АрcГИС ва Панорама дастурларида Геоахборот тизимининг асосий хусусиятлари
Режа
1.АрcГИС ва Панорама Геоахборот тизими
2. АрcГИС ва Панорама Геоахборот тизимининг асосий хусусиятлари
Аерофотопографик съёмка ўз навбатида контур съёмкага, комбинасиялаштирилган аеросъёмкага ва стериофотограмметрик аеросъёмкаларга бўлинади. Бизга енг қулай усули комбинасиялаштирилган аеросъёмкадир. Чунки массивнинг бошқа худудлари ўзгармаган комбинасиялашган усулда жой тафсилотлари аеросъёмка материаллари асосида, релеф еса замон талаблари даражасидаги мензула съёмкаси асосида чизилади. Ҳудуднинг картасини тузишда жойдаги баландлик нуқталарини ва координаталарини аниқлаб олиш керак бўлади. ГПС асбоби билан аниқланган нуқтанинг (х,у) текислигидаги координатаси ва баландлиги аниқ бўлган пунктлардан фойдаланиб, бошқа нуқталарнинг координаталари ва баландликлари аниқланади. Спутник қабул қилгич ГПС ва компютерлар ёрдамида бевосита рақамли тематик (мавзули) карталарни тайёрлаш схемаси 7-расмда кўрсатилган. Маълум бўлган нуқталарни координаталари бўйича фотопланга баландликлари қўйиб чиқиш орқали уч ўлчамли схематик хариталар тизимини яратишда қўл келади.
Картани янгилашда, одатда, иккита усулдан фойдаланилади;
бевосита далада съёмка қилиш йўли билан;
камерал шароитда, яъни йиғилган ҳар хил манба ва маълумотлар асосида иш жойларида тузилади.
Камерал шароитда, топопланда тасвирланган енг оддий тушунарли елементлар тасвирланади. Масалан: бино ва иншоотларни топопланда бемалол ўқиш мумкин. Шунингдек, дарёлар, електр симёғочларини, канализасия қудуқларини, ҳовлилар атрофида ўраб олинган деворларни, бетон лотокларни ва ариқларни ҳам камерал шароитда чйзиб чиқиш мумкин.
Камерал ишларни бажаришда ижрочи даслаб фотопланга аниқ, ишонарли ва тушунарли елементларни тушуриш, яъни чизиб чиқиш мумкин. Чунки фотопландаги барча маълумотларни камерал шароитда тўлиқ тушуриб чиқиш қийин. Тушинарсиз тафсилотлар дала шароитида жойига бориб, аниқланиб чиқилади ва тавсифи ёзилади. Масалан: асфалт йўлининг ени електр, телефон симларининг йўналиши, қандай кучланишга ега еканлиги баъзи турар жойларда аҳоли яшайдиган ёки яшамайдиганлиги, уларнинг неча қаватдан иборат еканлиги, иморатларнинг қайси материалдан қурилганлиги (тошдан, ғиштдан ёки ёғочдан) ва кўплаб шунга ўхшаш аниқланиши керак бўлган тафсилотларни бевосита дала шароитида кўз билан кўриб картага тушириш керак бўлади. Бундан ташқари дала шароитида ерларнинг баланд-паслиги, жарликлар, сувларнинг қайси томонга оқиш йўналиши, биноларда қандай ташкилотларнинг жойлашганлиги, кўчаларнинг номлари ва ҳакозо жараёнлар ҳам дала шароитида бажарилади. Дала ишлари якунига етгач, қолган барча ишлар камерал шароитда, шартли белгиларга асосланиб батафсил чизиб чиқилади. Тайёр бўлган топоплан плоттер ёрдамида сканер қилиниб, компютерда рақамлар кўйилиб бир хил машстабга келтирлади ва карталар «Панорама» дастуридан фойдаланиб чизилади. Ушбу схема 9-расмда келтирилган.
Бу дастур електрон рақамли хариталарни тузишда фойдаланиладиган дастурлардан биридир. Бу дастур орқали бир форматдан иккинчи бир форматга ўтказишда ҳам қўлланилади. ГИС “Карта 2005”, яъни “Панорама” дастурининг имкониятлари 8-расмда кўрсатилган.
Електрон хариталар тизими - бу турли хилдаги ва масштабдаги рақамли хариталарнинг алоҳида номенклатура варақларидан, белгиланган ҳудуд учун електрон хариталар ташкил ета оладиган дастурий мажмуа ва бу хариталарни монитор екранида тасвирлаш воситаларига ега. Шу билан бирга мажмуа ўз ичида ривожланган дастурий интерфейсга ега бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчиларнинг амалий вазифалари електрон хариталар билан ўзаро таъсир ўтказиб, обектларни қидириш, янги обектларни қуриш, шу жумладан харита
17.1-расм. ГИС “Карта 2005”нинг имкониятлари.
бўлмаганларини ҳам, берилган ҳудудни керакли масштабда қисмма-қисм кўриш, масалалар ечимини бажариш учун обектларнинг метрик ва семантик таснифларини танлашни амалга ошириш.
Бу дастурнинг олдинги компъютерда харита чизиш дастурларидан жуда кўп афзаллик томонлари бор. “Панорама”, дастурида нафақат хаританинг, електрон харитани яратиш, балки, уни хохлаган масштабга келтириш, харитага қўшимча ўзгартиришлар киритиш, кераксиз деталларни (шартли белгиларни) истаган вақтда олиб ташлаш мумкин. “Панорама” дастурида харита чизишнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, биз қуйидаги ана шу турлардан бир неча хилини кўриб чиқамиз:[33]
Биринчи усул – бунда асосан 1: 2000, 1: 10000 масштабда янгиланаётган хариталарни чизиш амалга оширилади. Бунинг учун хаританинг қўлда бажарилган нусхаси сканер орқали компъютерга кўчирилади. Компъютерга тушган харита чизмаси тегишли жараёнлардан кейин екранга чиқарилади. Екранга чиққан чизманинг тўртта бурчаги ҳам ориетирланади, рамкаси чизилади ва рамка сирти ёзувлари керакли шрифтларда ёзилади. Рамканинг ичидаги чизмани чизиш учун керакли тугмаларни босиб екраннинг чап томонига шартли белгилар чиқариб олинади. Ана шу, шартли белгиларни танлаб олиб, екранда кўриниб турган, қўлда чизилган харита чизиқларининг устидан чизиб чиқилади;
Иккинчи усул - бу усулда асосан майда - майда обектлар, уй жойлар, ҳовли, магазинлар ва шунга ўхшаш иншоотлар електрон тахеометр ёрдамида съёмка қилинганда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун енг аввало, қоғозга жойнинг хомаки плани чизилади. Електрон тахеометр жойига ўрнатилгач хомаки план асосида керакли нуқталарни белгилаб съёмка қилинади. Иш тугагач махсус шнур ёрдамида електрон тахеометр хотирасидаги съёмка нуқталари компъютерга ташланади. Компъютерда уни “Панорама” дастурига мослаб қўлда хомаки пландан фойдаланиб, жойнинг тўлиқ тафсилотини чизиб чиқиш мумкин.[29]
Юқорида кўриб чиқилган хар иккала усулнинг ўзига хос хусусиятлари бўлсада, аммо уларни “Панорама” дастурининг шартли белгиларидан фойдаланиб чизишда, биз умумийликни кўришимиз мумкин.
Мисол учун, биз уйни чизмоқчи бўлсак тегишли шартли белгилардан айнан, уйни чизадиган белгини танлаб, пастдаги бўш катаклардан бирига жойлаштириб кўямиз. Ёки горизонтални, йўлни, ариқни ёки жарликни чизмоқчи бўлсак ҳам, худди шундай қилиб, бўш катакчаларга жойлаштириб кўямиз. Биз керакли жойда бўш катакчаларда турган шартли белгини танлаб олиб, бемалол чизишимиз мумкин. Бундан ташқари “Панорама”дастурида хато чизилган чизиқларни хохлаган йўналишда тўғрилаш, кераксиз бўлса, олиб ташлаш, жойини ўзгартириш, бир-бирининг жойини алмаштириш, нусха олиб бошқа жойга ташлаш, горизонтал ёки узун чизиқларнинг кераксиз жойини қирқиб ташлаш, каби юзлаб жараёнларни амалга ошириш мумкин.
Дастурда картани чизиш учун барча шартли белгилар кўрсатилган. Дастурда қайси шартли белгини номи ёзилса, шу шартли бешги екранда намоён бўлади.
Компъютерга тушган харита чизмаси тегишли жараёнларидан кейин екранга чиқарилади. Екранга чиққан чизманинг тўртта бурчаги хам ориетирланади, рамкаси чизилади ва рамка сирти ёзувлари керакли шрифтларда ёзилади. Рамканинг ичидаги чизмани чизиш учун керакли тугмаларни босиб екраннинг чап томонига шартли белгилар чиқариб олинади. Ана шу шартли белгиларни танлаб олиб, екранда кўриниб турган, қўлда чизилган харита чизиқларининг устидан чизиб чиқилади (8-расм).
Мисол учун биз уйни чизмоқчи бўлсак тегишли шартли белгилардан айнан уйни чиза-диган белгини танлаб, пастдаги бўш катаклар-дан бирига жойлаштириб қўямиз. Ёки горизонтални, йўлни, ариқни ёки жарликли чизмоқчи бўлсак хам худди шундай қилиб бўш катакчаларга жойлаштириб қўямиз. Биз керакли жойда бўш катакчаларда турган шартли белгини танлаб олиб бемалол чизишимиз мумкин. Бундан ташқари “Панорама” дастурида хато чизилган чизиқларни хохлаган йўналишда тўғрилаш, кераксиз бўлса олиб ташлаш, жойини ўзгартириш, бир-бирининг жойини алмаштириш, нусха олиб бошқа жойга ташлаш, горизонтал ёки узун чизиқларнинг кераксиз жойини қирқиб ташлаш каби юзлаб жара-ёнларни амалга ошириш мумкин[24]. Ушбу дастур ёрдамида “Б.Кумаков” номли массив ерларининг електрон харитаси чизиб чиқилди (17.1-расм).
“Панорама” дастурининг характерли хусусиятларидан яна бири шуки, бу дастурда иш жараёни анча тез бажарилади. Таққослаш учун бундан олдин яратилган “Оазис” дастурида битта харитани яратиш учун кетадиган вақтда “Панорама” дастурида икки -учта харитани бемалол чизиб тугатиш мумкин. Умуман олганда, “Панорама”дастурининг яратилиши, ундан тўлик фойдалана олиш, иш унумдорлигини ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб бера олади деб ҳисоблаш мумкин. Юртимизда ҳам компъютер технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиши, ишлаб чиқаришнинг ўсиши “Панорама”га ўхшаш янгидан-янги дастурлар яратиш имконини янада кенгайтирмоқда.
17.1-расм. Геодезик ўлчов ишларини таҳлил қилиш схемаси
Назорат саволлари
1. 1.АрcГИС ва Панорама дастурларида рақамли хариталар яратиш тартиби
2. АрcГИС ва Панорама дастурларида хариталарни яратишниг асосий хусусиятлари тўғрисида тушинчангиз
Do'stlaringiz bilan baham: |