2021-yil 25-noyabr 2021-yil


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. 
Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. Ўқув қўлланма – Т.: ИҚТИСОД-
МОЛИЯ, 2008,-224 б.
2. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари (2015-
2020йй) асосида муаллиф таҳлили.
3. 
Sraffa P. The Laws of Returns under Competitive Conditions. The Economic Journal, Vol. 36, No. 
144. Dec., 1926, pp. 535-550.
4. Chamberlin E.H. Theory of Monopolistic Competition. 1933
 


150
ЕНГИЛ САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИЯЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
А.С.Арипов,
“Иқтисодиёт” кафедраси ассистенти, ТДИУ
 
Аннотация: 
Мақолада енгил саноат корхоналари фаолиятини ташкил қи-
лиш ва ривожлантиришга таъсир қилувчи омиллар ўрганилган, шунингдек, тўқи-
мачилик маҳсулотлари бозор конъюнктурасидан мақсадли фойдаланиш ҳисобига 
корхоналар салоҳиятини ошириш масалалари кўриб чиқилган. 
Таянч иборалар:
тўқимачилик корхоналари, тўқимачилик маҳсулотлари, 
истеъмол бозори, бозор механизмлари, бозор конъюнктураси, корхоналар салоҳия-
ти
.
Аннотация: 
В статье изучены факторы влияющие на организации и разви-
тии деятельности предприятий легкой промышленности, а также рассмотрены 
вопросы увеличения потенциала предприятиий на основе целевого использования 
конъюнктуры рынка текстильной продукции
.
Abstract: 
The paper studied the factors affecting the organization and development of 
activities of textile enterprises, as well as the issues of increasing the capacity of the enterprise 
based on the targeted use of the textile product market conditions.
 
Иқтисодий ислоҳотларнинг стратегияси янги хўжалик муносабатларини 
мажмуавий ривожлантириш, бошқарувнинг эгилувчан ва мослашувчан тизи-
мини шакллантириш, тадбиркорлик фаолияти учун зарур шарт-шароитларни 
яратиш, аҳолининг истеъмол товарлари ва хизматларига бўлган талабларини 
тўлароқ қондиришдан иборатдир. Истеъмолчиларнинг ишлаб чиқарила-ётган 
ва таклиф қилинаётган товарларга бўлган эҳтиёжларини қондира олиши, маҳ-
сулот ишлаб чиқариш учун сарф қилинган ҳаражатларнинг қопланиши ҳамда 
фойда олинишини таъмин этувчи жараён бозорда содир бўлади. 
Бу жараёнлар Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим тармоқлардан ҳисоблан-
ган тўқимачилик маҳсулотлари корхоналари учун ҳам тегишли бўлиб, ишлаб 
чиқариш ва сотишни бозор талаблари асосида мувофиқлаштиришни талаб 
қилади. Бунинг асосий сабабларидан бири, бу ҳозирги шароитда тўқимачилик 
маҳсулотлари сифатига бўлган талаб ва бунда корхоналарнинг халқаро бозор-
ларга чиқиш стратегияси ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги жуда ҳам муҳим 
бўлиб, кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам бу масалаларга катта эътибор билан 
қаралмоқда. Ўзбекистоннинг марказлаштирилган ва режалаштирилган иқти-
содиётдан эркин хўжалик муносабатларига асосланган бозор иқтисодиётига 
ҳамда бошқаришнинг янги иқтисодий тизимига ўтиши шароитида иқтисоди-


151
ётнинг асосий субъектларидан бири бўлган корхоналарнинг мулк шакли, улар-
нинг таркиби ва фаолият олиб борадиган муҳити ҳам ўзгариб боради.
Истеъмолчиларнинг ишлаб чиқарилаётган ва таклиф қилинаётган товар-
ларга бўлган эҳтиёжларини қондира олиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун 
сарф қилинган ҳаражатларни қопланиши ва фойда олинишини таъмин этиши 
сарф-харажатлар асослилигини аниқлаб берувчи асосий мезондир. Шунинг 
учун ҳам ҳар қандай корхона, тадбиркор ўз фаолиятини белгиланган мезон та-
лабларига мувофиқ ҳолда ташкил этишга мажбур бўлиб, бу ерда бозор тамойил-
ларини ҳисобга олиш ва ундан самарали фойдаланиш эвазига бозорнинг асосий 
субъекти ҳисобланган истеъмолчининг эҳтиёжларини қондириш шарт-шароит-
лари туғилади.
Демак

истеъмол бозорини ўрганиш, аҳолининг истеъмол товарларига 
бўлган талаб ва эхтиёжларини қондириш, қўшма корхоналар фаолияти самара-
дорлигини ошириш, ишлаб чиқарувчиларни рақобатбардош товарлар ишлаб 
чиқаришга рағбатлантириш иқтисодиётда кенг қўлланилаётган маркетинг фао-
лияти, маркетинг тадқиқотлари жараёнларига боғлиқ бўлиб, бу борада ҳар бир 
хўжалик субъектида, мулк шаклидан қатъий назар ҳали кўп ишлар қилиниши за-
рур. Шунинг учун ҳам бу жараёнлар ҳозирги даврнинг энг муҳим масалаларидан 
бири бўлиб ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, тўқимачилик саноати 
улар учун, биринчи навбатда, ривожланиши муҳим бўлган соҳалардан бири бў-
либ келган. Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Корея, Германия, Франция, Ита-
лия каби мамлакатларда тўқимачилик маҳсулотларини саноат ишлаб чиқариши 
тузилишидаги улуши 8 %дан 12 %гачани ташкил қилади. Бу эса ўз навбатида 
маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятини ҳам ривожлантирди. Ўзбекистон 
учун сифатли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда юқори-
да қайд қилинган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш ғоят долзарб бўлган 
масалалардан бири ҳисбланаади. Шунинг учун ҳам тармоқда Германия, Италия, 
Жанубий Корея, Туркия, АҚШ, Хиндистон, Буюк Британия, Австрия ва бошқа 
мамлакатлар инвесторлари иштирокида яратилган корхоналар фаолиятига кат-
та эътибор билан қаралмоқда.
Айнан мана шу жараёнда Ўзбекистоннинг ҳис-
саси камлиги, ҳали бизнинг шароитимизда кўп ишларни амалга ошириш зарур-
лигидан далолат беради. Бунинг учун Республиканинг тўқимачилик саноатини 
жаҳон бозоридаги рақобатли кураш шароитларида мавжуд бўлган муаммоларни 
ҳал қилиш мақсадида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, инновацион марке-
тинг концепцияси асосида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Ўзбекистон 
тўқимачилик саноати салоҳиятини бутунлай янги поғонага кўтариши мумкин. 
Шунинг ҳисобига тўқимачилик тармоқларида маҳсулотнинг жаҳон бозоридаги 
рақобатбардошлигини таъминлаш имкониятлари яратилади.
Ҳақиқатан ҳам, рақобат муносабатларининг кескин кучайиши шароитида 
тўқимачилик саноатини ривожлантириш муҳим бир таркибий бўғин эканлиги-
ни республика иқтисодиёти ривожлани-шида ҳам кўриш мумкин. Ўзбекистон 


152
саноатида ишлаб чиқаришда банд бўлганларнинг 30 %дан кўпроғи тўқимачилик 
корхоналарида фаолият кўрсатади, жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 22 
%дан ортиқ, истеъмол товарлари ҳажмидаги улуши 55 % дан кўпдир. 
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта толасининг ички истеьмолда, шу 
жумладан, енгил саноат корхоналари томонидан фойдаланиш ҳажмлари ортиб 
бормоқда. Тўқимачилик корхоналарида кейинги йилларда ишлаб чиқариш ҳа-
жмининг ортиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот навлари кўпайиши ва сифати 
яхшиланиши ҳисобига тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятлари се-
зиларли даражада ортди. 
Тайёр кийим шаклида товар маҳсулотлари тайёрлаш ёпиқ циклини ўз ама-
лиётларига жорий қилиш орқали тўқимачилик корхонасида йигирув ишлаб 
чиқариш, трикотаж ишлаб чиқариш, пардозлаш, тикув ишлаб чиқариш, ҳамда 
омбор хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш имкониятларидан кенг 
фойдаланилмоқда. Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар ички бозорни тўлди-
риш билан бирга 75-80 %дан ортиғи ривожланган хориж мамлакат
-
ларига экс-
порт қилинмоқда. Корхоналарнинг халқаро бозорларга чиқиш стратегиясини 
ривожлантириш шарт-шароитларини аниқлаш ва уларни таъминлаш йўлларини 
ўрганиш унинг ижобий таъсирлари самарасини ошириш имконини бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси иктисодиётида қайта қуриш жараёнларининг 
кенгайиши ва иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши шуни кўрсатади-
ки, ҳозирги давр ишлаб чикаришини интернационаллаштириш жараёни жуда 
мухимдир. Юкори даражада диверсификация қилинган иқтисодиёт ўзининг 
энг юқори самарадорлигига фақатгина, умумжаҳон ишлаб чиқариш жараёнига 
қўшилган холдагина эришиши мумкин. 
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқи-
мачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини ўсиши бир текис 
бўлмай, тебранишларга эга бўлиб, маҳсулот сотиш ҳажми уни ишлаб чиқариш 
ҳажмидан каттароқдир. Корхона фаолияти маҳсулотлар ассортиментини кўпай-
тиришга ва шу билан бир вақтда чакана савдонинг турли шаклли хизматлардан 
ҳам фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси иктисодиётида қайта қуриш жараёнларининг 
кенгайиши ва иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши шуни кўрсатади-
ки, юкори даражада диверсификация қилинган иқтисодиёт ўзининг энг юқори 
самарадорлигига фақатгина, умумжаҳон ишлаб чиқариш жараёнига қўшилган 
холдагина эришиши мумкин. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг барча шаклла-
рини ривожлантириш тақсимлашнинг объектив қонуниятларидан, хорижий 
мамлакатлар билан ўзаро манфаатдор иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва 
уларни янги босқичга олиб чиқиш заруриятидан келиб чикади.
Тўқимачилик махсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш жараёни бир-бири 
билан узвий боғлиқ бўлиб уларнинг ўзаро таъсири юқоридир. Шу туфайли ҳам 
брендни махсулот ишлаб чиқариш таннархига таъсири жараёнлари корхоналар 
фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён тўқимачилик маҳсулотларини савдо 
маркасини яратишда жуда ҳам долзарб масала ҳисобланади. 


153
Ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, саноат корхоналарида экспортбоп 
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш, корхоналар фаолияти са-
марадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспорт қилиш, 
мавжуд захиралардан тежамкорлик билан фойдаланиш асосида сифатли ҳамда 
арзон халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариб, халк турмуш фаровонлигини 
ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Истеъмол 
бозорини фаоллаштириш, уни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар 
билан тўлдириш республика товар ишлаб чиқарувчиларини ҳар томонлама қўл-
лаб-қувватлаш, рағбатлантиришни талаб этади. 
Ушбу соҳани келажакда жадал ривожлантириш учун, инвестиция сиёсати-
ни такомиллаштириш, бу борада хорижий ҳамкорларга бериладиган имтиёзлар 
миқёсини кенгайтириш ва унда маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш, 
ихтисослашган ахборот марказларини ташкил этиш чора-тадбирларини тез-
лаштириш мақсадга мувофиқ.
Юксак даражада ривожланган хорижий мамлакатларидаги саноат корхо-
наларида экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш тажрибасини, алоҳида эъ-
тибор билан ўрганиш ҳамда уларни бизнинг мамлакатимиз амалиётида қўллаш 
алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улардаги саноат корхоналарида экспортбоп маҳсу-
лотларни ишлаб чиқаришни шакллантириш ҳамда ривожлантириш тажрибаси-
ни ўрганиб, уни бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш даврида бизнинг 
мамлакатимиз хўжалик юритувчи субъектларида ҳам қўллаш ва ёйиш келажакда 
уларнинг иш фаолияти самарадорлиги ошишига олиб келади. 
Республикамизга хорижий сармоядорларни жалб қилишда иқтисодиётни 
ривожлантириш учун улар билан шериклик асосида корхоналар ташкил этишда 
ва уларнинг технологияларидан унумли фойдаланиб, рақобатбардош маҳсулот-
лар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун валюта конвертацияси муаммосини 
ҳал этиш керак.
Демак, юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, мамлакатимизда 
ислоҳотларни чуқурлаштириш, корхоналар фаолияти самарадорлигини оши-
риш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспортни кенгайтириш, мавжуд 
заҳиралардан тежамкорлик билан фойдаланиш асосида сифатли ва арзон халқ 
истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш ҳамда халқнинг турмуш фаравонлигини 
ошириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish