23- боб. Тугайдиган ва қайта тикланадиган ресурсларни тақсимлаш



Download 31,19 Kb.
bet1/3
Sana20.07.2022
Hajmi31,19 Kb.
#830361
  1   2   3
Bog'liq
2 5341404269142609784


23- боб. ТУГАЙДИГАН ВА ҚАЙТА ТИКЛАНАДИГАН РЕСУРСЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


23.1. Сувни тежовчи технологиялар

Орол денгизи хавзасида сув ресурсларининг чекланганлиги яқин истиқболда републикада, аввало, суғориладиган деҳқончиликда ишлаб чиқариш кучлари ривожланишининг секинлашишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун хам минтақадаги мавжуд сув ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланиш бўйича турли хил тадбирларни амалга ошириш зарурияти алоҳида долзарблик касб этади.


Суғориладиган ерларда тадбирлар тизими (сув хўжалиги объектлари иншоотларини жойлаштириш ва ривожлантириш) ни жорий қилишда уларни замон ва маконда жойлаштиришнинг устивор йўналишларини белгилаш жуда муҳим масала ҳисобланади. Минтақа табиий ресурсларидан фойдаланишда мақбул нисбатларни аниқлаш – суғориладиган деҳқончиликнинг келгусидаги иқтисодий ўсиш резервларини макон бўйича тақсимлашдир. Бозор муносабатлари шароитида сув хўжалиги инфратузилмасининг вақт ва маконда мақбул ўзаро нисбати бир бутун иқтисодий воситалар ва кўрсаткичлар ёрдамида амалга оширилади. Иқтисодий тадқиқотларнинг асосий мақсади давлат ёки хусусий капитал қўйилмаларини тақсимлашнинг самарали йўналишларини аниқлаш, тадбирларни молиялаштириш ва жорий этишнинг иқтисодий жиҳатдан самарали механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
Сув ресурслари тақчиллиги тобора ортиб бораётган шароитда сувни тежовчи технологияларни: фильтрланишга қарши ва дренаж тадбирларини жорий қилиш муҳим роль ўйнайди.
Ирригация ва дренаж бўйича ўтказилган 9-Халқаро Конгрессда суғориш усулларининг янги классификацияси тавсия этилди: аэрозол (майда дисперс) намлаш, ёмғирлатиш, юза қатламни суғориш, тупроқ остидан, томчилаш усули билан бирга ер остидан суғориш (субирригация).
Бугунги кунда мамлакат деҳқончилигида суғоришнинг 3 та усули қўлланилмоқда. Улардан энг кўп тарқалгани эгатлаб суғоришдир. Ёмғирлатиб ва тупроқ остидан суғориш тажриба-ишлаб чиқариш бўлинмаларининг чекланган майдонларида қўлланилмоқда.
Ўзбекистонда кейинги йилларда суғоришнинг механизациялашган усулларидан фойдаланишни таҳлил қилиш қуйидаги натижаларга олиб келади. Агар 1970 йилда суғриладиган ерларнинг 4,4% да суғориш техникасидан фойдаланилган бўлса, 1995 йилда механизациялашган усулда суғориладиган майдонлар 0,9% га қисқариб кетган. Бугунги кунда республикада томчилатиб суғориш усулларидан ташқари бошқа бирор турдаги суғоришнинг янги усули жорий этилмаётир. Томчилатиб суғориладиган майдон ҳажми 1996 йилда 2,3 минг гектарни ташкил қилган эди. Чек ва полоса усулида суғоришнинг салмоғи 10,6 дан 29,1% га ортди. Суғоришнинг бундай усулида сувнинг 50% и чуқур фильтрланиш ва ташқарига чиқиб кетиш орқали йўқотилади. Суғоришнинг мазкур усули кўпгина вилоятларда кенг қўлланилади.
Ўзбекистонда паст унумли қўл меҳнатига асосланган эгатлаб суғориш суғоришнинг асосий усулларидан бири сифатида сақланиб қолмоқда. Бугун суғоришнинг ФИКи жуда паст бўлиб, 0,48-0,55 дан ортмайди. Бугунги кунда кенг қўлланилаётган эгатлаб суғориш усулида суғориш нормасининг 25-30% эгат охирида ташлаб юборилади ва бу сувдан фойдаланиш коэффицентини тушириб юборади ҳамда дарё сувлари сифатини ёмонлаштиради. Даланинг бир текисда намланмаслиги (эгат бошида намланишнинг ортиб кетиши, эгат охирида етишмаслиги) экинлар ҳосилдорлигида катта йўқотишларга, суғоришга 32-40 соатгача ва ундан кўпроқ вақт сарфланишига сабаб бўлади.
Пахтани суғоришда турли хил суғориш технологиялари қўлланилганда иш ҳажми ва меҳнат сарфлари солиштирма таҳлил қилинганда шу нарса маълум бўлдики, суғориш жараёни механизациялаштирилганда пахтани етиштиришга кетадиган меҳнат сарфи 3 ва ундан кўпроқ марта камаяр экан. Агар хўжаликларда 1 га пахта етиштиришга ўртача 990 киши/соат сарфланиб, ундан 145 киши/соат, яъни 15% и суғоришга кетса, суғоришга кетадиган меҳнат сарфларини иқтисод қилиш қанчалик самарали эканлигини ҳисоблаш қийин эмас.
Шуни ҳам қайд қилиш муҳимки, суғориш усулларига қуйиладиган сув ресурсларини иқтисод қилиш, механизациялаш ва автоматлаштириш имконияти, суғориш вақтини камайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга таъсир ва бошқа шу каби шартлар эгатлаб суғориш усулида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, уни интенсификациялаш талабларига мувофиқ келмайди.
Суғориш техникасининг турли-туманлиги, унинг универсаллиги битта суғориш усули ёки суғориш техникаси билан чекланиб қолмаслик, балки, битта суғориш майдонига суғоришнинг бир нечта усул ва техникаларини тавсия қилиш имконини беради.
Бундай ранжировкалаш мақсади – техник кўрсаткичлар бўйича суғоришга яроқли бўлган бир неча хил суғориш техникаларидан иқтисодий жихатдан самарали вариантини танлаб олиш ҳисобланади. Ранжировка қилишнинг объектив зарурияти жамиятнинг маълум бир вақт оралиғида ресурс имкониятларининг чекланганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий жиҳатдан самарали вариантларни аниқлаш бозор муносабатлари шароитида хўжалик фаолиятининг барча худудий ва соҳавий ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Вариантларнинг ташкилий-худудий шароитлари жумласига қуйидагилар киради: биринчидан, суғориладиган ер майдони характеристикалари: қиялик, сув ўтказувчанлик, эгатнинг узунлиги, тупроқнинг механик таркиби; иккинчидан, иқтисодий кўрсаткичлар: таннарх, фойданинг ўсиши, меҳнат сарфига мослиги.



Download 31,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish