2022 йилги меҳнат шартномаларида тузатиш керак бўладиган беш банд


Аниқ лавозим бўйича намунавий лавозим йўриқномаси



Download 63,21 Kb.
bet2/4
Sana20.11.2022
Hajmi63,21 Kb.
#869222
1   2   3   4
Bog'liq
2022 йилги меҳнат шартномаларида тузатиш керак бўладиган беш банд

1. Аниқ лавозим бўйича намунавий лавозим йўриқномаси, яъни ушбу позициядаги ҳамма ходимлар учун универсал лавозим йўриқномаси. Бундай йўриқнома билан барча ходимлар имзо чектириб таништирилади. Аммо бундай ҳужжат етарли бўлмайди. Қонунчилик талабларини бузмаслик учун лавозим вазифаларини меҳнат шартномаси матнида ҳам назарда тутиш керак бўлади.
Агар сиз ушбу вариантдан фойдалансангиз, эътибор беринг: ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган лавозим вазифалари намунавий лавозим йўриқномасида санаб чиқилган вазифалар билан бир хил бўлиши керак. Акс ҳолда ходимни лавозим вазифаларини бажармаганлик / лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликка фақат меҳнат шартномасида санаб ўтилган вазифалар бўйича жалб қилиш мумкин.
2. Лавозим йўриқномаси алоҳида ҳужжат сифатида тузилади, унда лавозим мажбуриятлари, бўйсунув, ўзаро таъсирлашув масалалари ва ҳоказолар кўрсатилади ва меҳнат шартномасига илова шаклида расмийлаштирилади. Бундай ҳолда шартноманинг асосий матнида лавозим вазифалари санаб ўтилмаслиги мумкин, аммо ушбу иловага ҳавола бериш керак.
Лавозим йўриқномаси тузилмаси, қоида тариқасида, қуйидаги бўлимлардан иборат: «Умумий қоидалар», «Асосий вазифалар ва функциялар», «Ходимнинг ҳуқуқлари», «Жавобгарлик» ва «Ўзаро алоқалар».
Лавозим йўриномасини ким ишлаб чиқади ва тасдиқлайди?
Кўпинча лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш вазифаси тегишли лавозимни эгаллаган ходимнинг ўзига ёки корхона юридик бўлими юристига ёхуд кадрлар хизмати ходимига топширилади. Бундай ёндашувлар унчалик самарали эмас. Корхона юристи ҳам, кадрлар хизмати мутахассислари ҳам, масалан, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни бошқариш билан боғлиқ ташкилий масалаларни тўғри баҳолай олишлари ва ҳар томонлама чуқур ўйлаб чиқишлари амри маҳол.
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, функционал бўлинмалар (бўлимлар) раҳбарлари, корхона таркибий бўлинмасининг функция ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳамда Классификаторда, шунингдек тармоқ тариф-малака маълумотномаларида назарда тутилган талабларни ҳисобга олиб, ўз бўлинмалари ходимларининг лавозим йўриқномаларини ўзлари мустақил ишлаб чиқса, функционал мажбуриятларнинг нисбатини ишлаб чиқилган ва тасдиқланган корхонанинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларга мувофиқ белгилаши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Корхона юрист-маслаҳатчисининг бундаги роли – унинг мазмунини унда кўрсатилган қоидаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан юридик экспертизадан ўтказишдан иборат.
Лавозим йўриқномасини албатта корхона раҳбари тасдиқлайди. Алоҳида бўлинма, филиал ёки ваколатхона раҳбари лавозим йўриқномасини, қачонки бу унинг ваколатига кирса ва унинг лавозим йўриқномасида, у билан тузилган меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган бўлса, тасдиқлайди.
Ходим лавозим йўриқномаси, шунингдек ўзининг меҳнат вазифалари билан боғлиқ бошқа ички норматив ҳужжатлар билан меҳнат шартномаси тузилишидан олдин имзо чектириб таништирилиши лозим (МК 178-моддаси). Ходим шундай деб ёзиб қўйиши мумкин: «Меҳнат шартномаси имзоланишидан олдин таништирилдим …». Ва танишиб чиққан ҳужжатларини кўрсатади.
Тасдиқланган лавозим йўриқномаси корхонанинг кадрлар хизматида сақланади.

Download 63,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish