24-боб. Халқаро хизматлар савдоси



Download 44,05 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi44,05 Kb.
#192492
Bog'liq
курс


24-БОБ. ХАЛҚАРО ХИЗМАТЛАР САВДОСИ
24.1. Халқаро хизматлар: моқияти, турлари ва гуруҳланиши
Жахон хўжалигидаги миллий икгисодиётларнинг XXI аср бўсағасидаги хусусияти шундаки, унинг таркибида хизматлар соҳасининг улуши барқарор суръатларда ўсиб бормокда. Хизматлар соҳасининг пировард натижаси товарлар кўринишида эмас, балки буюмлашган ноёб истеъмол қийматлари - хизматлар хисобланади.
XX асрнинг 80-йилларидаёқ жаҳон ялпи ички махсулотининг 64% и хизматлардан иборат бўлишига қарамасдан узоқ давр мобайнида хизматлар халкаро иктисодий муносабатлар фанида чуқур ўрганилмаган. Шу муносабат билан хизматлар тушунчаси таърифида иқгисодий адабиётда якдиллик билан умумқабул қилинган илмий ёндашувлар йўқ.
Халкаро хизматлар савдоси соҳасини ўрганишдаги биринчи вазифа хизматларга таъриф бершп ва унинг иктисодий фаолиятнинг бошқа турларидан фарқини аниқлаб олиш зарур.
Хизматлар - ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги келишув муносабатлари асосида бошқа шахсларнинг эхтиёжларини кондиришга йўналтирилган (меҳнат конуний муносабатлари асосидаги фаолиятдан ташқари) фаолият.
Хизматлар - бу жамият, уй хўжалиги аъзолари, турли корхоналар, бирлашмалар, ташкилотларнинг эҳтиёжларини қондирувчи моддий- ашёвий шаклга эга бўлмаган иктисодий фаолиятдир. Хусусан, 1993 йилдаги миллий счётлар тизимида хизматлар тушунчасига куйидагича таъриф берилган: “хизматлар эгалик ҳуқуқи қўлланилувчи моддий объектлар шаклини кабул кила олмайди. Хизматлар реализацияси уларни ишлаб чиқариш жараёнидан ажралмасдир. Хизматлар истеъмолчилар буюртмасига асосан ишлаб чиқарувчилар томонидан кўрсатилувчи ва одатда, шу хизматларни истеъмол қилувчи бирликлар ҳолатининг ўзгаришига олиб келувчи турли фаолиятлар хисобланади. Хизматларнинг ишлаб чиқарилиши тугатилган в акт — бу хизматларни истеъмолчиларга такдим қилиниши вақга билан мос келади”.
Хизматлар соҳаси ривожланишининг фундаментал асоси ҳисобланувчи моддий ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва хизматлар соҳасида халқаро меҳнат тақсимоти хизматлар турлари кўпайишига олиб келди. Хизматлар қатор хусусиятларига кўра, жумладан, хизматларни етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги бевосита муносабатлар ўрнатилишига кўра товарлардан фарқ қилади.
Хизматлар ўзига хос меҳнат маҳсули бўлиб, моддий шаклга эга эмас, лекин баъзи хизматлар модций неъмат шаклига эга бўлиши мумкин: масалан, компьютер дастурлари учун магнит ташувчилар, қоғозда босиб чиқарилган турли хил ҳужжатлаштириш шаклида ва бошқалар. Аммо IntemetHifflr ривожланиши ва кенг таркалиши хизматлар учун моддий кобикдан фойдаланиш заруриятини камайтирмокда; унинг истеъмол қиймати жонли меҳнатнинг фойдали таъсхфида ифодаланади. Транспорт компаниялари, қурилшп фирмалари, алоқа корхоналари, ахборот агентликлари ва ҳоказо хизматлар шулар жумласидандир. Уларнинг меҳнати номодций шаклдаги аниқ маҳсулотни ишлаб чиқариб, бу маҳсулот олди-сотди обьекти, истеъмол предмета ва ҳ.к. кўринишда бўлиши мумкин. Шу тарзда хизмат меҳнатнинг ўзига хос маҳсули сифатида моддий товар шаклида эмас, балки маълум бир функцияларни бажарувчи меҳнатнинг ўзи сифатвда намоён бўлади. Хизматлар товарлардан фарқли
ўлароқ, асосан бир вактда ишлаб чиқарилади, истеъмол қилинади ва сақлашга мойил эмас. Шу туфайли хорижда хизматларнинг бевосита ишлаб чиқарувчиларининг мавжуд бўлиши ёки хизматлар ишлаб чиқаршгаётган мамлакатда хорижий истеъмолчиларнинг мавжуд бўлиши талаб қилинади. Хизматлар капиталталаб ва илмталаб бўлипш, саноат хусусиятига эга бўлиши ёки шахсий эҳтиёжларни қондириши, махсус малака талаб килмайдиган ёки ижрочининг юқори малакасини талаб қилиши мумкин. Лекин хизматларнинг хамма тури товарларга Караганда халқаро айирбошлашда иштирок этшпга яроқли эмас, (масалан, коммунал хизматлар). Хизматлар соҳаси қоидага кўра моддий ишлаб чиқариш соҳасига қараганда давлат томонидан хорижий рақобатдан юкори даражада химоя қилинади. Товарлар ва хизматларнинг бир-биридан фаркли жиҳатлари жадвадца акс эттирилган.
Кўпгина хизматларнинг сезилмас ва кўринмаслиги туфайли уларнинг савдосини баъзида кўринмас (invisible) экспорт ва импорт деб аташади. Товарлардан фарқпи равишда хизматларни ишлаб чиқариш уларнинг экспорти билан бир шартнома доирасида бирлаштирилган бўлади, сотувчи ва сотиб олувчининг бевосита учрашувини талаб қилади. Аммо бу ҳолда кўпгина истаснолар мавжуд. Масалан, баъзи хизматлар сезилувчан (маслаҳатчининг босиб чикарилган доклада ёки дискетадаги компьютер дастури), кўриш имконига эга (театр томошаси ёки соч турмаги), сақпашга мойил (телефон автоответчик хизмати) ва доимо сотувчи ва харидорнинг тўғридан-тўғри алоқасини талаб қилмайди (банқда дебиторлик карточкаси бўйича автомат равишда пул бериш).
Халкаро товарлар савдоси ва хизматлар савдоси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Товарларни хорижга етказиб беришда бозорларни таҳлил қилишдан бошлаб товарлар транспортировкасигача бўлган кўпгина хизматлар кўрсатилади. Халқаро айланмага келиб тушувчи кўпгина хизматлар турлари товарлар экспорти ва импорти таркибига киритилади. Шу билан бирга хизматлар савдоси анъанавий товарлар савдосига нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга. Халкаро хизматлар савдоси товарлар савдоси билан солиштирганда
қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
- чегарада эмас балки мамлакат ичида ички қонунчиликка мос равишда тартибга солинади. Хизматнинг чегара билан кесишганлик ҳақидаги факгнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги хизмат экспорти мезони бўла олмайди;
- хизматлар саклашга мойил эмас, улар бир вақтда ишлаб чиқарилади ва истеъмол қилинади. Шу туфайли кўпгина хизматлар турлари ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги тўгридан-тўгри шартномаларга асосланади;
- хизматларни ишлаб чиқариш ва реализацияси модций ишлаб чиқариш хамда савдога қараганда катта давлат ҳимоясига эга. Кўпгина мамлакатларда транспорт, алоқа, молиявий ва сугурта хизматлари, илм- фан, таълим, соғлиқни сакдаш бутунлай ёки қисман давлат мулки таркибида ва унинг қатьий назорати остида бўлади;
- халқаро хизматлар савдоси товарлар савдоси билан чамбарчас алоқада ва унга кучли таъсир қилади. Масалан, хизматлар соҳасининг катта ҳажмда техник хизматни, ахборот ва маслаҳат хизматларини талаб қилувчи илмталаб товарлар савдосига таъсири катта;
- хизматларнинг ҳамма тури товарларга қараганда савдо предмета бўла олмайди. Асосан, ички исгеъмолга келиб тушувчи хизматлар халқаро хўжалик айланмаси таркибига киритилмайди.
Халқаро хизматларнинг гуруҳланиши. Ҳозирги кунда хизматларнинг иқгасодиётда ва халқаро савдодаги ўрни биринчи навбатда илмий техника инқилоби, халқаро иктисодий алокаларнинг ривожланиши, кўпгина жаҳон мамлакатларида аҳоли даромадларининг ва харид қобилиятининг ошиши натижасида жадал ўсиб бормокда. Жақон бозорида савдо қилинувчи хизматлар таркиби турлича бўлиб, уларнинг сони 600 дан ортиқ. Шу боис уларни таснифлаш, маълум бир гурухларга ажратиш халқаро миқёсда музокаралар олиб бориш, хизмат турлари ва хизматлар савдоси тўсикдари ҳақида маълумотлар базасини яратиш, халқаро хизматлар савдоси бўйича статистика хдсобиии олиб бориш каби масалаларни ҳал қилишда катта аҳамият касб этади. Ҳозирда кўпгина халқаро ташкилотлар, хусусан, Жахрн савдо ташкилоти, Халқаро валюта фонда, Жахрн банки, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Иктисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти хамда Евростат томонидан хизматлар классификатори ишлаб чиқилган.
Хизматлар халқаро айирбошлаш нуқтаи назаридан икки гурухга ажратилади:
- савдо қилинмайдиган хизматлар - улар ишлаб чиқарилган мамлакатда истеъмол қилинади, яъни ишлаб чиқарувчи ва истеъмолта бир мамлакат резиденти хисобланади, Бундай хизматларга коммунал ва маиший хизматлар киради.
- савдо қилинадиган хизматлар - улар бир мамлакат резидента томонидан ишлаб чиқарилади ва бошқа мамлакат резиденти томонидан истеъмол қилинади. Бу хизматларга туризм, транспорт, банк хизматлари ва бошқалар киради.
Жаҳон банки гуруҳи хизматларни ишлаб чиқаршп омиллари нуқгаи назаридан куйидаги гурухларга ажратади:
- омилли хизматлар (factor services) - ишлаб чиқариш омиллари, асосан капитал ва ишчи кучининг халқаро ҳаракати натижасида пайдо бўлувчи хизматлардир.
- омил бўлмаган хизматлар ( non - factor services) - уларга транспорт,
туризм ва бошқа номолиявий хизматлар киради.
Бу тақсимот асосан омилсиз хизматларга эътиборини қаратган Жаҳон савдо ташкилоти доирасида халкаро хизматлар савдосини тартибга солиш муаммоларини хал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Хизмат кўрсатиш кўп ҳолларда товарлар савдоси билан бир вактда ёхуд у ёки бу мамлакатга инвестицияни амалга ошириш оркали содир бўлади. Шунинг учун истеьмолчиларга хизматларни етказиб бериш услубларига кўра хизматлар қуйидагиларга бўлинади:
- инвестиция билан боғлиқ хизматлар - банк, меҳмонхона ва мутахассис хизматлари;
- савдо билан боглиқ хизматлар — транспорт, сугурта хизматлари;
- бир вақтнинг ўзида инвестиция ва савдо билан боғлиқ хизматлар — алоқа, курилиш, компьютер ва ахборот хизматлари, шахсий, маданий ва рекреация хизматлари.
XX асрнинг 90-йилларида Уругвай раунди доирасида ЖСТ таркибига кирувчи Хизматлар савдоси бўйича Бош битим қабул қилинди. 1991 йилда ЖСТ секретариата аъзо мамлакатлар йигилишидан кейин Г АТС доирасида “Бўлимлар бўйича хизматлар таснифланиши рўйхати (GNS/W/120)” ни
ишлаб чикди. Бу рўйхатда хизматлар соҳасини тартибга соладиган норматив ҳужжатларга мувофиқ келувчи бўлимлар ва бўлим остилар келтирилган бўлиб, унинг ёрдамвда мамлакатлар норматив хужжатларни ҳисобга олган ҳолда мажбуриятларини муҳокама қилишлари ва ўз зиммаларига олишлари мумкин. Шу туфайли GNS/W/120 рўйхати статистик таснифлагич сифатида эмас, балки музокаралар олиб бориш учун ишчи ҳужжат сифатида қарапиши керак.
ЖСТ томонидан ишлаб чиқилган GNS/W/120 рўйхати 12 та асосий гуруҳга тақсимланган 160 дан ортиқ хизмат турларини ўз ичига олади:
1. Иш хизматлари (46).
2. Алоқз хизматлари (25).
3. Курилиш ва инженерлик хизматлари (5).
4. Дистрибьюторлик хизматлари (5).
5. Таълим соҳасидаги хизматлар (5).
6. Атроф-муҳитни сақлаш хизматлари (4).
7. Молиявий хизматлар (17).
8. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот хизматлари (4).
9. Туризм ва саёҳат хизматлари (4).
10. Дам олиш, маданият ва спорт соҳаси хизматлари (5).
11.Транспорт хизматлари (33).
12 .Бошқа хизматлар.
ХВФ томонидан Тўлов баланси бўйича қўлланманинг 5-нашри ишлаб чиқилган бўлиб, унда резидент ва нерезидент ўртасидаги хизматлар савдосини ҳисобга олиш ва таснифлаш бўйича тавсиялар берилган. ХВФ таснифига кўра хизматлар 11 та таркибий қисмларга ажратилади:
1. Транспорт хизматлари.
2. Саёҳатлар.
3. Алоқа хизматлари.
4. Қурилиш хизматлари.
5. Сугурта хизматлари.
6. Молия хизматлари.
7. Компьютер ва ахборот хизматлари.
8. Роялти ва лицензия тўловлари.
9. Бошқа иш хизматлари.
10.Шахсий, маданий ва рекреация хизматлари.
11 . Хукумат хизматлари.
Иқгасодий хам кор лик ва тараққиёг ташкилоти (ИҲТТ) ҳамда Евростат томонидан таклиф қилинган кўшма тасниф ХВФ таснифи билан чамбарчас боғлиқ. У тўлов балансида акс этадиган хизматлар савдоси бўйича операциялар учун ХВФ таснифининг кенгайтирилган шакли сифатида таьрифланиши мумкин. У резидент ва нерезидент ўртасидаги хизматлар билан боғлиқ барча операцияларни қамраб олади. Бу таснифи инг асосий категориялари курилиш хизматларини хисобга олишдан ташқари ХВФ таснифининг 11 та асосий категориялари билан мос келади. Кушма тасниф хорижда ва мамлакат ичида курилиш бўйича маълумотларни олишни кўзда тутади. Бу маълумотлар курилиш хизматларини кўрсатиш доирасида олинган товар ва хизматларни ўз ичига олади, ХВФ таснифи эса товар ва хизматларни харид қилиш харажатларини бошқа иш хизматлари ёки бошкд хизматлар модцалари бўйича хисобга олишни маслаҳат беради. Бу истиснони хисобга олмагавда кўшма тасниф асосида такдим қилинган маълумотлар ХВФ талабларига жавоб беради.
Кўшма тасниф GNS/W/120 моддаларини, айниқса, молиявий ва телекоммуникация хизматларини хисобга олишда биринчи уриниш хисобланади хамда Европа Ҳамжамияти доирасида ягона хизматлар бозорини ташкил килишнинг статистика натижаларини, хусусан, молиявий хизматлар, телекоммуникация ва транспорт хизматлари, туризм хизматлари ва аудиовизуал хизматлар билан боғлиқ кўрсатмаларни акс эттиради.
БМТнинг “Халқаро хизматлар статистикаси бўйича қўлланмаси”да Тўлов балансида акс этувчи хизматларнинг кенгайтирилган таснифи (ТБХКК) тавсия қилинган бўлиб, у Қўшма таснифнинг кенгайтирилган варианта хисобланади. ТБХКК га кўра хизматлар I I та катта гурухд'а ажратилади, бу гуруҳлар ХВФ таснифи билан мос келади.
Юқорида санаб утилган таснифлар бир қарашда бир-бирига ўхшаш кўринса хам улар ўртасида фаркдар мавжуд. Биринчидан, GNS/W/120 таснифи таркибига давлаг хизматлари киритилмаган. Иккинчидан, GNS/W/120 да хизматлар сифэтвда кўриладиган операциялар ХВФ таснифида товарлар сифатида ҳисобга олинади, бу хорижга таъмирлаш учун юборилган кўпгина товарларнинг келгусида қайта ишлаш билан боғлиқ хизматларига тааллуқпидир. Учинчидан, ХВФ таснифининг баъзи таркибий қисмлари, айниқса, саёҳатлар товарлар билан операцияларни ўз ичига олади. Тўртинчидан, ХВФ таснифига роялти ва лицензия тўловлари киритилган. GNS/W/120 га эса франчайзинг тўловларидан ташқари бу таркибий кием киритилмаган.
GNS/W/120 таркибига улгуржи ва чакана савдо шаклидаги дистрибьютор лик хизматлари киритилган. ХВФ таснифи ва ТБХКК да бу хизматлар аникданмаган. МСТда улгуржи ва чакана савдо корхоналари товарларни сотиб олиб, қайта ишлашеиз ёки энг кам микдорда қайта ишлаб қайта сотувчи субъектлар сифатида таърифланади. Улар товар ишлаб чиқарувчиларга ва истеъмолчиларга сақлаш, намойишни ташкил килиш ва қулай жойга товарлар ассортиментини етказиб бериш хизматларини кўрсатадилар. Бундай хизматлар, хорижда товарларни қайта сотиш хизматидан ташкари, ХВФ таснифида санаб ўтилган хизматлар билан боғлиқ халқаро операциялар таркибига кнрмайди.
Транспорт хизматларига бир мамлакат резиденти томонидан бошқа мамлакат резиденти учун амалга ошириладиган барча транспорт хизмат кўрсатиш шакллари киради, улар таркибига йўловчиларни ташиш товарларни ташиш (фрахт), ижара (чартерли ташиш), у билан боглик
ёрдамчи хизматлар киради. Транспорт хизматлари таркибига баъзи ўзаро богланган фаолиятлар киритилмайди: ташқи савдо юкларини сугурта килиш (сугурта хизматлари таркибига киради); юк ташувчи норезиденглар томонидан харид қилинувчи товарлар ва транспорт ускунасини таъмирлаш (хизмат сифатида эмас, товар сифатида ҳисобга олинади); темир йўлларни, денгиз портларидаги ва аэропортлардаги курилмаларни таъмирлаш (курилиш хизматлари таркибига киритилади).
ТБХКК ва ХВФ таснифида транспорт тури ва хизмат шакли бўйича таснифни амалга ошириш тавсия қилинади. Агар ХВФ таснифи транспортнинг учта шаклини ажратиш ни тавсия қилса, ТБХККда транспортнинг куйидаги саккизта шакли ажратилади: денгиз, ҳаво транспорти, темир йўл, автомобиль йўллари, ички сув транспорта, қувур орқали транспортировка қилиш ва бошқа ёрдамчи транспорт хизматлари.
ТБХККда ХВФ таснифидаги каби хизматлар шакллари таснифи тавсия қилинади - йўловчиларни ташиш, юк ташиш ва бошқа ёрдамчи хизматлар.
ТБХККда саёҳатларни ҳисобга олишда саёҳатларнинг ўзини эмас, балки саёҳатга чиққан йўловчиларни харид қилган товар ва хизматларига қараб ҳисобга олишни тавсия қилади. ХВФ таснифида саёҳатларни иш билан боғлиқ ва шахсий саёҳатларга бўлиш тавсия қилинса, ТБХКК бу таркибий қисмларни яна таркибий қисмларга ажратишни тавсия қилади.
ТБХККда ХВФ таснифининг алоқа хизматлари таркибий қисмини иккита қисмга бўлишни тавсия қилади:
- почта ва курьерлик хизматлари;
- телекоммуникация хизматлари.
ТБХККда ХВФ таснифидан фарқли равишда компьютер ва ахборот хизматлари уч қисмга ажратилади: компьютер хизматлари, ахборот агентликлари хизматлари ва ахборот бериш бўйича бошқа хизматлар. Роялти ва лицензия тўловлари. ТБХККда ХВФ таснифидаги ушбу таркибий қисмни франшиза ва ўхшаш ҳуқуқлар; бошқа роялти ва лицензия тўловларига ажратилади. Франшиза ва ўхшаш ҳуқуқлар таркибига рўйхатга олинган товар белгиларидан фойдаланганлик учун тўланадиган франчайзинг йиғимлари ҳамда роялти кўринишида келиб тушувчи халқаро тўловлар ва тушумлар киради. Бошқа роялти ва лицензия тўловларига қонун асосида номоддий, ишлаб чиқарилмаган, номолиявий активлардан ҳамда эгалик ҳукуқларидан фойдаланганлик учун халқаро тўловлар ва тушумлари киради (масалан, қўлёзмалар, компьютер дастурлари, кинематография маҳсулотларива овоз ёзувлари). Бунга актив ва ҳуқуқларни тўғридан-тўғри сотишдан тушган тўловлар ва тушумлар кирмайди (ХВФ таснифига кўра бу операциялар хизматлар сифатида эмас, балки капитал билан операциялар хисобига хисобга олинади). Шунингдек, чегараланган му.ддат давомида амал қилувчи аудиовизуал маҳсулотларни ижарага бериш хукуқи хисобга олинмайди, у аудиовизуал ва у билан боғлиқ хизматлар таркибига киритилади.
24.2. Х алқаро хизматлар бозори: таркиби, омиллари ва ривожланиш тамойиллари
Халқаро хизматлар савдосинининг муҳим томони шундаки, аксарият ҳолларда хизматлар бозорида харидор билан сотувчи ўзаро алоқага киришиши зарур бўлади. Фақат шу ҳолатдагина хизматнинг халқаро олди- сотдиси амалга ошади. Халқаро хизматлар савдосини амалга оширишнинг қатор усуллари мавжуд:
1. Трансчегара савдо (cross-border trade) - сотувчи ва харидори чегарани кесиб ўтмайди, балки фақат хизмат чегарани кесиб ўтадиган вазият. Хизматлар савдосининг бу усули халқаро савдода товарлар савдосига яқинлаштирилган. Масалан, хориждан телефон ёки факс орқали юридик маслаҳат кўрсатиш ёки хорижий ўкув ташкилотининг корреспондекглик ўқув дастурида иштирок этиш.
2. Хорижда истеъмол қилиш (consumption abroad) — бир мамлакат истеъмолчиси бошкд мамлакат ҳудудида хизмат сотиб олади ва истеъмол қилади. Бу қолатда товарлар савдоси билан солиштиргандаги фарқ шундаки, хизматлар ва хизматлар сотувчиси чегарадан ўтмайди, уш! хизматлар истеъмолчиси кесиб ўтади. Масалан, ўқишга ёки даволанишга хорижга кетиш.
3. Хизмат кўрсатувчи мамлакатда сотувчининг ҳозир бўлиши (commercial presence, ёки — right o f establishment) - хизмат кўрсатувчи фирма чегарани кесиб ўтади ва бошқа мамлакат худудида хизмат кўрсатишни амалга ошириш учун вакиллик ёки қиз фирма очади. Хизматнинг ўзи ва унинг истеъмолчиси бу холатда чегарадан кесиб ўтмайци.
4. Хизмат кўрсатувчи жисмоний шахснинг ҳозир бўлиши (presence of natural persons providing services) - хизмат истеъмолчиси жойлашган мамлакатга чегарадан кесиб ўтувчи одамларнинг бевосита фаолияти билан боғлиқ. Масалан, бир мамлакатда ў з вакиллигини очиш учун хорижий банк персонали ёки чет эллик архитекторнинг хориждан келиши. Халқаро хизматлар савдоси халкаро товарлар савдосидан мутлок, кўрсаткичлар бўйича ортда қолмокда. Ушбу ҳолатнинг асосий сабаблари куйидагилардан иборат:
- хизматларнинг аксарият қисми мамлакатлар ички бозорида сотилмокда;
- халқаро хизматлар савдосининг ўсиб бориши техник таъминотнинг ривожланипшни талаб қилмоқда;
- халқаро савдонинг эркинлашуви асосан халқаро товарлар савдоси соҳасида амалга ошмокда. ГАТТ/ЖСТ фаолиятидаги эркинликлар биринчи ўривда халқаро товарлар савдосига тегишлидир.
Баъзи иқтисодчиларнинг фикрига кўра, тўлов балансининг «хизматлар» моддаси қуйидаги сабабларга мувофиқ жаҳон хизматлар савдосининг ҳажмини тўлиқ акс эттира олмайди:
- кўпчилик ҳолларда хизматлар товарлар савдоси билан бирга амалга оширилганлиги боис уларнинг қиймати товарлар нархига хўшилиб кетади;
- баъзи ҳолларда хизматлар қийматини аниқлаш мумкин эмас (масалан, касални дорилар ёрдамида даволаш);
- хорижий ишчиларнинг ўз ватанларига жўнатаётган иш ҳақпарини пул ўтказмаси шаклида ҳисоблашнинг қийинлиги;
- агар банк ва сугурта операциялари бўйича даромадлар шу мамлакатда қайта реинвестиция қилинса улар статистик хисобга киритилмайди;
- ТМКнинг фирма ичидаги савдо операциялари жараёнида ҳам хизматлар қийматини аниқлаш мумкин эмас.
XX аср иккинчи ярми — XXI аср бошларида хизматлар соҳасининг жадал суръатларда ўсиши қатор омиллар билан белгиланади. Биринчидан, бу даврда жаҳон иқтисодиёти барқарор суръатларда ривожланди ва аҳолининг турмуш даражаси ўсди. Иккинчидан, ривожланган мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, ишлаб чиқаришнинг таркиби мураккаблашиб, бозорлар товарлар билан тўйиниб бОргани сари хизматларга булган талаб ортиб бормокда. Учинчидан, маълум товарлар гуруҳига янги истеъмол хусусиятлари қўшилди (масалан, Интернет билан таъминланган мобиль телефонлар) ва бу ҳолат хизматлар соҳасининг ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Илмий техник ривожланиш шароитида хизматлар бозори ривожланишининг ахамиятга молик омили бўлиб янги фаолият турлари, айниқса, хизматлар соҳасида пайдо бўлишига олиб келувчи меҳнат тақсимотининг ривожланиши ҳисобланади. Халкаро хизматлар бозори ривожланишига таъсир қилувчи омилларга, шунингдек, куйидагилар киради:
- корхоналарда илгари амалга оширилган хизматларнинг трансформациялашуви — фирмалар ва жисмоний шахслар илгари ўзлари амалга оширган хизматлардан фойдаланиш учун эндиликда мутахассислар ёлламоқцалар. Ишлаб чикариш хизматлари мустақил соҳага ажралди. Корхонанинг штат таркибида юқори матакали мутахассисларга эга бўлгандан кўра дастурий таъминот, лойиҳавий-конструкгорлик ишланмалар, бозорни ўрганшп, юридик хизмат кўрсатиш ва бошка хизматларга ихтисослашган фирмаларга буюртма бериш фойдалироқ бўлиб қолди;
- Интернет технологияларвдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш имкониятларининг кенгайиши - аксарият хизматларни кўрсатишда таъминотчи ва истеъмолчининг бир жойда мавжуд бўлиши талаб қилинмайди. Масалан, узоқ масофаларга телекоммуникация ёрдамида молиявий хизматлар кўрсатилади. Ахборот олиш тезлиги ва ахборот сохдсидаги хизматлар иқгисодиёшинг ҳар қандай соҳасида рақобатбардошликни оширишнинг етакчи омилига айланди;
- хизматларнинг муҳим секторларида рақобатсиз бозорлардан рақобат мавжуд бозорларга трансформациялашиш — темир йўл транспорти, электр энергия, телекоммуникация узатиш, анъанавий телефон линияларининг ўрнини босувчи уяли алоқанинг ривожланиши;
- хизматларнинг аксарият тармокдарида (масалан, молия соҳасида) ТМКларнинг пайдо бўлиши - йирик фирмалар ўз фаолият географиясини кенгайтириш ва ички корпорация охимларини енгиллаштириш учун бошқа мамлакатлар бозорига тўсқинлик қилувчи тўсиқяарни олиб ташлаш ёки камайтиришда манфаатдор бўладилар.
Жаҳон хизматлар бозорининг ривожланиш тенденциялари:
- фрахт (кира ҳақи) ва бошқа транспорт хизматлари улушининг пасайиши (халқаро савдода хомашё улушининг қисқариши билан боғлиқ);
- хизматлар экспортида сафарлар улушининг ортиши (транспорт воситаларининг такомиллашуви, туризм инфраструктурасининг ривожланиши билан боғлиқ);
- «алоҳида хусусий хизматлар» улушининг ортиб бориши (молия, сугурта, аудитор, маслаҳат ва бошқа хизматлар киради).
- Хизматлар соҳасининг ривожланиши асосида куйидаги омиллар ётади:
- асосан анъанавий хизматларга эҳгиёжлар ва талабларнинг ортиши;
- хизматлар савдосини эркинлаштириш;
- иктисодиетнинг бошқа тармоқларидан хизматларни мустақил соҳага айлантириш;
- давлат хизматларини хусусийлаштириш;
- хизматлар савдосининг товарлар савдосига боглиқлиги9.
Хизматларга эҳтиёжлар ва талабнинг ошиши фақатгина даромад-ларнинг кўпайшпи ва урф-одатларнинг ўзгариши билан боғлиқ эмас.
Аҳоли таркибидаги ўзгаришлар муҳим аҳамият касб этди. Чунки хизматлар эҳтиёжининг катта қисмини ёшлар ва қариялар ташкил қилади.
Аҳоли турмуш даражаси сифатини оширшп мақсади жорий даромад даражасини сақлаганда хизматлар истеъмолининг ошишига ва ноанъанавий хизматларга истеъмолчилар эътиборининг қаратилишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, ноанъанавий хизматлар ривожланишига технологик инновациялар ёрдам беради. Ўз навбатида, истеъмолчилар томонидан хизматлар сифатига нисбатан талабчанлигининг ошиши компанияларда анъанавий ва ноанъанавий хизматлар сифатини яхшилаш заруриятини келтириб чиқаради.
Хизматлар ривожланишида савдони эркинлаштириш муҳим ўрин тутади. 1993 йилда халқаро савдо келишувларининг Уругвай раунди доирасида хизматлар савдоси бўйича бош битим (GATS - General Agreement on Trade in Services) имзоланди. У 1995 йилда ЖСТга айланган 1947 йилдаги Тариф ва савдо бўйича бош битимдан (GATT - General Agreement on Tariffs and Trade) кейин иккинчи йирик савдо келишуви ҳисобланади. ГАТС товарлар савдосида тўсиқларни камайтиришни кўзда тутади. Бу эса хизматлар экспортёрлари ва импортёрлари имкониятларини кенгайтиради ва шу соҳа ривожланишини рагбатлантиради. ГАТСда молиявий хизматлар савдосига, хусусан, сугурта, банк фаолияти, брокерлар ва молявий бозордаги бопща воситачилар хизматларига валюта ва қимматли қоғозлар савдосига катта ургу беради. Жаҳон банки тадқиқотларига кўра эркинлаштириш натижасида ривожланаётган мамлакатлар хизматлар савдосидан даромадлар 2005-2015 йиллар мобайнида 6 трлн. АҚШ доллари даражасига етиб, товарлар савдосини эркинлаштиришдан олинган даромадлар 4 баравар юқори бўлади.
Хизматлар савдосини эркинлаштириш таъминотчилар томонидан рақобатнинг ўсишига олиб келиб, кўп томонлама таъсирга эга бўлади. Хизмат ёки товар сотувчиси томонидан рақобат курашида кўшимча хизматларни сотиб олгап ҳисобига бу савдо ҳолатини мустаҳкамлаш зарурияти пайдо бўлади. Бундай қўшимча хизматларга реклама, маркетинг, сугурта, бухгалтерия ва консалтинг хизматлари бизнес режаларини ишлаб чикиш, инвестициялаш, кредитлаш, ахборот хизматлари ва бопщалар киради.
Тармокдан алоҳида хизмат турларининг ажралиши (аутсорсинг - outsourcing) ихтисослашишининг ривожланиши билан боглиқ тарзда амалга ошади. Қимматли қоғозлар бозори ривожланшпи натижасида инвестиция брокерлик компаниялари пайдо бўлиши, ссуда капиталига талабнинг ошиши оқибатда кредит бюрсларининг шаклланиши, пенсия фондларининг пайдо бўлиши — буларнинг барчаси банк институтларидан нобанк ташкил отларнинг ажралиб чиқиши тўғрисида хабар беради.
Хизматлар соҳаси ривожланишига, шунингдек, анъанавий давлат тармоқларини хусусийлаштириш ёрдам беради. Хусусийлаштириш таъсири эркинлаштириш таъсири билан ўхшаш. Нафакат таълим, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация, алоқа, транспорт, балки қисман қамоқхоналар ва колонияларни таъминлаш каби соҳалар хусусийга айланади.
Товарлар савдосининг хизматлар билан чамбарчас боғлиқлиги товарлар савдосининг ошиши хизматлар соҳаси ривожланишини рағбатлантиришга олиб келади. Масалан, товарлар экспорт экспорт ишлаб чиқаришни кредитлаш, экспорт таваккалчилигини сугурталаш билан боғлиқ. Баъзи товарлар сотувдан кейинги хизмат кўрсатишни талаб қилади, масалан, автомобиллар савдоси ихтисослашган сервис марказларда хизмат кўрсатиш билан амалага ошади. Товарларнинг хизматларга технологик қарамлиги махсус ускунани ўрнатиш бўйина ёки дастур таъминотчиси билан биргаликда компьютер харид қилиш бўйича хизмат сотиб олиш заруриятини белгилайди.
Бу алоқалар натижасида ишлаб чикариш ва товарлар савдосининг ўсиши хизматлар соҳасининг ривожланишига олиб келади.Жахон савдоси таркибида халқаро хизматлар савдоси салмокди
улушга эга бўлиб, 2010 йилда унинг умумий қиймати 8,2трлн. долларни
ташкил қилди. Халқаро хизматлар экспорти жадал ўсиш суръатларига эга
бўлиб, 2010 йилда 3,7 трлн. долларни ташкил этди ва 2009 йилга нисбатан
9% га ўсди. 2008 йилда жаҳон молиявий-иктисодий инқирози натижасида
жаҳон савдоси 2009 йилда пасайиш суръатига эга бўлди. Жумладан, 2009
йилда транспорт хизматлари экспорти 23% га, туризм 9% га, бошқа
тижорат хизматлари эса 8% га қисқарди (24.2.1-диаграмма).
Халқаро хизматлар савдоси таркиби мураккабдир. Халқаро хизматлар
савдосида туризм ва транспорт соҳалари кўпроқ аҳамиятга эга. Ҳозирги
кунда қиймат жиҳатдан уларнинг халқаро хизматлар савдосидаги
улушининг юқорилиги, шу билан бирга хизматлар экспортининг умумий
ҳажмидагп улушининг камайиши кузатилмокда. Хусусан, жами экспорт қшшнувчи хизматлар ҳажми 1975 йилдаги 155 млрд. доллардан 2010 йилда
3,7 трлн. долларгача, яъни 30 йил мобайнида 23,8 мартага ошди. Жами
хизматлар экспорти ҳажмида транспорт хизматлари улуши 2000 йилдаги
23,2% дан 2010 йилда 21,3% га камайиб, 785 млрд. долларга тенг бўлди.
Жами хизматлар импортида транспорт хизматларининг улуши 2000-2010
йиллар давомида деярли ўзгармаган (ўртача 27,3%) ва 2010 йилда 960
млрд. долларни ташкил этди. Жами хизматлар экспорти ва импортининг
умумий таркибида туризм хизматларининг улуши тахлил этилаётган
даврда 32,1 ва 29,9% дан мос равишда 25,4 ва 24,1% га қадар қисқарган.
Бошқа тижорат хизматларининг улуши эса жами хизматлар экспорти ва
импортининг умумий таркибида 2000 йилда мос равишда 44,7 ва 41,7% ни
ташкил этгани ҳолда 2010 йилга келиб 53,3 ва 48,5% га қадар ошди (24.2.1-
жадвал).
Халқаро хизматлар савдоси таркибида бошқа тижорат хизматларининг
ривожланиши йирик ҳажмларда ва жадал тарзда амалга ошмокда.
Молиявий хизматлар халқаро коммуникация, почта ва курьерлик алоқаси,
компьютер ахборотлари ва ахборот айирбошлаш хизматлари, курилиш
хизматлари, роялти ва лицензия тўловлари, мутахассис, техник, маданий-
соғломлаиггириш ва бошқа тижорат хизматларининг ҳажми 2000 йилдаги
44,7% дан 2010 йилда 53.3% гача ошди. 2010 йилда ушбу турдаги
хизматлар савдосининг умумий ҳажми 3,7 трлн. долларни ташкил этди.
Бошқа тижорат хизматлари экспортининг таркиби эса қуйидаги кўринишга
эга бўлди: коммуникация хизматлари (4,3%), конструкция (4,8%), сугурта
хизматлари (4,7%), молия хизматлари (13,5%), компьютер ва ахборот
хизматлари (10,9%), роялти ва лицензия тўловларй (12,4%), бошқа бизнес хизматлари (48,0%), маданият ва дам олиш сохасида персонларга
кўрсатиладиган хизматлар (2,3% ) 12.
Жаҳон “бошқа тижорат хизматларти” экспортининг географик тар­
кибида ривожланган мамлакатлар юқори улушга эга. Мисол учун 2010
йидца ушбу турдаги хизматлар экспортида ЕИ-27нинг ҳиссаси 45,6% га,
АҚШнинг х,иссаси эса 16,0% га тенг бўлди. Шунга қарамасдан таҳлиллар
2005-2010 йилларда жаҳон “бошқа тижорат хизматлари” экспортининг
географик таркибида ўзгаришлар юз берганлигини кўрсатмокда.
Жумладан, бу даврда ЕИ-27 мамлакатларининг улуши 50,4% дан 45,6% га
қадар қисқаргани ҳолда Ҳиндисгон ва Хитойнинг улуши мос равишда 3,1
ва 2,4% дан 4,9 ва 4,6% гача ўсган (24.3.1-жадвал).
Турли хизмат шакллари халқаро савдога турли даражада жалб
қилинганлиги билан тавсифланади. Хизматларга молиявий кредит
фаолияти хдм тегишли бўлиб, у капиталлар мужассамлашуви қўшилиб
кетиши ва йирик банк марказлари шаклланишида ўз аксини топади. Баъзи
иқгисодчилар фикрича, иктисодиётнинг глобаллашув жараёни илмий-
техник таракдиётнинг ривожланишига ишлаб чикаришнинг ихтисос­
лашуви ва кооперациясига трансчегара молиявий операцияларнинг
кенгайиши асосланади. Ушбу операциялар таъсири о стида ички ва жаҳон
молиявий бозорлари ўртасида тўсиқлар секин-аста олиб ташланади.
Молиявий битимларнинг имзоланишини тезлаштириш мақеадида
Жаҳон молиявий марказлари ҳисобланувчи Нью-Йорк, Торонта, Лондон,
Париж, Франкфурт, Амстердам, Цюрих, Токио, Сингапур, Сянган ва
бошқа шаҳарларда 20дан ортиқ компьютер марказлари ташкил қилинган.
Ривожланаётган мамлакатлар жахон молиявий хизматлар айланмасида
ўз улушларини барқарор суръатларда ошириб бормоқдалар. Ушбу ҳолат
Сингапур, Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Бразилия ва Туркия мисолида
яққол кузатилмокда. Сугурта хизматлари экспортида Мексика, Сингапур,
Тайван ва Жанубий Африка Республикаси салмоқли ўринларни эгаллайди.
Багам ва Антил ороллари, Гонконг, Сингапур ва бопщалар “молиявий
гаванлар” деб номланади. Шунингдек, молиявий хизматлар соҳасининг
ИТТКИ, тижорат тадқиқоти, Интернет оркали электрон савдонинг ри­
вожланиши, телекоммуникация соҳалари, коинотдаги тижорат фаолияти,
шу жумладан тижорат мақсадларида коинотга аппаратларини учириш каби
тармоқлари истиқболли ҳисобланади.
Телекоммуникация тармоғи ривожланиши куйидаги омиллар билан
белгиланади:
- мобиль телекоммуникация сегментининг жадал ўсиши;
- Интернет нинг ривожланиши, нархларнинг пасайиши ва рақобат-
нинг кучайиши.
Халқаро хгоматлар савдосининг географик таркиби кескин ўзгариб
бормокда. Халқаро хизматлар савдоси, биринчи навбатда, ривожланган
мамлакатлар ўртасида амалга ошмоқца. Аммо янги индустриал ва бошқа
ривожланаётган мамлакатларнинг халқаро хизматлар савдосидаги
фаолиятининг ривожланиши ривожланган мамлакатларнинг халкаро
хизматлар савдосидаги улушининг пасайипшга олиб келмокда.
Хизматлар савдосининг географик жихатдан чукур табақалашганлиги
билан ажралиб туради. Экспорт қилинувчи хизматларнинг 75% и
ривожланган мамлакатлар, 24% и ривожланаётган мамлакатлар, 1% и эса
халкаро ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади. Жаҳон амалиёти кўрса-
тишича, хизматлар иҳтисодиёти ривожланган ва географик афзалликка эга
мамлакатлар томонидан экспорт қилинади.
Ривожланган мамлакатлар жаҳон хизматлар бозорида бир вактда асосий
таъминотчи ва истеъмолчи хисобланади. Жумладан, ЕИ-27 ва АҚШ хизмат­
ларнинг асосий экспортёрлари сифатида жаҳон хизматлар ҳажмининг мос ра­
вишда 42,5 ва 14,0% ини таъминлайдилар. Бу мамлакатлар компаниялари учун
хорижий филиалларда хизматлар ишлаб чиқариш катта аҳамият касб этади.
Таҳлиллар 2010 йилда жахон хизматлар экспорти бўйича АҚШ,
Германия, Буюк Британия, Хитой, Япония, Х,индистон, Испания,
Нидерландия, Сингапур, Гонконг, хизматлар импорти бўйича эса АҚШ,
Германия, Буюк Британия, Хитой, Япония, Франция, Ҳиндистон,
Ирландия, Италия, Нидерландия каби мамлакатлар биринчи ўнталикни
ташкил этганлигини кўрсатмокда.
Жаҳон хизматлар экспортида ривожланаётган мамлакатларнинг эгалла­
ган ўрни уларнинг иктисодий ривожланиш даражаси ва хорижий капитал­
нинг жалб қилинишига мутаносиб равишда мустаҳкамланиб борган. Бу ҳолат
Осиёнинг Сингапур, Хигой, Корея Республикаси каби мамлакатлари учун
хосдир. Турли мамлакатлар кўрсатилаётган хизматларнинг шакли ва
хусусиятлари бўйича ажралиб турадилар. Масалан, Швейцария фирмалари
банк ишида, савдода, моддий техника таъминотини ташкил қилншда, консал­
тинг ва таълим хизматларида кучли хисобланади. Англия фирмалари
суғурталашда, ким ошди савдосида, пул операцияларини бошкаршцца ва
маслаҳат хизматларини кўрсатшцца мустахдам ўринни эгаллайди. Сингапур
корхоналари кема таъмирлашда, авиакомпанияларга, портларга ва терминал-
ларга хизмат кўрсатишда кучли ўрин тутади. Америка фирмалари эса қим-
матли қоғозлар бозоридаги операиияларда, меҳмонхона хўжалигпни бошқа-
ришда, бухгалтерия ҳисобида ва рекламада етакчи хисобланади. Жаҳон хиз­
матлар бозорида йиллик юқори қўшимча ўсишни таъминлаёгган муваф-
фақиятли компаниялар таркибидан McDonald’s ва Servicemaster (АҚШ),
Saatchi & Saatchi и Hawley Group (Буюк Британия), Adia (Швейцария),
International Servic System (Дания) ва бошқапарни ажратиб кўрсатиш мумкин.
2 4 3 . Х алқаро транспорт ва туризм хизматлари
Хизматларнинг бир қисми халқаро савдода қатнашмайди. Фақат
мамлакат ичида сотилади ва сотиб олинади. Халқаро хизматлар ичида
транспорт хизматлари муқим аҳамиятга эга.
Халқаро транспорт хизматлари дейилганда бир мамлакат резвденти-
нинг иккинчи мамлакат резидентига барча турдаги транспорт воситалари
бўйича кўрсатадиган хизматлари тушунилади.
Тахдилий мақсадлар йўлида транспортнинг денгиз (асосан, ташқи
савдо юкларини ташишда), хдво (асосан юклар ва одамларни мамлакат-
лараро ташишда) ва бошқа турлари ажратилади.
Транспорт харажатларининг халқаро савдога таъсири куйидагича:
- Транспорт харажатлари мамлакатнинг савдо шароитининг ёмонла-
шуви, ихтисослашув даражаси ва ташқи савдо ҳажмининг қисқарипшга
олиб келади.
- Транспорт харажатлари Хекшер-Олин-Самуэльсон теоремасига
мувофиқ ишлаб чиқариш омиллари баҳосининг мамлакатлараро барқа-
рорлашувига тўсқинлик қилади.
- Транспорт харажатлари худудий меҳнат тақсимотига - корхоналар
ва тармокдарни худудий жойлаштиришга ижобий таъсир кўрсатади.
- Транспорт харажатларининг ўзаро савдога киришаётган мамлакат­
лар ўртасида тақсимланиши талаб ва таклиф эластиклигига боғлиқ;
импортёр мамлакатда талаб эластиклиги қанчалик кам бўлса, транспорт
429
харажатлари шунча юқори бўлади; экспортёр мамлакатда таклиф эластик-
лиги қанчалик кам бўлса, транспорт харажатлари шунча юқори бўлади.
Ҳудудий меҳнат таксимоти нуқгаи назаридан тармокларнинг қуйидаги
турлари фарқланади:
- Ресурслар асосида ишловчи тармоқлар — хомашёни ташиш хара­
жатлари тайёр махсулотни ташиш харажатларидан қимматга тушадиган
тармоқлар. Уларга асосан қазиб чиқариш тармоқлари (тоғ-кон, алюминий
ва кимё саноати) киради. Бу тармоқлар табиий ресурсларга яқин жойларда
барпо этилади.
- Бозорга йўналтирилган тармоқлар - тайёр маҳсулотни ташишга
харажатлар хомашёни ташиш харажатларидан қимматга тушадиган
тармоқлар. Уларга асосан қайта ишловчи тармоқлар киритилади.
- Эркин йўналтирилган тармоқлар — ресурслар ва бозорларга йўнал-
тирилмаган худудий ҳаракатчан тармоқлар ҳисобланиб, одатда, уларга
қиммат турувчи, аммо енгил тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи
тармоклар киради. Мазкур тармокдарни жойлаиггиришда асосий эътибор
транспорт харажатларига эмас, балки ишлаб чикариш харажатларини
минималлаштиришга қаратилади.
Жаҳон транспорт хизматлари экспортининг таркибида ривожланган
мамлакатлар етакчи мавқега эга, Жумладан, 2010 йилда жаҳон транспорт
хизматлари экспортининг таркибида ЕИ-27 мамлакатларининг улуши 43,
2% ни, АҚШнииг улуши эса 10,7% ни ташкил этган. 2005-2010 йилларда
ушбу таркибда Хитойнинг улуши 2,7% дан 4,4% гача ортган (24.3.1-
жадвал).
Халқаро иқгисодий муносабатларнинг ўзига хос шаклларидан бири
халқаро сафарлар хисобланади ва улар миллий счетлар тизимида туризм
деб аталади. Уларнинг ўзига хослиги шувдаки, истеъмолчи хорижга,
хизмат кўрсатувчига қараб ҳаракатланади ва норезидент сифатида
товарлар (хизматлар) сотиб олади.
Халқаро сафарлар — саёхзтчилар томонидан хорижда сотиб олина­
диган товарлар ва хизматлар йиғиндиси (саёҳатчи хорижда бир йилдан кам
муддатда бўлса ва норезидент ҳисобланса).
Саёҳатчи - ўзи резидент ҳисобланмайдиган мамлакатда бир йилдан
кам муддатда бўлган, бошқа мамлакатнинг давлат ташкилоти хизматчиси
ёки оила аъзоси бўлмаган ва резидент учун ёлланиб ишламаёггэнлар
киради.
Халқаро иқгисодий муносабатларда саёҳатчи борган мамлакатида 24
соатдан ортик в акт бўлса турист хисобланади.
Агар улар хорижда 24 соатдан кам бўлишса экскурсант хисобла-
нишади.
24.4. Х алқар о хизматлар савдосини тартибга солиш
усуллари ва йўллари
Жаҳон хизматлар савдоси ҳозирги кунда 40 дан ортиқ халқаро
ташкилотлар, шу жумладан Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ), Савдо ва
ривожланиш бўйича БМТ конференцияси (ЮНКТАД), Иктисодий ҳамкорлик
ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ), Илм-фан, маданият ва таълим бўйича БМТ
ташкилоти (ЮНЕСКО), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС)
томонидан тартибга солинади. Шунингдек, халкаро хизматлар савдоси бир
неча халкаро актлар, хусусан. Интеллектуал мулк хуқуқларининг савдо
жиҳатлари бўйича келишув (General Agreement on Trade Related Aspects o f
Intellectual Property Rights, TRIPS - ТРИПС) хамда Инвестиция чораларининг
савдо жиҳатлари бўйича келишув (The Agreement on Trade Related Investment
Measures, TRIMS - ТРИМС) (хизматлар соҳасини хорижий инвестициялашга
боғлиқ томонларини) томонидан тартибга солинади.18
Халкаро хизматлар савдосини тартибга солувчи асосий халкаро
ҳужжат бу Хизматлар савдоси бўйича бош шартномадир { Г А Т С ) . Г А Т С
Г А Т Т н и н г Уругвай раундида қабул қилинган ва ЖСТни ташкил этиш
тўғрисидаги шартноманинг асосий иловаларидан бири хисобланади.
ГАТС биринчилардан бўлиб халқаро савдони амалга оширишнинг
соғлом рақобат ва келишилган қоидаларига асосланган механизмини яратди.
ГАТС 6та бўлимга бирлаштирилган 35 та модда ва иловадан иборат.
ГАТСда халкаро хизматлар савдосининг куйидаги жиҳатлари кўриб
чиқилади:
- қўлланиш соҳаси ва мазмуни, умумий мажбуриятлар ва қоидалар
(мумкин қадар қулайлик режими, ошкоралик, ривожланаётган мамлакатларда қатнашшп хусусиятлари, иқгисодий интеграцияни ҳисобга олиш,
ички тартибга солиш, ҳимоя чораларини қўллаш имконияти. умумий
истиснолар, субсидиялар ва б.);
- махсус мажбуриятлар (бозорга рухсат, миллий режим, қўшимча
мажбуриятлар);
- босқичма-босқич эркинлаштириш (махсус мажбуриятлар бўйича
келишувлар, махсус мажбариятлар рўйхати ва уларнинг ўзгариши);
- институционал мажбуриятлар (консультациялар, низоларни тартиб­
га солиш ва қарорларни бажариш, Хизматлар савдоси бўйича Кенгаш);
- иловалар. Иловаларда молия хизматлари батафсил кўриб чиқилади,
уларнинг таснифи берилади, ГАТС нинг умумий мажбуриятлари ва
қоидаларидан чиқариб ташлаш имкониятлари.
ГАТСда куйидаги икки турдаги мажбуриятлар кўзда тутилади:
- умумий - мамлакатлар томонидан сўзсиз қабул қилинади;
- махсус - у ёки бу мамлакат хизматлар бозорига кириб боришнинг
аниқ шартлари билан боғлиқ мажбуриятлар.
Умумий мажбуриятлар — бу мумкин қадар қулайлик режими бўлиб, бу
режим аъзо мамлакатларнинг миллий хизматлар бозорига киришида тенг
ҳукуқлиликни таъминлайди. Шу билан бирга бу режим миллий хизматлар
бозорига кириш усулларига нисбатан чекловлар ўрнатмайди.
ГАТС ушбу режим нинг мажбурийлигини белгилаш билан бирга,
истисно ҳолатларини ҳам тан олади. Мамлакатнинг халқаро иктисодий
интеграцион бирлашма доирасида ҳамкор мамлакатларга нисбатан
ўрнатадиган махсус имтиёзлар тизими мумкин қадар қулайлик режимидан
истисно ҳолатларга киради.
ГАТСнинг асосий қоидалари кўп жиҳатдан ГАТТ ни эслатади:
- миллий режим - хизматларнинг хорижий таъминотчилари ва
хизматларнинг узи миллий хизмат ишлаб чиқарувчилар фойдаланадиган
режимдан фойдаланишлари зарур;
- мумкин қадар қулайлик бериш режими - ҳаммага бир ҳил режимни
ва битим иштирокчилари ўртасида камситишлар мавжуд бўлмаслигини
кўзда тутади;
- ошкоралик - хизматлар савдосини тартибга солиш билан боғлиқ
ҳамма маълумотлар, қонунлар, маъмурий қоидалар ва фармонлар нашр
қилиниши керак;
- хизматлар савдоси доирасида музокаралар олиб бориш оркали
секин-аста либераллаштириш - бу соха тўсиқларининг бир қисми Уругвай
раундида камайтирилган, қолган қисмини келгуси музокараларда
камайтириш мақсад қилиб олинган;
- ГАТТ ва ГАТСга умумий булган ЖСТнинг мунозараларни тартибга
солиш тизими ёрдамида мунозара ва ихгилофли вазиятларии ҳал қилиш.
Жаҳон хизматлар бозорининг турли сегментларида хизматлар савдосини
тартибга солиш ихтисослашган халқаро ташкилотлар томонидан амалга
оширилади. Халқаро фуқаро авиацияси — ( I C A O ) , Ж а ҳ о н т у р и з м т а ш к и л о т и
( W T O ) , Х а л қ а р о д е н г и з т а ш к и л о т и (1 М О ) ш у л а р ж у м я а с и д а н д и р .
Хизматларни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларини
икки гуруҳга бўлиш мумкин:
- хизматларнинг ички бозорга кириб келишини тартибга солиш;
- миллий режим билан боғлиқ чекловлар.
Халқаро хизматлар савдосини давлат томонидан тартибга солиш
тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
- божхона назоратининг турли хил шакллари;
- хорижий корхоналарнинг хизматлар соҳасидаги фаолиятига
қўйиладиган чекловлар;
- хизматлар баҳосини назорат қилиш;
- мамлакатда амал қилувчи сгандартлар тизимидан фойдаланиш;
- хизматларнинг алоҳида турларини лицензиялаш.
Хизматлар оқимини тартибга солиш дастаклари товарлар савдосини
тартибга солиш кабидир. Мазкур ўхшашлик кўпчилик хизматлар
савдосининг товарлар савдоси билан бирга амалга оширилади.
Товарлар ва хизматлар савдоси ўртасидаги фарқ эса баъзи
хизматларнинг товарлар савдоси билан эмас, балки капиталлар ҳаракати
билан боглиқ эканлиги туфайли юзага келади. Шунинг учун ҳам хизматлар
савдосини тартибга солиш усуллари қам бир-биридан фарқ қилади.
Хизматларнинг ички бозорга кириб келишини тартибга солиш билан
боғлиқ чора-тадбирлар га куйидагиларни киригаш мумкин:
1. Хизматлар савдосига оид чеьсловлар. Масалан, миллий қонунчиликда
импорт қилинаёшш барча юклар фақат маҳаллий сугурта компаниялари
томонидан суғурта қилиниши лозим, деб белгиланиши мумкин.
2. Импорт қилинаётган хорижий хизматларга нисбатан миқдорий
квота белгилаш. Масалан, хорижий кинофильмларни микдоран чеклаш.
3. Хизмат кўрсатувчилар харакатига нисбатан чекловлар. Масалан,
врачлар даволаш учун рухсат олгунларига қадар тестлардан ўтишлари ва
тегишли лицензияларни қўлга киритишлари лозим.
4. Хизматларни истеъмол этувчилар ҳаракатига чекловлар. Масалан,
туристларга бериладиган визаларни микдоран чеклаш.
Download 44,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish