2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Хулоса ва таклифлар. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари танқис бўлган мамлакат-
ларда иқтисодий ўсиш секинлашганлиги ва аксинча, фуқаролари етарли раци-
онда овқатланган давлатларда ривожланиш тезлашгани кузатилган.


105
Овқатланиш доираси ва иқтисодий ўсиш борасидаги изланишлар шуни 
кўрсатадики, 1 фоиз миқдордан кўпроқ оқсил моддасини истеъмол қилиш ялпи 
миллий маҳсулотнинг (ЯМҲ) йилига 0,49 фоиз ўсишини таъминлайди.
Ялпи миллий маҳсулот йилига 1 фоизга ўсиб борса, аҳолининг даромади 72 
йилда 2 бараварга, ялпи миллий маҳсулот 2 фойизга кўпайса одамларнинг пул 
маблағлари 36 йилда 4 бароварга ошади ва ҳоказо. Шу сабабли аҳолининг озиқ-
овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси мамлакат иқтисодиётининг 
ривожланишини белгилаб берувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. [2]
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги муҳим ўрин ту-
тади. Қуйидагилар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўнали-
шлари ҳисобланади:
- қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан унумли, самарали фойдала-
нишни таъминлашга қаратилган қонунчиликни янада мустаҳкамлаш, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари улушининг юқори 
бўлишига эришиш;
- қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларининг зарур ҳажмларда етишти-
рилиши йўлида сувдан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш;
1.
мулк ҳуқуқи ва ердан фойдаланиш дахлсизлигини давлат томонидан 
қатъий муҳофаза қилиш орқали аграр секторда меҳнат унумдорлигини ошириш 
механизмларини ривожлантириш;
2.
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини районлаштириш ва илмий асо-
сланган алмашлаб экиш тизимини йўлга қўйиш;
3.
озиқ-овқат маҳсулотларини даладан дастурхонга етказиб беришдаги 
нобудгарчиликларни олдини олиш;
4.
озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини жаҳон андозалари даражасига етка-
зиш ва халқаро сифат стандартларини жорий этишни кенгайтириш;
5.
рақамли ва инновацион, ресурс тежамкор технологияларни жорий 
этишни жадаллаштириш эвазига “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни ривожлантириш;
6.
органик деҳқончиликни ривожлантиришни давлат бюджетидан субси-
диялар орқали қўллаб-қувватлаш ва бошқалар.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш механизмлари белгиланган мақсад-
ли мезонлар асосида қуйидаги тадбирлар уйғунлигида амалга ошириш орқали 
таъминлаш мақсадга мувофиқдир:
республиканинг барча худудлари даражасида озиқ-овқат хавфсизлигини 
аниқлаш, баҳолаш ва кутилиши мумкин бўлган хавфни олдиндан билиш тизими-
ни жорий қилиш;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро талабларга уйғун-
лашган меёрий-хуқуқий хужжатлар тизими жорий қилиш;
республиканинг барча худудлари даражасида белгиланган мақсадли мезон-
ларни бажаришни таъминловчи агросаноат мажмуасини барқарор ривожлан-
тириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни тартибга солиш ва бошқа-
риш тизимини жорий қилиш. 


106
Деҳқончилик маҳсулотлари ҳосилдорлиги ва чорвачиликда маҳсулдорлик-
ни ошириш вазифаларини ҳал этиш учун замонавий агротехнологиялар жорий 
этилишини рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ха-
рид қилиш ва тайёрлаш, тақсимлаш, қайта ишлаш ва сотишнинг самарали тизи-
мини яратиш ҳам муҳим. Хусусан, бутун йил мобайнида ҳам озиқ-овқат маҳсу-
лотлари билан таъминлайдиган, ҳам нархларнинг мавсумий ўзгариб туришини 
пасайтирадиган механизм яратиш лозим. Шу нуқтаи назардан янги ва қайта 
ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашнинг самарали усулларини татбиқ 
этиш лозим.
2025 йилга бориб Ўзбекистон ўртача даражадан юқори даромад оладиган 
мамлакатлар гуруҳига ўтиши мақсад қилинган. Бу турмуш тарзи, хулқ-атвор 
андозалари, овқатланиш таркибини тегишли тарзда ўзгаришига олиб келади. 
Шуларни эътиборга олган ҳолда бир қанча товарлар бўйича қайта ишланадиган 
озиқ-овқат маҳсулотлари улуши ўсишини таъминлаш зарур бўлади. Қолаверса, 
овқатланиш стандартлари ва меъёрларини жорий этиш (шу жумладан, микро-
элементлар ва зарур нутриентлар мавжуд бўлиши, зарарли моддалар, турли 
қўшимчалар, бўёқлар, таъм берувчилар, эмульгаторларни назорат қилиш, тай-
ёрлаш, ташиш технологияларига риоя қилишни назорат қилиш), шунингдек, 
овқатланиш сифати устидан назорат қилиш механизмини янада ривожланти-
риш лозим. Аҳолининг овқатланиш моделини яхшилаш мақсадида соғлом овқат-
ланиш тўғрисидаги зарур ахборотни тарқатиш, бу борада тиббиёт муассасалари 
фаоллигини ошириш мақсадга мувофиқдир.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish