23-мавзу: Дунёдаги мафкуравий курашлар шароитида миллий ғоянинг зарурлиги



Download 21,48 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi21,48 Kb.
#51327
1   2   3   4
Bog'liq
7-маъруза

Биринчи. Давлатлараро муносабатлар тизимидаги мувозанат бузилди. Жаҳонда сиёсий-иқтисодий бўлиниш рўй берди. Кучлар маркази илгари икки жойда бўлса, эндиликда бундай аҳвол ва вазият ўзгарди.
Иккинчи. Жаҳонда мулкий тенгсизлик - саноати ривожланган мамлакатлар билан ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги тафовут ва зиддиятлар кучаймоқда.
Бу ҳолат жаҳон ресурсларини тақсимлашда яққол кўринади. Яъни, табиат ресурслари аслида ривожланаётган мамлакатларнинг асосий бойлиги ҳисобланса ҳам, саноати юксак ривожланган мамлакатлар бу бойликларни назорат қилишни ўз қўлларига олишга интилмоқдалар. Қолаверса, илмий ва техникавий билимлар, шунингдек, илғор технологиялар соҳасида, эркин сармояни тўплаш ва жойлаштириш соҳасида ҳам жуда катта тафовутлар мавжуд.
Учинчи. Дунёда инсоннинг биологик тур сифатида яшашига бевосита хавф-хатар мавжуд. Яъни ялпи ядро уруши хавфи анча камайган бўлса ҳам, экологик танглик хавфи, биогенетик бузилишлар хавфи ҳамон таҳликали ҳолатда сақланиб қолмоқда.
Тўртинчи. Жаҳон миқёсидаги умумий тараққиёт, одамлар дунёқарашининг ўзгариши, коммуникациялар юксалиши, халқаро муносабатларнинг ривожланиши ва унинг одамзод ҳаётига таъсири давлатлар ва халқлар ўртасида ўзаро бирлашишга интилишни кучайтирмоқда. Айни вақтда миллий хусусиятлар ва анъаналарни, сиёсий ва маънавий меросни сақлаб қолиш тамойиллари ҳам яққол сезилмоқда.
Турли давлатлараро ва ҳукуматга даҳли бўлмаган халқаро ташкилотларнинг аҳамияти ошмоқда. Ва, айни замонда, дунё янги тизимга ўтиши даврида уларнинг фаолиятини қайта қуриш ва ислоҳ этиш зарурати туғилмоқда.
Бугунги аҳвол халқаро ташкилотлардан энг йирик муаммоларга аҳамият беришни ва, биринчи навбатда, барчага нисбатан одилона ва холисона муносабатда бўлишини талаб этади. Халқаро ташкилотлар ҳозирги воқеликни тўғри акс эттириш ва жаҳон ҳамжамияти аъзоларининг эҳтиёжларига самарали хизмат қилиши зарур.
Бешинчи. Бугунги дунёда ҳар қандай мамлакатнинг нуфузи, аввало, унинг энг янги технологияларни қабул қилиш ва фойдаланиш қобилиятига қараб белгиланади.
Бугунги кунда аксарият давлатларнинг мафкураси «умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланади. Уларда тинчлик ва тараққиёт, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинлиги, миллий ва диний тотувлик ғоялари устувордир. Шундай бўлсада, инсоният истиқболини белгилашда универсиалликка даъвогарлик қилаётган ва трансмиллий характерга эга ғоявий қарашлар дунёнинг мафкуравий манзараси мазмунини белгилаб беришда усутуворликка интилаётганини ҳам таъкидлаш зарур.
Бугунги кунда қурол-яроғ кучи билан зўравонлик қилишлар ўрнида энди халқларни, мамлакатларни, дунёни забт этиш учун жуда катта мафкуравий қудратга, ғоявий асосга эга бўлиш кераклигини ҳаёт кўрсатмоқда. XX аср цивилизацияси дунёни ақл-идрок билан забт этиш тамойилини келтириб чиқарди. Шунинг учун ҳам бугун давлатлар қудрати, мамлакатлар салоҳияти ядровий полигонлар билан эмас, ғоявий, мафкуравий полигонлардаги салоҳияти билан ўлчанади. Буни Президент Ислом Каримов: «Ҳозирги вақтда қудратли давлатлар ва муайян сиёсий марказлар ўз мақсадларига эришиш учун, аввало, забт этмоқчи, ўз таъсир доирасига олмоқчи бўлган мамлакатларнинг аҳолиси онгини ўзига қарам қилишга интилади»2, - деб таъкидлайди.
Дарҳақиқат, жаҳон сиёсатида мафкуравий таъсир ўтказиш орқали халқларни, мамлакатларни забт этиш тамойили кучаймоқда. Ғоявий тазйиқнинг бундай шакли турли-туман.
Юртбошимизнинг «Бугунги кунда ғояни тақиқ билан, маъмурий чоралар билан енгиб бўлмайди. Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан баҳсга киришиш, олишиши мумкин»3, деган фикрлари бугунги кунда ҳар бир ватандошимиз учун дастуруламалдир.
Ҳозирги инсоният тараққиётининг юксак босқичида яшамоқда. Техник-технологиянинг такомиллашуви натижасида анча қулайликларга эришилди. Айниқса, Интернет технологиясининг кашф этилиши инсониятнинг ҳаёт тарзини тезлаштирди. Бу жараёнда, дунёнинг мафкуравий манзараси ўзига хос кўриниш олди. Кейинги пайтлардаги геосиёсий тус олган гегемон давлатларинингочиқдан-очиқ дунёга ҳукмронлик қилиш кайфиятидаги ҳаракатлари дунёда мафкуравий курашларнинг авж олишга хизмат қилмоқда. Бу эса – бугунги глобалаашув жараёниларининг, биринчидан, тезлашувига, иккинчидан улар имкониятларининг чегараланишига олиб келмоқда.
Техник-технологиянинг юксак даражада ривожланиши биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” китобида қайд этганларидек, глобаллашувнинг икки кўринишини юзага келтирди. Биринчиси ижобий хусусият бўлиб, инсониятнинг ўзаро ахборот, технология алмашуви тезлашди ва халқлар яқинлашмоқда. Иккинчиси салбий бўлиб, унга кўра, муайян халқ манфаатлари, қадриятлари устивор қўйилмоқда ва миллий анъаналар, маданиятлар инкор қилинмоқда. Табиийки бундай жамиятда дунёнинг мафкуравий манзараси ҳам ўзгарди ва глобаллашув жараёнида муаммолар чуқурлашиб бормоқда. Негаки “Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати”да таъкидланганидек, глобаллашув – бу аввало , дунёда янги тартиботнинг юзага келишидир. Шу маънода бугунги дунёда мафкуравий манзара қуйидаги ўзига хос курашлар билан боғлиқ хусусиятларга эга бўлиб, у глобаллашув жараёнига таъсир кўрсатмоқда:

Download 21,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish