2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида


-модда. 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети



Download 99,65 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana06.06.2022
Hajmi99,65 Kb.
#641316
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

13-модда. 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети 
харажатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусига кўра амалга 
ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат Қорақалпоғистон 
Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва 
шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга 
оширилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли бюджетларини 
биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, 



дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатлари режалаштирилишини 
назарда тутган ҳолда шакллантиради. 
Чораклар якуни бўйича ушбу Қонуннинг 
6-иловаси
да келтирилган 
даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари 
маҳаллий 
ижро 
ҳокимияти 
органларининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга 
бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли 
бўлмаса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасига харажатларни 
мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга 
солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат 
қилади ҳамда бу таклиф Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу Қонунда 
белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари 
ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳар ҳокимликларига худди шу тартибда мурожаат этади. 
2022 йилда: 
Тошкент шаҳрининг умумтаълим муассасаларини, мактабгача таълим 
ташкилотларини, соғлиқни сақлаш муассасаларини ва ичимлик суви билан 
таъминлаш тизими объектларини лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция 
қилиш), капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга доир 
харажатлар Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштирилади; 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
ва 
вилоятларнинг 
умумтаълим 
муассасаларини, мактабгача таълим ташкилотларини, соғлиқни сақлаш 
муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга, 
шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш 
тадбирлари доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда 
таъмирлаш-тиклаш 
харажатлари 
Қорақалпоғистон 
Республикасининг 
республика бюджети ва вилоятларнинг вилоят бюджетидан молиялаштирилади. 
Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш 
тегишинча, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар 
вилоят 
бюджетлари 
ва 
Тошкент 
шаҳрининг 
шаҳар 
бюджетидан 
молиялаштирилади. 
Кўп квартирали уй-жой фондига туташ ҳудудларни таъмирлаш 
харажатлари ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш 
вазирлиги тизимига кирувчи иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иссиқлик 
тармоқлари ва қозонхона ускуналарини капитал таъмирлаш харажатлари 
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят 
бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштирилади. 
Барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган 
умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида 
шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади. 
Барча туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг камида
30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни 
молиялаштиришга йўналтирилади. 




Download 99,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish