318
ради. Ушбу мавзу ислоҳотлар кўлами концептуал аҳамият касб этишига эътибор
қаратиб, муаммонинг илмий фалсафий, тарихий жиҳатларининг методологик
асосларини тадқиқ қилиш зарур ва бундай ёндошув унинг амалиётдаги ечимига
бевосита ёрдам берадиган омилдир.
Ўзбекистонда ёшлар экологик маданиятини оширишнинг тарихий, хуку-
кий, ижтимоий механизмларига мансуб тадқиқотлар асосида электрон китоб
рус ва инглиз тилларида интетнетга жойлаштирилиши, шунингдек, мунтазам ўт-
казиладиган онлайн конференциялар интерактив рукнида эса мамлакатимизда
ёшлар экологик маданиятини юксалтириш мавзусига бағишланган мақолалар
онлайн тарзда мунтазам чоп этиб бориш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек,
ушбу платформанинг мобиль иловаси яратилиб, унда кенгайтирилган фильтр
орқали керакли маълумотлар тез ва осон топиш, маълумотларни юклаб олиш
ёки онлайн ўқиш мумкин. Илованинг яна бир афзаллиги хush-xabar хизматининг
имконияти ҳисобланади. Бу хизмат янги экологик маданиятга оид маълумотлар
ва чоп этилган мақолалар тўғрисида автоматик равишда хабар бериб туради.
Мобиль илова фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини инобатга олган ҳол-
да юритилади. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги шундан иборатки, хорижлик
ва Ўзбекистонлик ёшларга экологияга доир илмий назарий, метологик ва ама-
лий жиҳатларига доир маълумотлар тақдим қилиш имконини беради.
Ундан ташқари, мазкур тадқиқот муаммонинг тарихий, фалсафий, ҳуқуқий
жиҳатларини фанлараро мунособатлар асосида очиб беришга ёрдам бера-
ди. Шу мунособат билан давлат ва нодавлат ташкилотлар, жамиятда мунтазам
ривожланиб сони ортиб бораётган, демократик ислоҳотлар кесимида, янги
йўналишдаги тадқиқотлар ҳақида атрофлича илмий асосланган маълумотлар
тўпланишига асос бўлади. Бу эса, ўз ўрнида, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт
босқичида ёшлар экологик маданиятини юксалтиришга доир инновацион ён-
дашувларни ривожлантиради, ушбу жараён ҳақида объектив, илмий асосланган
хулосалар чиқариш имконини яратади.
Тадқиқот ўз олдига ёшлар экологик маданиятини юксалтиришнинг инсти-
тутционал, тарихий, хукукий, ижтимоий механизмларини такомиллаштириш
борасидаги илмий фактларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига кеси-
мида йиғиш; ушбу маълумотларни таҳрир қилиш; ёшларнинг ислоҳотлардаги
фаоллигини тўпланган материалларни қиёсий таҳлил қилиш натижасида янги
тараққиёт босқичида ёшларнинг экологик жараёнларга мунособати тенденция-
ларини аниқлаш, ушбу жараёнда давлат ва нодавлат ташкилотлар орасидаги ўза-
ро мунособатлар уйғунлигини таъкидловчи, моҳиятини очиб беришига ёрдам
берадиган мустақил хулосаларга эришиш имкониятини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: