183
1-жадвал
Ўзбекистонда 2011–2020 йилларда меҳнат бозорида аҳоли бандлиги
кўрсаткичларининг ўзгариши
58
Кўрсаткичлар
Йиллар
2020 йилда 2011
йилдагига
нисбатан
ўзгариш (+, -)
2011
2012
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
Доимий аҳоли сони
(минг киши)
29555,4
29993,5
30492,8
31022,5
31575,3
32120,5
32656,7
33255,5
33905,2
34558,9
5003,5
Меҳнат ресурслари
сони (минг киши)
17286,4
17564,3
17814,1
18048,0
18276,1
18488,9
18666,3
18829,6
18949,0
19142,3
1855,9
Иқтисодий фаол
аҳоли сони (минг
киши)
12541,5
12850,1
13163,0
13505,4
13767,7
14022,4
14357,3
14641,7
14876,4
14797,9
2256,4
Иқтисодиётда
бандлар сони (минг
киши)
11919,1
12223,8
12523,3
12818,4
13058,3
13298,4
13520,3
13273,1
13541,1
13239,6
1320,5
Жадвалдан кўринадики, мамлакатимизда доимий аҳоли сони 2011
йилда
2955,4 минг кишини ташкил этган бўлса, 2020 йилда 34558,9 минг нафарга етган
ва ўтган 10 йил давомида 16,9 %га ортган (ўсиш – 5003,5 минг киши). Меҳнат
ресурслари сони эса 2011 йилдаги 17286,4 минг кишидан 2020 йилда 19142,3
минг кишига етган ва ўтган даврда 10,7 %га ортган (ўсиш – 1855,9 минг киши).
Меҳнат ресурслари сонидаги иқтисодий фаол аҳоли сони 2011–2020 йил-
лар давомида 18,0 %га ортиб (ўсиш – 2256,4 минг киши), 12541,5 минг кишидан
14797,9 минг кишига етган. Иқтисодий фаол аҳоли таркибидаги иқтисодиётда
банд аҳоли сони ҳам барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлиб, 2011–2020 йил-
ларда ушбу кўрсаткич 11919,1 минг кишидан 13239,6 минг кишига етган ва 11,1
%га ўсган (ўсиш – 1320,5 минг киши).
Меҳнат бозори кўрсаткичларининг таркибий ўзгариши бўйича статистик
таҳлил кейинги 10 йил давомида алоҳида кўрсаткичлар бўйича ўзига хос ўзгари-
шлар юз берганлигини кўрсатади.
Жумладан, иқтисодий фаол аҳоли сонининг доимий аҳоли сонидаги (0,4 %)
ва меҳнат ресурслари сонидаги (4,8 %) улуши, иқтисодиётда бандлар сонининг
меҳнат ресурслари сонидаги улуши (0,2 %) барқарор ўсиб бориши билан бирга,
меҳнат ресурслари сонининг доимий аҳоли сонидаги улуши (-3,1 %), иқтисо-
58
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб
чиқилган.
184
диётда бандлар сонининг доимий аҳоли сонидаги (-2,0 %) ва иқтисодий фаол
аҳоли сонидаги улуши (-5,6 %) пасайганлигини кўрсатади.
Юқоридаги таҳлилларда кўрилган умумлашган кўрсаткичлар бандлик ҳола-
тида юзага келаётган муаммоларнинг илдизини етарли даражада очиб бера ол-
маслигини эътиборга олган ҳолда аҳоли бандлиги ҳолатини мамлакат ҳудудлари
ҳамда миллий иқтисодиёт тармоқ ва соҳалари кесимида таҳлил қилишга ҳаракат
қилинди. Умуман олганда, таҳлиллар шуни кўрсатадики, миллий меҳнат бозори-
да самарали бандликни таъминлаш, тармоқ ва ҳудудлар кесимида бандларни энг
мақбул ҳолда тақсимлаш ҳамда бандлик жараёнларига таъсир этувчи омилларни
самарали бошқаришда юқорида ажратиб кўрсатилган ўзгариш тенденциялари-
ни ҳисобга олиш муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: