2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Таянч иборалар. 
Агросаноат мажмуи, техника, иқтисод,таҳлил,қишлоқ хўжа-
лиги, экономика.
Аннотация: 
Обеспечение сельхозтехникой страны одна из основных задач совре-
менного агропромышленного комплекса.
Abstract:
 Providing the country with agricultural machinery is one of the main tasks of the 
modern agro-industrial complex.
Жаҳон банки ҳам ўз ҳисоботида 2020 йил Европа ва Марказий Осиёда 
иқтисодий ўсишнинг асосий манбалари қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўли-
шини қайд этиб, Ўзбекистоннинг бу соҳада катта имкониятлари мавжудлигига 
алоҳида эътибор қаратди – Ўзбекистон аҳолисининг ярми қишлоқ жойларида 
яшайди, ЯИМнинг учдан бири қишлоқ хўжалигидан ташкил топади.
Қишлоқ хўжалигида техника воситалардан фойдаланишнинг иқтисодий 
таҳлилардан келиб чиқан ҳолда қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлан-
ганлик даражаси паст даражада сақланиб қолмоқда. Қишлоқ хўжалиги маши-
насозлиги саноатини 2020-2024 йиллар даврида янада ривожлантириш кон-
цепциясига асосан Республикада 200 мингга яқин қишлоқ хўжалиги техникаси 
мавжуд (шундан 2/3 қисми техник эскирган), қўшимча 200 мингдан ортиқ тех-
никага эҳтиёж бор.
Бунинг асосий сабаби сифатида қишлоқ техникаси нархи, фермерлар мо-
лиявий имконияти ва техниканинг рентабеллиги орасидаги номутаносибликни 
кўрсатиш мумкин. Ишлаб чиқарилаётган техниканинг 70-75% импортга боғли-
клиги, ишлаб чиқариш харажатларининг юқорилиги, юқори малакали инженер 
ва бошқа мутахассислар етишмаслиги сабабли Белорус ва Хитой маҳсулотлари 
билан рақобатлашиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Масалани ечими бутун дунёда бир хил – маҳсулот таннархини пасайтириш, 
локализация даражасини ошириш, техник хизмат тизимини кенгайтириш ва си-
фатини яхшилаш, инженер ва бошқа мутахассисларнинг сонига эмас сифатига 
эътибор бериш.
Бу йўналишда 21 август куни ҳудудларда саноат кооперацияси ва маҳаллий-
лаштиришни кенгайтириш масаласи бўйича йиғилишда Президент томонидан 
қуйидаги ишлар қилиниши белгиланди:


218
- миллий “бренд” остида максимал даражада миллий эҳтиёт қисмлардан 
ясалган, арзон, кичикроқ, содда қишлоқ техникасини ишлаб чиқариш. Бунинг 
учун хорижий етакчи инжиниринг компаниялари, малакали конструкторлар ва 
олимларни жалб қилиш таклиф этилган.
- вилоятларда тўлиқ иш қуввати билан ишламаётган 5та техника заводида 
120дан ортиқ турдаги импорт ўрнини босувчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш-
ни йўлга қўйилиши лозим.
- ишлаб чиқаришга хусусий тадбиркорлик субъектлари жалб қилиниши ке-
рак, бунинг учун жойлардаги “Агросервис МТП”ларнинг моддий-техника база-
сидан унумли фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар 
ишлаб чиқарилади.
- маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мақсадида субсидия ва кредит 
фоизи ставкаларини қисман қоплаш тартибини сақлаб қолиш таъкидланди.
Қишлоқ хўжалигида унумдорликни ошириш ва қишлоқ хўжалиги техникаси 
билан таъминланганлик даражасини ошириш борасида қуйидагиларни таклиф 
этамиз:
- қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда иқтисодий самарадорлик 
бошқа барча мақсадлардан устун қўйилиши керак. Хусусан, ер майдонлари бўш 
қолса ҳам, унумдорлиги жуда паст, харажатларни қопламайдиган ҳолатлардан 
бутунлай воз кечиш; фермер ва кластерлар фаолиятларидаги эркинликни янада 
қўллаб қувватлаш;
-ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналар номенкла-
турасини содда, арзон ва кичик турдаги техника ҳисобига камида икки мартага 
кўпайтириш. Масалан, ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги техникасини ривожлан-
тириш стратегияси ва йул хариталарида фақатгина 4-5 турдаги қишлоқ хўжали-
ги техникаси назарда тутилган. Лекин қишлоқ хўжалигида ўнлаб турдаги тех-
никага талаб бор. Мисол тариқасида сут соғиш ускунаси, шоли экиш ва ўриш 
енгил ускуналари, енгил турдаги сомон пресслаш машиналари, инкубаторда 
фойдаланадиган ускуналар каби нисбатан содда ва нархи юқори бўлмаган қи-
шлоқ хўжалиги техникаларига талаб катта. Буларнинг барчаси ҳозирги кунда 
импорт қилиниб келмоқда.
-қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланганлик даражасини ошириш; 
арзон, содда, локализация даражаси 75 фоиздан юқори бўлган миллий бренд-
даги қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш, уларни лизинг ва кредит 
асосида қишлоқ хўжалиги субъектларига беришни таъминлаш таклиф этилади.
- лизинг шартлари банк ёки лизинг берувчи ташкилот учунгина қулай эмас, 
биринчи навбатда лизинг олувчи учун иқтисодий жиҳатдан «қизиқарли» ва 
имкониятларига мос ҳолда ишлаб чиқилиши лозим. Хусусан, лизинг ёки кредит 
тўлов жадвалини қишлоқ хўжалигидаги мавсумийликни ва лизинг олувчини 
таклифини эътиборга олган ҳолда, мустақил танлаш ҳуқуқи берилиши лозим. 
Кредит еки лизинг тўловлари шартнома имзолангандан муддатдан сўнг эмас, 


219
балки техника ёки ускуна қабул гувоҳномасини имзолангандан сўнг ҳисоблани-
ши лозим.
- аванс тўлови бир неча вариантларда таклиф этилиши ва лизинг еки кредит 
олувчи томонидан мустақил танланиши мақсадга мувофиқ. Лизинг ёки кредит 
берувчи ташкилот аванснинг фақат энг кам миқдорини белгилайди, масалан 15-
20 фоиз даражасида.
Шунингдек, техникадан фойдаланиш самарадорлигини режалаштириш ва 
аниқлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
 
машина ва агрегатлардаги ишлар, механизациялашган ишларнинг ҳажми;
 
иш вақти фонди, ундан фойдаланиш, меҳнат муддатлари;
 
механизаторлар ва ёрдамчи ходимларнинг меҳнат харажатлари;
 
операцион харажатлар;
 
ёқилғи-мойлаш материалларига харажатлар.
Юқорида санаб ўтилган тадбирлар қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъ-
минланганлик даражасини ортиради, натижада соҳада унумдорлик, даромад 
ортиши кузатилади, бу эса яна қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш имкони-
ятини яратиб, “ривожланиш занжирини” ишга тушириши мумкин.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish