ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ШАРҚ ФИЛОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ ИЛМИЙ КЕНГАШИНИНГ
-БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА
“____” ______________ 2022 йил
Қатнашдилар: Кенгашнинг барча аъзолари
ЭШИТИЛДИ:
Турли масалалар. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Жаҳон адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Насриддинов Дилшод Аъзамкуловичнинг “Фэнтези асарлар поэтикаси” монографиясини нашрга тавсия этиш тўғрисида.
Факультет илмий кенгаши раиси П.Омонов – Монографияда жаҳон адабиётшунослигида фэнтези асарларнинг таркибини ўтмиш воқеликлари билан боғланган миф, эртак ва рицарлик романлари ташкил этади. Фэнтези асарларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, уларни умумий икки: қуйи ва юқори турларга, асар сюжетига нисбатан эса ҳайвонот фэнтези, ўйинчоқ фэнтези, сеҳрли фэнтези, саргузашт фэнтези, қаҳрамонлик фэнтези, сирли ва ғайритабиий фэнтезиларга ажратиб ўрганилган. Фэнтези асарларнинг хаёлий воқелик ва бир хил образ қўллаш асосида яратилиши фантастик асарлар билан муштараклиги белгиланган. Шу билан бирга, фэнтези асарлар мифологик, эртак мотивларининг ва архетипик сюжет устунлиги билан фантастик асарлардан фарқли жиҳатлари ёритиб берилган.
“Фэнтези асарлар бадиияти” монографиясида ўзбек адабиётшунослигида илк бор Жорж Мартиннинг фэнтези туркум асарларида иккиламчи олам образи ва бадиий деталь яратиш маҳорати ҳамда аёллар характерининг универсаллик хусусиятининг очиб берилиши илмий-назарий жиҳатдан асосланган ҳамда Жорж Мартин фэнтези асарларининг бадиий-эстетик хусусияти гуманизм, сюжет қурилиши, қаҳрамон ички дунёсининг ёзувчи томонидан очиб берилиши, муаллиф ғоясининг мантиқийлиги, асар тилининг ранг-баранглиги каби поэтик мезонлари асосида далилланган.
Ўзбек адабиётшунослигида фэнтези асарларнинг тарихий ва архаик сўзлар каби бадиий тил хусусиятлари ҳамда иккиламчи оламда ёзувчининг мифологик, авантюр ва тарихий ҳамда Эссос ва Вестерос қитъалари каби аспектларида намоён бўлган замон ва макон масаласи илмий-назарий жиҳатдан очиб берилган.
Мазкур монографиядан «Адабиётшунослик назарияси», «Жаҳон адабиёти», «Ҳозирги адабий жараён», «Америка адабиёти» фанлари бўйича олий таълим муассасаларининг филологик йўналишлардаги талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этишда фойдаланиш мумкин.
Тақризчилар: ЎзДЖТУ доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Тўраева Баҳор Баҳриддиновна, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, таржима назарияси ва амалиёти кафедраси мудири филология фанлари доктори Тешабоева Зиёда Қодировна
Юқорида қайд этилган фикр мулоҳазаларни инобатга олиб, факультет Илмий кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.Ўрганиш гуруҳининг юқорида қайд этилган хулосалари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Жаҳон адабиёти кафедраси филология фанлари бўйича фалсафа доктори Насриддинов Дилшод Аъзамкуловичнинг “Фэнтези асарлар поэтикаси” монографияси нашрга тайёр эканлиги қайд этилсин.
3. Монографияни нашрга тавсия этиш учун Университет Илмий-методик кенгашига тақдим этилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |