Таянч иборалар.
Янги тараққиёт, экология, маданият, ёшлар, ислоҳотлар, жа-
мият, ер, сув, атмосфера.
Аннотация:
На новом этапе развития нашей страны большое практическое
значение приобретают рациональное использование природных ресурсов, экологиче-
ская безопасность и обеспечение населения качественными продуктами питания. Так-
же экономное использование земельных и водных ресурсов, чтобы не тратить их зря,
является одной из основных задач в социально-экономических процессах. Решение выше-
перечисленных экологических проблем напрямую зависит от человеческого фактора, и
формирование экологической культуры у молодых людей, которые активно вовлечены в
этот процесс, играет важную роль. Таким образом, в статье исследуются инновацион-
ные факторы повышения экологической культуры молодежи.
Abstract:
At the new stage of development of our country, the rational use of natural
resources, environmental safety and provision of the population with high-quality food are
acquiring great practical importance. Also, the economical use of land and water resources, so
as not to waste them, is one of the main tasks in socio-economic processes. The solution of the
above environmental problems directly depends on the human factor, and the formation of
an ecological culture among young people who are actively involved in this process plays an
important role. Thus, the article examines the innovative factors of improving the ecological
culture of young people.
Кириш.
Ёшлар янги тараққиёт босқичида ислоҳотларни амалга оширувчи
асосий ижтимоий қатлам ҳисобланади. Демократик ислоҳотларнинг жадал-
лашувни таъминлайдиган, интелектуал кучдир. Ушбу сабабни ҳисобга олиб
ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш учун мавжуд институционал
302
тизимнинг фаолиятини янада такомиллаштириш жараёни билан боғлиқдир.
Бунинг учун институционал тизимда, ижтимоий, иқтисодий соҳада фаолият
олиб борадиган ёш кадрларни рақобатбардош, малакали мутахассис сифатида
тайёрлашни рақамли иқтисодиёт талабларига мослаштириш ва улар малакаси-
ни инновацион ривожланиш талаблари асосида ошириш зарур. Шунингдек жа-
миятда таълим тизимининг барча бўғинларида тарбияланаётган, ислоҳотларда
иштирок этаётган ёшларни экологик маданиятини шакллантириш ва юксалти-
риш жараёнини янги тараққиёт даври талабларига мос равишда, илмий асослан-
ган механизмларини такомиллаштириш лозим. Ушбу жараён илмий далиллар
билан бойитилса ва амалиётда такомиллашган фойдаланиш методикаси, эко-
логик маданият юксалтириш жараёнига оид инновацион хулосалар ва амалий
тавсиялар таклиф қилиниши илмий амалий вазифадир.
Ёшлар экологик маданиятини шакллантириш ва юксалтириш жараёни
ҳуқуқий асосларининг мунтазам, тизимли такомиллашувини ҳам талаб қилади.
Ушбу тизимли жараён давомида фуқоралик жамияти институтлари томонидан
ёшлар экологик маданиятни шакллантириш ва юксалтиришга доир қонунчи-
ликни янгилашга оид илмий асосланган фикр ва мулоҳазалар, хулосалар таклиф
қилинади.
Ёшлар экологик маданиятини шакллантириш ва юксалтириш комплекс ён-
дошувни талаб қилади ва ўз навбатида ижтимоий соҳа, таълим, соғлиқни сақлаш,
нодавлат ташкилотларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг фаоллиги, инсон эколо-
гиясидаги, ушбу жараённи бозор иқтисодиёти мунособатлари чуқурлашган,
рақамли иқтисодиёт даври жараёнига, халқаро стандартларга мос бўлган меха-
низмларини ишлаб чиқишни талаб қилади.
Ёшлар экологик маданиятини юксалтиришнинг назарий методологик,
яъни янги тарааққиёт босқичи давридаги ижтимоий фалсафий жиҳатлари
тадқиқ қилиниши зарурияти мавжуд. Ушбу жараённни такомилаштиришнинг
илмий асоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларидаги
экологик маданиятга оид хулосаларга, методологик ғоялар, фикрларга, Ўзбекис-
тон Республикаси қонунларида ифодаланган концептуал қоидаларга таянилиб,
унинг институционал жиҳатлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар фаолиятига
оид янги, инновацион таклифлар яратилади. Бундай кенг қамровли фаолият
давомида Ўзбекистон Рееспубликаси экология ва атроф муҳит муҳофазаси дав-
лат қўмитаси ташкилотлари учун зарур бўлган, яъни давлат ташкилотларининг,
ёшлар экологик маданиятини юксалтириш билан боғлиқ амалий таклифлар тай-
ёрланишига асос бўлади.
Янги тараққиёт босқичида ёшлар экологик маданиятини юксалтиришнинг
Ўзбекистон тажрибасини умумлаштириш, илмий асосланган хулосалар чиқа-
риш ва жаҳондаги ва республикадаги нуфузли журналларда мақолалар чоп этиш
орқали илмий жамоатчиликга тақдим қилиш лозим. Шу мунособат билан Ўзбе-
кистон Республикаси Президенти таъкидлайдики, “Бутун дунёда бўлгани каби
303
мамлакатимизда ҳам экологик муаммоларни ҳал этишга жиддий эътибор берил-
моқда. Қўшни давлатлар ва жаҳон жамоатчилиги билан биргаликда Орол денги-
зи ҳалокати оқибатида юзага келган экологик фожиалар таъсирини юмшатишга
қаратилган ҳаракатларни қатъий давом эттиряпмиз. Денгизнинг қуриган туби-
да юз минглаб гектар ўрмон ва бутазорлар ташкил этилмоқда, Оролбўйи ҳудуд-
ларида улкан қурилиш ва ободончилик ишлари амалга оширилмоқда. Бу бора-
да Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда тузилган Оролбўйи
минтақасида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп томонлама Траст
фонди фаолияти муҳим роль ўйнамоқда.”
82
Ёшлар экологик маданиятини юк-
салтиришнинг янгиланаётган жамиятда олиб борилаётган ислоҳотлар натижа-
сига ижобий таъсирида нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқоралик жамияти
институтлари фаолиятининг уйғунлиги, таълим жараёнидаги ислоҳотларнинг
ёшлар ижтимоий манфаатига мослиги ва жаҳон мамлакатлари учун намуна си-
фатида тарғиботини амалга оширишга ҳисса қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |