Пахтачи туман “Тадбиркор” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги ЗИЁКОР кўчасида истиқомат қилувчи сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг умумий йиғилиши
БАЁНИ.
2022 йил. “ 24 ” апрел. Зиёкор кўчаси.
Йиғилиш раиси Б.Худойбердиев Котиби Х.Рахматов
Ҳаммаси бўлиб кўчада истиқомат қилувчи
сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга
бўлган фуқаролар сони: 410 нафар.
Йиғилишда иштирок этганлар сони: 247 нафар.
Йиғилишда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) сайловни ташкил этиш бўйича ишчи гурух раиси Б.Худойбердиев ва аъзолари иштирок этди.
КУН ТАРТИБИ:
“Тадбиркор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) лавозимига номзодлар кўрсатиш.
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги масала юзасидан фуқаролар йиғин раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гурух раиси Б.Худойбердиев сўзга чиқиб, бўлажак сайлов ҳақида атрофлича тушунча бериб “Тадбиркор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) лавозимига номзодлар кўрсатиш тўғрисида айтиб, Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида белгиланган талаблар тушунтириб, унга асосан фуқаролар вакилларининг йиғилишига кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилиши, вакиллик нормасини тегишли туман комиссия белгилаши, бунда фуқаролар йиғинлари сони сайловда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиш кераклиги тушунтирилди.
Музокараларда Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига кўрсатилган ҳар бир номзод бўйича ўз фикрларини билдириб,фуқаро Мухаммадиев Қахрамон Зиёкор кўчасида истиқомат қилувчи И.Аслановни номзодини курсатди.Фуқаро С.Муродов овоз беришда хозирги вақтда вақтинча “Тадбиркор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасини бажараётган Х.Абдуахатовни номзодини қуйиш таклифини кўрсатди.
Сўзга чиқган фуқаролар муносиб номзодни сайлашга чақириб уларнинг таклифи бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига қуйидаги номзодларни сайлаш таклифлари киритилди:
№
|
Номзоднинг фамилияси, исми,ота исми.
|
Туғилган йили
|
Яшаш манзили (кўчаси)
|
1
|
Холмуродова Мухаббат Ўтаниёзовна
|
21.08.1966
|
Боғи эрам кўчаси
|
2
|
Асланов Илёс Тожибоевич
|
15.05.1989
|
Зиёкор кўчаси
|
3
|
Избосаров Абдулла Ўралбоевич
|
12.06.1985
|
Зиёкор кўчаси
|
4
|
Абдуахатов Хайрулло Ғайбуллаевич
|
05.03.1975
|
Зиёкор кўчаси
|
Шундай қилиб номзодлар очиқ овозга қўйилиб иштирокчилар томонидан тасдиқланди.
“Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига мувофиқ фуқароларнинг умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қуйидаги номзодлар “Тадбиркор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тавсия этилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |