Кинематографик геотасвирлаш ─ бу фотографик филмлар (телевизион, сканерланган, стереоскопик ва бошқалар) бўлиб, қандайдир жараённи ёки ҳодисани кетма-кет узлуксиз ёзиб олиб, уларнинг динамикаси, еволюсияси ҳамда вақт ва фазода ўзгариш йўналишини кузатишга имкон яратади. Кинофилмларда ҳар секундда кадр ўтиши нормал тезлик бўлади, ундан камайса секинлашган, тезлашса мултипликасион бўлади.
Ўлчами бўйича динамик геотасвирлар 3 ва 4 ўлчамли бўлиб, 3-ўлчамлига (х, й, з) ва (х, з, т), кўп вақтли суратлар, анимасиялар, слайд-филмлар, кинокартафилмлар, киноатласлар; ─ 4 ўлчамли (х, й, з, т) стереофилмлар, стереомултипликасиялар, стереоанимасиялар, динамик блок-диаграммалар, динамик голограммалар ва ҳоказолар киради.
“Хаёлий” карталар ҳақида
Хаёлий карталар (ментал мап) ҳақида тасаввур инсон томонидан уни ўраб турган оламни тафаккур етиши бўйича олиб борган тадқиқотлари туфайли пайдо бўлди. Бу ибора билан жойнинг алоҳида индивидуумда ёки индивидуумлар гуруҳида шаклланган идеал образи гавдаланади. Хаёлий карталар билан бир вақтда бўлган хаёлий образ, борлиқни англаш ва консепсиялар шаклланиши жараёнида тузилишни таъкидловчи билиш (идрок қилиш) карталарни (cоқнитив мапс) атамаси тарқалган.
Гоҳо “Ескиз карталар” (скеш мапс) ҳақида гап кетганда уларнинг схемалилигини қайд етишади. “Алоҳида еътиборни тортган карталар ёки баъзи информасион юзалар (сатҳлар)” ҳақидаги гапирилганда худудлар ҳақида тасаввурларни аниқловчи, енг кўп есда қолган ёки алоҳида гуруҳ кишилари учун енг кўп (кўнгилочар) қизиқарли хаёлий образлар ҳақида таъкидлашади.
Хаёлий (сурат, ескиз) карталарини ўрганиш одамларда қандай қилиб жой ҳақида фазовий тасаввур ва уни баҳолаш, графикли образларга муҳирланган образлар, шу тасаввурлар қанчалик барқарор, у ёки бу кишилар ёки кишилар гуруҳида “хатолар” кўп, қай даражада хаёлий карталар кишиларнинг уларни ўраб турган муҳитга нисбатан ўзининг қандай тутишини билиши ҳақидаги саволларга жавоб бериши тахмин қилинади. Айрим тадқиқотчилар хаёлий карталарни атроф-муҳит образлари билан айнан тўғрилигини таъкидлайдилар, бунда улар образларнинг барқарорлигини келтириш, ўраб турган олам ҳақидаги тасаввурларни ўзгармаслигини қулай ва ноқулай раёнлар, кичик ва осон ўзлаштириладиган худудлар, қулай ва ноқулай транспорт магистраллари ва ҳоказоларни акс еттирадилар.
Хаёлий карталарни тадқиқ қилишнинг 2 усули бор. Биринчи усулда синовчи гуруҳларга оддий фазовий вазиятни фикран баҳолаш таклиф етилади. Масалан, берилган обектлар орасидаги масофа, яхши маълум бўлган худуднинг майдони, маршрутлар йўналишини аниқлаш, мамлакатнинг шимолий ёки жанубий қисмидаги аҳоли яшаш жойининг ҳолати ва ҳоказолар ҳақида олинган маълумотларни аниқ картометрик белгилаш натижалари билан таққосланади.
Иккинчи усулда ─ хаёлий карталарни схематик сурат (ескиз) шаклида тасаввур етиб, тажрибада иштирок етувчи киши унга таниш обектнинг белгиларини хаёлан ишлаб чиқади. Масалан, йирик шаҳарларнинг, давлатларнинг, мамлакат қисми, материкларнинг контурли расмини чизади. Кўпгина расман чизилган карталар кейин реал карталар билан устма-уст қўйилиб тасвирнинг узунликлари, юзаси, шакли, йўналиши ва бошқа елементларининг хатолиги устидан картометрик баҳолаш ишлари бажарилади.
Кейинги статистик ишлов бериш хаёлий карталардаги хатоларнинг тақсимланиш параметрларини индивидуум хусусиятлари билан боғлиқ асосий омилларни аниқлаш имконини беради. Фазовий коррелясиялар (таққослаб мослаш) ёрдамида хатоликлар қиймати ва картанинг мураккаблиги орасидаги боғлиқликни ўқувчи тасаввурида тахлил қилиш мумкин бўлади.
Кўп сонли тадқиқотчиларнинг еътироф етишларича, хаёлий карталарни тадқиқ етиш кутилган натижани бермайди, шунинг учун уларга чуқур урғу бериш керак емас.
Do'stlaringiz bilan baham: |