фанидаги янгиликлар туфайли ўзгариб (тўхтаб-тўхтаб) туриши мумкин 
бўлса. Маркс бўйича бу жараён капитализмни ўз ичидан емирмагунча 
давом этаверар экан.
Рента тўғрисидаги назария Д.Рикардоникидан фарқ қилмайди, 
аммо дифференциал рента билан абсолют рента ҳам борлиги 
айтилади. Сўнгги рента қишлоқ хўжалигидаги капитал органик 
тузилишини пастлиги (
С/V

ва ерга хусусий мулк борлиги билан 


изоҳланади. Хусусий ер эгаси ижарачи-фермердан рентанинг табиий 
даражасидан юқорироқ ижара ҳақи талаб қилиб олиш имконига эга 
бўлади.
Такрор ишлаб чиқариш назариясида Маркс такрор ишлаб 
чиқаришнинг ўз схемасини илгари суради. Аввалги (Смит-Сей) 
муаллифлар бўйича, ялпи миллий маҳсулот жамият синфларининг 
даромадлар суммасига тенг деб қаралади. Марксда эса иқтисодиёт 
икки тармоққа бўлиб қаралади: ишлаб чиқариш воситалари ва 
истеъмол моллари; кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш таҳлил 
этилади (Ф.Кэнеда оддий такрор ишлаб чиқариш). Маркснинг 
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш схемаси фан тарихида 
иқтисодий ўсишнинг биринчи математик модели деб ҳисоблаш 
мумкин. Маркс иқтисодий инқирозларнинг аввалги намоёндалари 
(
Сисмонди, Мальтус ва б.) фикрини таҳлил этади ва хатоларини 
кўрсатиб беради. Йирик ишлаб чиқариш туфайли истеъмолнинг 
пасайиши оқибатидаги инқирозлар, уларни тугатиш учун «учинчи 
шахслар» 
(Т.Мальтус) 
зарурлиги 
тўғрисидаги 
ғоялар 
янада 
чуқурлаштирилади.
Маркснинг «Капитал» асарида инқирозлар назариясидан кўра, 
муқаррар умумий ортиқча ишлаб чиқариш даврига олиб келувчи 
капиталнинг 
(
сабаб-оқибат) 
жамғарилиши 
ва 
капитализмда 
даромадларнинг тақсимланишига баҳо беради. Ортиқча ишлаб 
чиқариш инқирозлари бозор иқтисодиёти стихияси билан боғланади. 
Хўжалик анархияси ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги 
номувофиқлик туфайли юзага келади, реализация муаммоси кучаяди. 
Сей қонуни танқид қилинади. Маркснинг ёзишича, ҳар бир одам бир 
нарса сотгани учун, уни дарҳол сотиб олиши мажбур эмас. Бу эса 
ортиқча ишлаб чиқариш инқирозига олиб келиши мумкин, чунки 
умумий харажатлар умумий даромаддан кам бўлади.
Циклик ўсишнинг моддий асослари таҳлил этилиб, асосий 
капиталнинг (ҳар 5-10 йилда) янгиланиб туриши билан боғлиқ деб 
кўрсатилади. Маркс бўйича иқтисодиёт таркибининг ўзгариши янги 
инвестиция ва янги иш жойлари пайдо бўлиши билан рўй беради, бу 
жараён фойда нормаси пасайгунча давом этади, кейин меҳнат 
резервлари армияси ўсади, иш ҳақи пасаяди ва инқироз шароити 
пайдо бўлади. 
 
Юқорида 
марксча 
иқтисодий 
таълимотнинг 
асосий 
хусусиятлари таҳлил этилди, энди шу ғояларнинг назарий ва амалий 
аҳамияти тўғрисида фикр юритилади.
Ҳозирги 
даврда 
марксизмга 
бўлган 
муносабат 
салбий 
ҳисобланади. Аммо бу таълимотнинг муҳолифлари ҳам айниқса Карл 
Маркснинг (1818-1883) иқтисодиёт назариясига қўшган буюк ҳиссасини 
тан олмоқдалар (масалан, Р.Хейлбронер, Л.Туроу «Экономика для 
всех»). Умуман, иқтисодиёт ғоялари тарихида уч шахс - А.Смит, 
К.Маркс ва Ж.М.Кейнс таълимотларига алоҳида эътибор берилади. 


Шунинг учун одатда К.Маркс ва Фридрих Энгельснинг (1820-1895) 
капитализмга бўлган муносабатларига баҳо берилади. Бу икки 
олимнинг таълимоти бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетган 
бўлиб, бу ягона таълимот марксизм деб аталади, шунинг учун кўпроқ 
К.Маркснинг номи тилга олинади. Бу олимнинг иқтисодий 
қарашларини тушуниш учун уларни бошқа тадқиқотчи - А.Смит 
ғоялари билан солиштиришни ўринли деб ҳисоблаймиз.
А.Смит капитализмни тартибга солиш ва тараққиётининг 
меъмори эди. К.Маркс эса бу жамиятнинг иллатлари ва бўлажак ўлими 
ташбехчиси бўлган. Уларнинг қарашларида тарихга бўлган турли 
муносабат очиқ-ойдин бўлиб қолади. А.Смитнинг фикрича, инсоният 
овчилар ва балиқчиларнинг илк ва содда жамиятидан олий коммерция 
жамияти сари борадиган йўлни босиб ўтди. К.Маркс эса инсоният 
тарихи синфларнинг тўхтовсиз кураши, барча даврларда эзувчи ва 
эзилувчилар 
ўртасидаги 
антогонистик 
рақобати 
ҳисобига 
ривожланишини айтади. А.Смит ва кўпгина бошқа олимлар 
капиталистик тизим охир-оқибатда жамиятдаги барча тарафларнинг 
шахсий манфаатлари билан ижтимоий манфаатларининг уйғунлиги 
(
гармонияси)ни, бу жараён абадий ёки жилла бўлмаса жуда узоқ вақт 
давом этишини башорат қиладилар. Маркс эса синфий кураш зиддият 
ва антагонизмни вужудга келтиради ва капиталистик тизимнинг умри 
қисқа, иш ҳақи ва фойда ўртасидаги қарама-қаршилик капитализмни 
ўзгартиради ва уни яксон этади, деган фикрни билдиради. 
Смит фикрича, айрим шахслар ва жамият манфаатининг мос 
тушиши «Кўринмас қўл» орқали (табиий қонунлар ва рақобат 
натижасида) тартибга солиб турилади. Ваҳоланки, Маркс бўйича, 
ишлаб 
чиқариш 
воситалари 
марказлашуви 
ва 
меҳнатнинг 
ижтимоийлашуви капитализмни инқилобий йўл билан бошқа жамиятга 
ўтишини тақозо этади. Смит хусусий мулкни ҳимоя қилса, марксчилар 
умумхалқ (давлат) мулкини афзал деб ҳисоблайдилар.
Марксчилар капитализмни ривожланаётган тизим, деб қарадилар 
ва бошқа ҳали тўла аниқ бўлмаган жамият сари кетаётганлигини 
аниқладилар (буни баъзилар социализм деб қарайдилар). Маркс 
иқтисодчи сифатида бозорни капитал ва бойлик жамғаришнинг кучли 
воситаси сифатида билади. Аммо бу жараённи Смитдан бошқачароқ 
таҳлил қилади. Агар Смит бўйича бозор ўзини-ўзи бошқара олса, 
Марксда бу ўсиш турли тўсиқлар, инқирозлар орқали рўй беради. 
Маркс жамғарилиш жараёнини бизнесмен нуқтаи назаридан ўрганади: 
асосий масала шундаки, маълум капитал (банкдаги пул ёки корхонага 
қўйилган маблағ) фойда келтириши керак. Маркс ибораси бўйича 

Download 482,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish