Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Иватов И. Савдо фаолиятида маркетинг. Монография.–Т.:ТДИУ, 2004.;
2. Солиев А., Усманов А. Маркетинг. Тадбирқорлик. Бизннс.Бозоршунослик. Ўқув қўлланма.
-Т.: Ўқитувчи, 1997.-167 б.
3. Аакер Д.А.Стратегия управления портфелем брендов: [пер.с англ.] - М.: Эксмо, 2018. -
318с.
286
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА
ТУРИЗМ ТАДБИРКОРЛИГИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ВА УНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ
С.Н.Тошмаматов,
Фарғона политехника институти
тадқиқотчиси
Аннотация:
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда туризм тадбир-
корлигидан фойдаланиш ва уни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилган.
Таянч иборалар
: туризм, кичик ва ўрта корхоналар, инфратузилма, туризм
соҳаси, хизмат кўрсатиш.
Аннотация:
Рассмотрены вопросы использования и создания туристического
бизнеса в развитии сферы услуг.
Abstract:
The issues of using and establishing tourism business in the development of the
service sector were considered.
Ўзбекистонда туризм ривожланган худудлар ичида энг ажралиб турга-
ни Тошкент шаҳри ҳисобланади. 2019 йилда Тошкент шаҳрига мамлакатга
ташриф буюрган туристлардан тушадиган даромад 45 %ни ташкил этган ҳолда,
Самарқандда бу кўрсаткич 26 %ни, Бухорада 18 %ни, Хоразмда 11 %ни ташкил
этган. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида туризмнинг ривожланиши бўйича
жуда паст кўрсаткичларга эга. манбани кўрсатиш керак Хусусан, Фарғона во-
дийси вилоятларида ички ва ташқи туристларни бу ерларга ташрифи деярли
сезилмайди кўрсаткич бериши лозим.
Умуман олганда, ички туризм ривожланиши даражасининг етарли даражада
эмаслиги сабаблари қуйидагилардан иборат: мавжуд моддий базанинг маънавий
ва моддий жиҳатдан сезиларли эскириши; вилоятлар томонидан туризм соҳасига
инвестициялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш амалиётининг паст даражада-
лиги; чет элда мамлакат туризм имкониятлари давлат нотижорат рекламасининг
деярли тўлиқ мавжуд эмаслиги; кадрлар тайёрлаш даражасининг пастлиги ва бо-
зор иқтисодиёти шароитида ишлаш тажрибаси йўқлиги туфайли туризм саноа-
тининг барча секторларида хизмат кўрсатиш сифатининг юқори эмаслиги билан
изоҳланади. Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёни 1994 йилдан бошлансада,
ҳали ҳам Фарғона водийсида туризм хусусий тармоқ сифатида катта салоҳиятга
эга эмас. Водийга туристларни жалб қилиш жараёни секин кечмоқда. Халқаро
амалиётда кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш
усуллари жуда ҳам кўп бўлиб, бу жараёндан туризм тармоғи учун яхши фойдала-
ниш зарурияти туғилмоқда ва бунинг учун имкониятлар етарличадир.
Ҳақиқатдан ҳам бу ҳудудларга туристларни жалб қилиш учун ҳали жуда кат-
287
та ишларни амалга ошириш зарурдир. Агар алоҳида олинган шаҳарлар бўйича
меҳмонҳоналардаги бандлик даражасига эътиборни қаратадиган бўлсак уҳолда
фақат Фарғона шаҳрида бандлик даражаси 0,5 коэффицентдан юқори бўлиб, бу
ерга иш юзасидан, шахсий ташаббус билан келувчилар кўпчиликни ташкил этади
манба . Меҳмонхоналарда мавжуд жойларни банд қилиш даражаси жуда ҳам паст.
Бу шундан далолат берадики, айрим меҳмонхоналарда жойлар узоқ даврда турист-
лар билан банд бўлмайди. Айниқса, бу ҳолат мавсумий бўлиб, вақтида, хусусан, куз,
қиш ҳамда баҳор ойининг дастлабки ойларида кўпроқ кузатилган. Бундан ташқа-
ри, халқаро туризм учун мўлжалланган меҳмонхоналардан туристлар бўлмаган
пайтда маҳаллий туристларни, фуқароларни арзон нархда жойлаштириш масала-
ларига умуман эътибор берилмаган. Бошқача айтганда, меҳмонхоналар, нарх-наво
ва бошқа шарт-шароитларни тез мослаштириш механизми яратилмаган.
Туризм соҳасининг энг муҳим хусусиятларидан бири, бу юридик жиҳатдан
мустақил бўлган корхоналар ўртасидаги фаолиятни жаҳон андозалари даража-
сига етказиш ҳисобланади. Бу шу нарсада намоён бўладики, транспорт, экскур-
совод, меҳмонхона, ресторан ва шу каби бошқа инфратуризмлар ўртасида иш
фаолиятлари бир-бири билан боғланиб, уйғунлашиб кетиши лозим.
Ҳозирги пайтда водий шаҳарларида туристларга хизмат кўрсатадиган меҳ-
монхона, турбаза, кемпинг, мотеллар сони 40 дан ошиб кетди ва уларда 1800дан
кўп ўринлар мавжуд. Шундан фақат 10-15% халқаро стандартларга жавоб бера
олади. Булардан ташқари ҳар шаҳарда, ҳатто йирик туман марказларида турли
мулк шаклига эга бўлган меҳмонхоналар мавжуд бўлиб, улар асосан Ўзбекистон
фуқаролари учун хизмат кўрсатади. Мехмонхона хўжалигидан фойдаланиш са-
марадорлиги мавжуд хоналар фондини қанчалик даражада фойдаланилиши би-
лан боғлиқдир. Бу кўрсаткич -тармоқ бўйича1982 йилда 67,8 %, 1992 йилда 58
%, 1998 йилда 35 %, 1999 йилда 48 %, 2000 йилда 49 %, 2002 йилда 47 % ва 2010
йилда 48 %ни ташкил қилган манба кўрсатиш керак.
Фарғона ҳудудида туризмни ривожлантириб боришда тадбиркорликни
йўлга қўйиш ва буни амалга ошириш натижасида:
- тизимнинг ислоҳ қилиниши туфайли ишсиз қоладиган ходимлар учун янги
иш ўринларини яратиш;
- бозор муносабатлари ва бозор инфратузилмасининг жадал ривожланиши
учун шароит яратиш;
- хизмат турлари, шу жумладан, банк, аудиторлик, консалтинг фаолияти би-
лан боғлиқ хизмат ҳажмини ошириш;
- кўп маблағ талаб қилмайдиган хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, кичик ва
хусусий фирмаларни ишга тушириш кўзда тутилади.
Шу билан бир вақтда халқаро миқёсда қаул қилинган йўналишлар бўйича
туризмни ривожлантириш ҳам муҳим масалаладир.
Фарғона вилояти туризмида бу фақат иқтисодий ходиса бўлиб қолмасдан,
балки, бир вақтнинг ўзида ижтимоий, маданий, экологик ва сиёсий ҳодиса бў-
288
либ, унинг ривожланиши қуйидаги ижобий самараларни беради:
а) меҳмонхона, ресторан, чакана савдо корхоналари, транспорт ва бошқа
соҳаларда янги иш ўринларини шакллантиради;
б) янги тармоқлар ва касбларни (маслаҳатчилар, ўқитувчилар, агентлар ва
хақозалар) ривожланиши учун шароит яратади;
в) туризм харажатлари маҳаллий иқисодиётда ўзлаштирилиши туфайли
мультипликаторли самара юз беради;
г) республика ва маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтиради;
д) маҳаллий товарлар ва хизматлар экспортини рағбатлантиради.
Ҳозирги кунда Фарғона, Наманган, Андижон, Қўқон, Марғилон ва бошқа
туристик ҳудудларини кесиб ўтувчи йўналишлар «Буюк Ипак йўли» йўнали-
шининг тармоқлари ҳисобланишини эътиборга олсак, Фарғона водийси бўйлаб
йўналиш ёки Фарғона олтин ҳалқаси Қўқон - Фарғона - Андижон - Наманганни
ўз ичига оладиган туристик маконни ташкил этиш мумкин.
289
Do'stlaringiz bilan baham: |