2021-yil 25-noyabr 2021-yil


ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ 
ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ
 
РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ 
И.Данабоев,
Давлат активларини бошқариш 
 
агентлиги мутахассиси
Аннотация:
 мақолада давлат активларини хусусийлашнинг мохияти, уни зарурияти ва 
хорижий мамлакатлар тажрибалари келтирилган. Шу билан бир қаторда давлат секторини 
хусусийлаштиришни муҳим босқичлари, шакллари, уни мезонларини очиб берилган.
 
Таянч иборалар:
 давлат активлари, аукцион, очиқ ва чекланган тендер, сотиш, хусусий-
лаштириш шаклари.
Аннотация:
 в статье представлена склонность к приватизации государственных акти-
вов, ее необходимость и опыт зарубежных стран. Наряду с этим, важны этапы приватизации 
государственного сектора, в формах которых были выявлены критерии.
Abstract:
the article presents the propensity for privatization of state assets, its necessity and 
experiences of foreign countries. Along with this, important stages of privatization of the public sector, the 
forms of which have been revealed criteria. 
Мамлакатимизда сўнгги йилларда хусусийлаштириш жараёнини жадалла-
шуви натижасида иқтисодиётнинг хусусий секторлари ва тармоқларида жид-
дий ўсишга эришилди. Хусусан, 2020 йил 27 октябда “Давлат иштирокидаги 
корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини ху-
сусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сон ҳамда 2021 
йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон “Давлат активларини хусусийлаштириш жа-
раёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Фармонларининг қабул қи-
линиши хусусийлаштириш жараёнларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб 
чиққанлиги ҳеч биримизга сир эмас. Бунда, иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқла-
рида амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнларида корхона ва объ-
ектларнинг ҳақиқий эгасига яъни тадбиркорга етказилиши, ушбу объектларни 
бозор нархида сотиш тизимини шакллантирилиши ва объектларни сотувидан 
тушган пул маблағларини жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлари учун 
юқори самарадорликда фойдаланилишида ўз аксини топмоқда.
Мамлакатда хусусийлаштириш жараёнларини жадал ташкил этишда давлат 
ташкилотлари ва бошқа давлат иштирокидаги корхоналарнинг носоҳавий йўна-
лишлари ҳамда объектларини хусусий секторга сотиш орқали давлат активла-
рини қисқартириб бораётганлигимиз, нисбатан эскирган ишлаб чиқариш йўна-
лишларини инвестиция мажбуриятлари орқали хусусий секторга сотиш орқали 
соҳа ва тармоқларни модернизациялашга интилаётганлигимиз бу борада хори-


209
жий тажрибаларни ўрганаётганлигимизни ҳамда уларнинг қиёсий таҳлиллари-
ни олиб бораётганлигимиздан далолат беради.
Бизга маълумки, хусусийлаштириш – бу давлат ва муниципал корхоналарни 
хусусий корхоналарга айлантиришга қаратилган мулкий муносабатларни ислоҳ 
қилиш, яъни ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик шаклининг ўзгариши муно-
сабати билан юзага келадиган иқтисодий муносабатларнинг махсус тизимидир.
Хусусийлаштириш жараёни турли давлатларда турлича амалга оширилган 
бўлсада, бунинг асосий сабаблари деярли бир хил эди: корхоналарнинг сама-
расиз эканлиги, капиталнинг юқори интенсивлиги ҳамда меҳнат унумдорлиги-
нинг пастлиги.
Ғарб давлатларида давлат секторини ислоҳ қилиш ва бунда хусусийлашти-
ришни жадаллаштириш йирик молиявий ва саноат монополиялари мавжуд 
бўлган шароитда бошланди. Биргина Буюк Британияда корхоналарда оммавий 
хусусийлаштириш амалга оширилиб, юқори натижага эришилган. Аммо Буюк 
Британия тажрибаси иқтисодий жиҳатдан бир мунча хавфлидир. Ғарбий Евро-
панинг бошқа давлатларини мисол қилиб оладиган бўлсак, ушбу давлатлар иқти-
содиётида хусусий сектор энг катта улушга эга бўлсада, давлат сектори ҳам ўз 
позициясига эга эди. Бунда энг муҳим жиҳат, давлат сектори оптимиллаштирил-
ганлигидадир. Давлат секторини оптималлаштириш жараёнида хусусийлашти-
ришни муҳим учта босқичда амалга оширилганлигини кўришимиз мумкин:
Биринчи босқичда – корхоналарни акционерлик жамиятларига айланти-
риш орқали корпоратив шаклига ўтиш бошланди. Бу жараён корхоналар мулки-
га эгаликни акциядорлик жамиятининг ўзига бериш билан олиб борилди. Шу-
нингдек, компанияларнинг зарарини қоплаш учун субсидиялар бериш бекор 
қилинди.
Иккинчи босқичда – йирик корхоналарни қайта қуриш амалга оширилди. 
Бунда, корхоналарнинг шўъба корхоналари ва филиаллари таркибидан ажра-
тилди.
Учинчи босқичда – корхона акцияларининг бир қисмини хусусий шахслар-
га сотиш амалиёти бошланди.
Ушбу босқичларни амалга оширишда асосий меъзон сифатида:
хусусийлаштирилаётган корхоналарда адолат тамойили ва меҳнат жамоаси 
манфаатларининг устуворлиги;
хусусийлаштирилаётган корхона профилини ва унинг ишлаб чиқариш са-
лоҳиятини сақлаб қолиниши;
корхонанинг рентабеллигини ошириб борилиши;
хусусийлаштирилаётган корхонага инвестицияларни жалб этиш шарти.
Хусусийлаштиришни амалга оширишда бир қатор қўшимча чора-тадбир-
лар олиб борилган. Хусусан, корхоналар ажратилган, реструктуризация қилин-
ган, салоҳиятли инвестерлар қидирилган, қолаверса монополияга қарши қонун-
лар ўзгартирилган.


210
Ушбу жараённи амалга оширишда ва давлат иштирокидаги корхоналарни 
хусусийлаштириш бир нечта шаклларда амалга оширилган.
Очиқ ва чекланган тендер. Бунда потенциал инвесторларнинг кенг доира-
сига эришилган. Инвесторни танлашда эса нарх биринчи даражали аҳамиятга 
эга бўлмаган.
Аукцион. Бунда корхонани энг юқори нархда сотиш асосий мақсад бўлган 
бўлиб, инвесторларнинг ўзига хос хусусиятлари ёки профили ҳисобга олинма-
ган.
Тўғридан – тўғри сотиш. Бунда индивидуал инвесторлар билан тўғри-
дан-тўғри музокаралар олиб борилган, энг муҳим жиҳат сифатида эса корхона-
нинг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаб олиш муҳим бўлган.
Management-Buy-Out. Бунда корхона ёки унинг бир қисми бошқарув гуру-
хининг мулкига айланади.
Management-Buy-In. Бунда корхона учинчи томон рахбарияти томонидан 
сотиб олинишини ифодалайди.
Давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришда дастлаб:
1. Сотувдан олинги таҳлил ва корхонани баҳолан жараёни бошланган. Бунда:
-корхона стратегик таҳлил қилинган ва баҳоланган;
-корхонани реструктуризация қилиш чоралари белгилаб олинган;
-корхонанинг инвестиция ва янги авлод технологияларига бўлган эҳтиёжи 
аниқлаб олинган;
- потенциал инвесторлар таҳлил қилинган;
-сотиш усуллари аниқлаб олинган;
-танлов ўтказиш меъзонлари белгиланган;
-билдириладиган таклифларни баҳоловчи комиссия тузилган.
2. Корхонани сотувга тайёрлаш бошланган.
-потенциал инвестор қизиқишини уйғотиш учун мўлжалланган реклама 
компаниясини олиб бориш;
-миллий ёки халқаро даражада тендерлар ўтказиш;
- тендер комиссияси томонидан келган таклифларни баҳолаш;
-бир ёки бир нечта потенциал инвесторлар билан музокаралар олиб бориш;
-шартнома тузиш амалга оширилган.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бугунги кунда хусусий-
лаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнлари замонавий бозор 
иқтисодиётинигн энг муҳим элементларидан бири бўлиб, ушбу жараённинг 
муваффаққиятли амалга оширилиши орқали хусусий мулк ва хусусий сектор 
ривожланиши кафолатланади. Шу жиҳатдан эътибор қаратадиган бўлсак, 
мамлакатимизда ҳам иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш чоралари 
кўрилмоқда. 


211

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish