22-Маъруза Тармоқлар таҳлили



Download 0,95 Mb.
bet3/8
Sana29.05.2022
Hajmi0,95 Mb.
#619281
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маъвзу 22

Блокланган геотасвирлар ─ бу турга блок-диаграммалар ─ ясси уч ўлчамли картографик расмлар, юзанинг горизонтал ва вертикал қирқимларини мослаштирувчи перспектив тасвирлари, физико-географик карталар, ҳажмий картограмма, шунингдек, уларга хоссалари бўйича яқин бўлган релеф карталари ва глобуслар киради (9-расм).
Шакли ва мавзуси бўйича блок-диаграммалар ниҳоятда хилма-хилдир. Кўпинча улар худуднинг релефини геологик ва геолого-геоморфологик текисликлар билан бирга кўрсатади. Бундан бошқа коннинг геофизик тузилишидан дарак берувчи ─ релеф, ландшафт ва тупроқнинг нисбати ҳақида тасаввур берувчи тупроқли босимли юзалар, вертикал ҳарорат стратификасияси, ҳар хил баландлик сатҳларида шамолларни мос ҳолда ифодаловчи блок-диаграммалар ҳам мавжуддир. Блок-диаграммалар уч ўлчамли фазода ҳодисаларнинг тузилишини кўрсатиб узатади ва енг асосийси ─ уларнинг ўзаро боғлиқлигини тасаввур қилиш ва тушуниш имкониятини беради.
Блок-диаграммалар икки асосий турдаги, яъни аксонометрик ва перспектив проексияларда яратилади. Аксонометрик проексиялар бурчак муносабатлари ўзгармаган ҳолда, карта горизонтал масштабида тузилади. “Аксонометрия” сўзининг ўзи “ўқлар бўйича ўлчаш” маъносини англатади. Перспектив проексиялар (бир ёки икки перспектив нуқталарига ега) еса анча кўримли, улар бўйича ўлчаш ишларини олиб бориш суратнинг ҳар хил қисмларида перспектив хатоликлар ҳисобига анча қийинлашиб боради. Тажрибалардан маълумки, блок-геотасвирларни ҳажмий қабул қилишда кузатиш бурчаги (бурилиш азимути) моделнинг вертикал масштаби ёки унинг горизонтга нисбатан қиялигидан кўра муҳимроқдир.

9-расм. Блок-диаграммалар
Компютер технологияларни қўллаб сермеҳнат графикли қурилмаларни осонлаштириш ва соддалаштириш мумкин. Блок-диаграммалар яратишнинг устунли, профилли текис юзали, изолинияли блок-диаграммаларини дисплей екранларига реал ёки унга яқинроқ вақтли масштаблардаги ҳолатда чиқариш алгоритмлари ишлаб чиқилган. Стандарт дастурлар блок-диаграммалар йўналишини бир зумда ўзгартиради, уларни одатий картограммалардан устунли статик юзаларга (призмограммаларга) айлантиради ва кўпгина бошқа шакл ўзгаришларни амалга оширади.
Агар блок-диаграммалар биттаси бўйича вақт интерваллари кўрсатилса, унда метахрон деб аталувчи блок-диаграмма ҳосил бўлиб, ҳодисаларнинг ҳолатини вақт, яъни кунлар, ойлар, йил фасллари ва ҳ.к. бўйича ўзгариши кетма-кетлигини ифоданади.
Блок-диаграммаларга физиографик карталар яқинроқ бўлиб, уларга қуруқлик релефи ва сув остининг перспектив суратлари киради, улар юзанинг пластикли, суратли тасвирини ва унинг физиономик хусусиятларини ҳам (бундан тасвир номи келиб чиқади) беради. Физиографик карталар худди блок-диаграмма каби аниқ вертикал масштаби горизонталига нисбатан катталаштирилган ҳолда қурилади, одатда тасвир шаклини истиқболли силжитиб, ҳажмийлик еффекти яратилади.
Физиографик тасвирнинг бир нечта турлари мавжуд. Изолиниялар қия релеф юзасини кўрсатиш билан ҳақиқий юзаларни бир-биридан бир хил масофаларга қочирилган қия текисликларни кесим юзалари изларининг серияси кўринишида бўлиб. уларни геотасвирланишини профил блок-диаграммаларга ўхшатиш мумкин.
Ниҳоят, блок-геотасвирларга релефли карталар ва глобуслар киради. Релеф моделларининг вертикал масштаби ҳам хар доим горизонтал масштабига нисбатан, яъни тоғ худудларида 2-5 марта, текисликда 8-10 марта каттароқ олинади. Релеф карталари ва глобуслардаги бошқа ҳамма маълумотлар одатий шартли белгилар орқали берилади. Релеф карталари картон, гипсдан, пластинали термовакуумли қурилмада шакллантириш, горизонтал чизиқлар бўйича фрезерлаш усулларида тайёрланади.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish