23 – Амалий машғулот zxj10 рақамли дастурий коммутаторнинг функционал схемаси ва имкониятларини ўрганиш


- расм. Улаш ўрнатишни соддалаштирилган кўриниши



Download 41,18 Kb.
bet2/3
Sana23.07.2022
Hajmi41,18 Kb.
#840306
1   2   3
Bog'liq
23 амалий машғулот

1 - расм. Улаш ўрнатишни соддалаштирилган кўриниши

Станциялараро сигнализация тармоғдаги 1 неча тугун ва станцияларни улаш учун керак бўлади. Бунда 1та улашни ташкил этишда кўпинча турли сигнализация тизимлари ишлатилади. Чақириққа хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган сигнализация ахбороти халқаро вамиллий тармоқларнинг турли тугунлар ва станциялари ўртасида юзлаб сигнализация ахборотларини узатади. Умумий ҳолда станциялараро сигнализация уланишни тасвирлаб беришнинг қуйидаги аспектлари билан боғланган: биринчидан, станция телефон номерни, ёки жуда бўлмаганда керакли қисмини қабул қилиши лозим, шу номер ёрдамида ёки улаш ўтиши керак бўлган коммутация тугунлари ва станциялари занжиридан кейинги АТС га адрес ахборотини ўтказади; иккинчидан станция учун керакли алоқа каналини танлаш керак ва занжирдаги кейинги станцияга айнан қандай канални танлаган хабарлаши керак; учинчидан станциялар даврий равишда, бу ишлатилаётган алоқа каналини текшириб туриши ва ниҳоят тўртинчидан алоқа тугаши билан канални бўшатиш керак. Барча босқичларда станциянинг (тугунларнинг) ишини қўллаб туриш учун улар ўртасида мос ахборот алмашуви зарур бўлади. Бу алмашинув станциялараро сигнализация дейилади.


Замонавий станциялараро баённомалари оддий сигнализация тизимидан ҳанузгача мамлакатимиз умумий фойдаланишдаги телефон тармоғларида (УФТТ) самарали ишлаб келмокдалар.
Станциялараро сигнализация тизимининг эволюциясида қуйидаги 3 бос-қични ажратиш мумкин:
- импульсли сигнализация;
- кўп частотали сигнализация;
- умумканал сигнализация.
Станциялараро сигнализация эволюциясининг охирги 3- босқичи комму-тация тугуни дастурий бошқариш киритилиши билан бир вақтда бошланди.
Электр сигналлари кетма–кетлигидан ташкил топган сигнализация, кўп сонли телефон каналларига тегишли бўлган маълумотларнинг махсус канали бўйича узатиш баённомасига айланди, хусусан олганда шундан “умум канал сигнализацияси” номи юзага келди. 7- сонли умумканал сигнализация тизи-ми, XX-асрнинг телекоммуникация ўн йиллигида тўла равишда ўша истиқ-болдаги ўзгаришларга мос келар эди. Уларга ISDN тармоғининг юзага кели-ши, интеллектуал тармоқнинг хизматларини киритиш, мобил алоқа хизмат-лари ва хоказолар киради. Юқорида айтилганларга асосланиб, қуйидаги та-рифларни бериш мумкин. Сигнализация - бу тармоқ элементлари ўртасида хизмат ахбороти билан алмашинув бўлиб, унинг асосида тармоқ ўзининг або-нентларига кўрсатадиган хизматларига ишлатиладиган уланишларни яратиш, кузатиш ва бузишни таъминлайди. Шу билан таъкидлаш керакки, каналлар коммутацияси тармоғида улаш ташкил этишда иштирок этган тармоқ ресурс-лари, алоқа хизматидан фойдаланишнинг ҳамма вақтида уларга бириктири-либ қўйилади ва бошқа уланишларда ишлатилиши мумкин эмас. Каналлар коммутацияли тармоқлар учун сигнализация тизимларини кўриб чиқамиз. Маълумотларни узатиш 70- йиллар бошида пайдо бўлган эди ва бунда “сукунат” даврлари билан аралашиб кетадиган қисқа пакетлар кўринишида фойдаланувчиларга ахборот узатилади. 1 ахборот оқимининг пакетлари ора-сидаги паузаларни бошқа ахборот оқимларининг пакетларини узатиш учун ишлатиш мумкин бўлганлиги сабабли, айнан 1та тармоқ ресурсларини, бирор бир оқимни мавжуд бўлиши даврида, фақат унга бериб қўйиш зарурияти йўқ. Демак, алоқа хизматлари учун тармоқ «физик» деб аталган уланишни яра-тишни шарт эмас. Бундай тармоқ сифатида интернет тармоғини келтириш мумкин. Унинг имкониятининг IP- телефония технологиясида ишлатилган алоқа тармоқларида сигнализация тизимининг ишлатиш тамойиллари, шу тармоқдаги тугунлар ва станцияларда, чақириққа хизмат кўрсатишнинг коммутация ва бошқариш тамойилларига, ҳамда станциялараро уловчи, линияларни ташкил этувчи техник воситаларга боғлиқ.
Дастур билан бошқарувчи рақамли АТС лар пайдо бўлгунлигига қадар, барча сигналлар нутқ узатилган тракт бўйича узатилар эди. Бу усул ички йў-лакли сигнализация деб юритилади (in-band). Телефон канали бўйича ўзгар-мас ток, тонал частоталар токи кўринишида сигналлар узатилиши мумкин. Станциялараро улаш линиялар ривожланган сари, АСК бўйича сигнализация усули тарқалди, сўзлашув канали билан ҳис этиш, бу усулнинг инглизча Channel associated signaling (CAS) номи билан яхши акс эттирилган.
Ажратилган сигналли каналлар бўлиб, ИКМ трактининг 16 вақт канали-даги маълум битлар ёки 3825 Гц ва бошқа частотали сўзлашув секторидан ташқаридаги ажратилган частота канали бўлиши мумкин. Лекин, исталган вариантда хам сигнализациянинг сўзлашув канали билан бевосита боғлиқ бундай ишлатиши, станциялараро улаш линияларни ишлатиш самарадорлиги етарлича бўлмайди. Чақириқ тушганда керакли каналлар сўзлашув бошлан-гунча, олдиндан барча тармоқ бўйича банд қилинади. Сўзлашувдан олдин бу каналлар орқали номер рақамларини узатиш ва чақирилаётган абонентга ча-қириқ сигнали узатилади. Шу билан бирга турли баҳоларга кўра, чақирувлар-нинг 20–35% абонент бандлиги, тармоқнинг ўта зичланиши ёки абонент ча-қирувга жавоб бермаслиги туфайли сўзлашув билан тугамайди. Шундай қи-либ, фойдали ахборотни узатиш учун ишлатилиши мумкин бўлган каналлар, шу жумладан, тугалланмаган уланишларда ҳам сигнализация учун банд этилади.
Телефония ва телеграфия бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ССITT – Commite Consultatif International Telegraphigue of Telephone), ҳозирги электр алоқа халқаро иттифоқи телекоммуникацияни стандартлаш сектори (ITU-T – International Telecommunications Union Standardization Sector) турли йилларда бир неча хил станциялараро сигнализация тизимлари учун стандартлар иш-лаб чиқди. Уларнинг ҳар бирига ўзининг тартиб рақами берилган 1 дан 5 гача номерли тизимлар СAS тамойили бўйича, 6 ва 7 сонли тизимлар эса CCS та-мойили бўйича тузилган. 1÷5 тизимларда сигналларни линиявий ва регистр-лига ажратиш мавжуд. Уларни узатиш учун эса, 300÷3400 Гц диапозонидаги частота ёки диапозондан катта, лекин 4000 Гц кичик частоталар ишлатилади. Юқорида қайд этилган сигнализация тизимларини кўриб чиқамиз.
1-сонли сигнализация. 1934 йил Будапештда бўлиб ўтган ITU-T нинг X ялпи ассемблеясида қабул қилинган 1 сонли сигнализация усули билан ўрнатиш халқаро каналлари учун мўлжалланган. У 20Гц частотали импульс кўри-нишида узатиладиган 500 Гц линиявий сигналларни кўзда тутади.
2-сонли сигнализация ярим автоматик алоқани икки симли линиядан амалга ошириш учун мўлжалланган. Бунда 600 ва 750Гц частоталар билан сигнализация тизими ишлатилган (1938 йил).
3-сонли сигнализация 1954 йил 1 частотали сигнализацияни ITU-T стан-дартлаштирди. Тизим линиявий ва регистрли сигнализация учун 2280±5 Гц 1та частотани ишлатади ва 1 томонлама алоқа каналларида ишлаш учун белгиланган.
4-сонли сигнализация – бу 2 частотали сигнализация тизими. 1954 йилда Европада ишлатилди. Линиявий ва регистрли сигнализация учун сўзлашув стандартидаги 2040Гц ва 2400Гц частоталари ишлатилган.
R2 сигнализация тизими баённомаси ITU-T нинг 2-регионал стандарти ҳисобланади. Бу тизим ҳамма давлатларнинг миллий ва халқаро УЛ учун ишлатилади (1968 йилда қабул қилинган).
Аналог вариантда линиявий сигнал сўзлашув частоталари йўлагидан ташқаридаги тонал сигналларни ишлатиш билан узатиш амалга оширилади. ЧАК ли узатиш тизимларида 3825 Гц частота ишлатилади. Рақамли вариант-да (R2) бир йўналишли УЛ нинг ИКМ-32 рақамли трактининг АСК ишлати-лади. Регистли сигналлар “Охиридан-охирига” у ёқдан бу ёққа ўтган, ўз-ўзи-ни текширувчи “6 дан 2”кодли 2 частотали сигнализация ёрдамида узатила-ди. Бунда 12та частота танлаб олинган. Улардан 6таси тескари йўналишда: 1140, 1020, 900, 780, 660, 540 Гц ва 6таси тўғри йўналишда 1380, 1500, 1620, 1740, 1860, 1980 Гц ишлатилади.
1-жадвал. Сигнализация тизимларининг халқаро стандартлари


Download 41,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish