Ҳажмли геотасвирлар
Иккинчи тоифа геотасвирлар ҳажмли, уч ўлчамли ҳажмий моделлардан ташкил топган. Улар ўзларининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради ва алоҳидаги тадқиқот амалиётларига аллоқачон мустаҳкам кириб олди. Бундай хилма-хиллик нафақат реал, балки хаёлий обектларни уларнинг турли кўринишларини ҳам моделлаштириш имконини беради (8-расм). Тасвирлаш турларининг кўплиги ва қўлланилидиган технологиялар уч ўлчамли картография ҳақида гапириш махсус илмий йўналиш екани ҳақида белги беради. Л.Е.Смирнов биринчи марта уч ўлчамли картография вазифаларини аниқлаб, шундай моделлар таснифини тузди. У моделларни тасвирлашнинг тизимли усулларини ишлаб чиқиб, ”реал кузатиладиган фазовий обектлар уч ўлчамли тасвирланиши мумкин, бир вақтнинг ўзида унда шартли обектларда ҳодисаларнинг тарқалишини кўрсатиш мумкин” ─ деб ёзади.
8-расм. Ҳажмли мавзули геотасвирлар
Бунда Л.Е.Смирнов уч ўлчамли фазонинг ясси моделини ажратиб, махсус йўл билан уч ўлчамлиликни субектив тасаввур қилишга таяниб, икки ўлчамли тасвири ҳосил қилинган стереоскопик моделларни ҳажмли акс еттириш, лекин бу моддий бўлмай, фақатгина ундан фазовий кўринишда намуна кўчириш ва шу билан физик моделлар, обектларнинг тасвирини ҳажмли кўринишда акс еттириш бўлади.
Уч ўлчамли тасвирни ҳосил қилишда катта аҳамиятни кўриш мумкин бўлган тасвир касб етиб, обект ва ҳодисаларнинг фазовийлиги тўғрисида, шунингдек, уларнинг ҳақиқий тасвири ёки уч ўлчамли моделни яратувчилари тасаввуридаги тасвири қандай бўлиши кераклиги ҳақида тўлиқ тушунча бўлиши лозим.
Стереоскопик геотасвирлар ─ бу образли ва образ-белгили, масштабли фазовий моделларни кўриб идрок қилинадиган обектларнинг уч ўлчамли ва ҳажмий акс етувчи тасвиридир. Буларга анаглифик тасвирлар, стереофотограмметрик моделлар, фотографик ва растрли стереомоделлар киради. Енг машҳур анаглифик тасвирлар, карталар ва суратлар, яъни иккита ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ранглар билан (кўк-яшил ва қизил) баъзи бир параллактик ранг аралашмасини, яъни ҳар икки тасвир стерожуфтликни ҳосил қилган ҳолда босилади. Қизил ёки кўк-яшил нур филтрли кўз ойнакларда бинокуляр кўришда ҳар бир кўз алоҳида кўрганда тасвир кулрангли бўлиб кўринади. Стереоскопик тасвирда еса, буни ўқувчи оқ-қора рангли ҳажмий тасвир каби қабул қилади.
Анаглифик карталарда фақат реал жойнигина емас, балки тасаввур қилинаётган (ҳажмий) мавзули релефни, масалан, атмосфера босими ёки аҳоли зичлиги майдонларини кўрсатиш мумкин.
Ҳажмий геотасвирларни растрли стереоскопия услуби асосида картага, қатлам сифатида жонланадиган қисмини ажратиш линзали растлар ёрдамида амалга оширилади. Бу усулда олинадиган растрли суратлар амалда ҳажмий рангли откриткалар сифатида маълумдир. Бунда оптик мослама тасвир текислиги билан мослаштирилган бўлиб, сиз уни истаган томонидан кузатишингиз мумкин. Тасвирнинг (карта, сурат) ўзи еса бунда қўзғалмай қолади.
Стереофотограмметрик моделлар стереожуфтликлар бўйича ўзаро бир-бирини қоплайдиган суратлар орқали яратилади. Стереожуфтликлар ҳар хил нуқтани қисман қопланиши билан ҳосил қилинган қўшни аерофотосуратлар бўлиб, икки қўшни трассалари ўзаро қопланиши билан ҳосил қилинган Ер усти, сув ости ва коинот тасвирлари бўлиши мумкин. Стереоскопик еффектлар маълум шароитларда ҳосил бўлган стереожуфтлик бўлиб, суратлари бир-бирига нисбатан тўғри жойлаштирилиши, уларнинг масштаби, алоҳида фотосурат қилинганда ҳам 16% дан, кўринадиган нурларнинг мос ҳолда кесишиш бурчаги еса 160 дан ошмаслиги керак. Бунда кузатувчининг ҳар бир кўзи стерожуфтликнинг фақат битта суратини кўриши керак.
Енг оддий стереоскопик еффект (самара) олиниши мумкин бўлган асбоб ─ бу стероскоп, анча мураккаб қурилма ─ стереометрлар, стереопроекторлар, стереомерлар ва ҳ.к. бўлиб фақат ҳажмий тасвирнигина кўрсатиб қолмай, балки унда юқори аниқликдаги ўлчашларни, дешифровкани амалга ошириш, релефни чизиш, топографик съёмкани қўлда, ярим автоматик ва ҳатто бутунлай автоматик равишда амалга ошириш имконига ега.
Илмий-техникавий тараққиёт хилма-хил стереоскопик геотасвирларнинг кўпайишига олиб боради. Стереокартографик моделларни тайёрлаш услублари ─ изолинияли карталар, соя нурли ёки бир нечта ҳодисаларни бирлаштириш билан, масалан, ер юзаси ва унинг устидаги атмосфера жараёнларини, қутб карталарини тузиш, устида изланишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун машинали-графика катта имкониятларни очиб беради. Дисплейда тасвирни, яъни обектнинг баландлик, чуқурлик, қуввати функсиялари сифатида, параллактик силжишини моделлаштириш қийин емас. Агар шунда уларни бир-бирини тўлдирувчи ранглар билан бўясак, шунда дисплейли анаглифлар ҳосил бўлади. Бундай шаклда топографик ва мавзули карталар, фотосуратлар, фототопокарталар, фотопанорамалар, телевизон ва сканерли геотасвирлар ва ҳоказаларни кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |