2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Таянч иборалар: 
иқтисодий-математик моделлаштириш, инвестиция, эко-
нометрик усуллар, модернизация, компьютер технологияси, жаҳон иқтисодиёти.
Аннотация: 
В статье представлена информация о важности экономи-
ко-статистического моделирования, взаимосвязи экономических показателей и 
факторов производства, эффективности экономико-математического моделиро-
вания, эконометрических методах и преимуществах информационных технологий 
в управлении народным хозяйством.
Abstract:
The article provides information on the importance of economic and 
statistical modeling, the relationship between economic indicators and factors of production, 
the effectiveness of economic and mathematical modeling, econometric methods and the 
benefits of information technology in the management of the national economy.
Жаҳон иқтисодиётида ишлаб чиқаришни янги техника ва технологиялар 
билан таъминлаш, халқаро бозорда ўз ўрни, мавқеига эга бўлиши, рақобатбар-
дош ҳамда сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун иқтисодиётга инвестициялар 
жалб қилиш, улардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Бирлаш-
ган миллатлар ташкилоти маълумотига кўра, «Жаҳон миқёсида ҳалқаро ком-
панияларда Америка Қўшма Штатлари (35,5 миллиард АҚШ доллари) бўйича 
энг йирик донор бўлиб қолмоқда, кейинги ўринларни Германия (28,4 миллиард 
АҚШ доллари), Буюк Британия (18,6 миллиард АҚШ доллари), Япония (16,3 
миллиард АҚШ доллари) ва Франция (14,1 миллиард АҚШ доллари) эгалла-
ди»
27
. Бу эса ўз навбатида жаҳон бозорининг ўзгарувчанлиги ва номаълумлиги 
шароитида инвестиция қўйилмалари самарадорлигини баҳолаш усулларида 
таваккалчилик омилларининг ҳисобга олинишини, инвестициялашни тартибга 
27 
UNDER EMBARGO UNTIL 13 APRIL 2021, 15:00 HOURS PARIS TIME https://www.oecd.org/dac/fi-
nancing-sustainable-development/development-finance-data/ODA-2020-detailed-summary.pdf


55
солиш ҳамда ҳудудлар ва иқтисодий тармоқлар ўртасида тўғри тақсимланиши-
ни талаб этади.
Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётига киритилган инвестицияларни фойда-
сиз туриб қолиши ёки инвестициядан самарали фойдаланишда юзага келади-
ган таваккалчилик ҳамда хатарлилик даражаларини аниқламаслик оқибатида 
ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ қувват билан ишлашини чегараланиб қолиши 
каби муаммоларни олдиндан кўра билиш ва илмий асосланган чора-тадбирлар 
ишлаб чиқиш, корхона фаолиятини барқарор ўсишини, глобал рақобатбардо-
шликка эришишини таъминлаш – инвестиция самарадорлигига таъсир этувчи 
омилларни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилишни, улар орасидаги миқдорий 
боғланишларни аниқлашни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантириш учун 2020 йил-
да барча мулкчилик шаклларидаги корхона ва ташкилотларда 210195,1 млрд. 
сўм ёки 2019 йилга нисбатан 107,3 фоиз асосий капиталга инвестициялар ўз-
лаштирилди. «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»
28
да инве-
стициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари 
ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш, жалб қилинган хорижий 
инвестициялар ва кредитлардан самарали фойдаланиш каби вазифалар белги-
лаб берилди. 
Ушбу вазифалар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва техно-
логик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилмани ри-
вожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган 
актив инвестиция сиёсатини олиб бориш, иқтисодий тармоқлараро инвестици-
ялар йўналишини ва тақсимланишини эконометрик моделлаштириш услубиёти-
ни такомиллаштириш, инвестиция самарадорлиги, хатарлилик ва таваккалчилик 
даражаларини аниқлаш моделларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда иқтисодиётнинг ривожланиш ҳамда барқарор ўсишини 
таъминлашда максимум ва минимум тушунчаларига эътибор қаратиш, яъни 
мамлакатда фаолият юритаётган иқтисодий тармоқларда харажатларни мини-
маллаштириш, даромадни максималлаштиришга ҳаракат қилинаётганини эъти-
борга олсак, иқтисодиётни эконометрик моделлаштириш муҳим аҳамият касб 
этади. Чунки ҳар қандай давлат жамиятнинг иқтисодий салоҳиятини максимал-
лаштиришга ҳаракат қилади. Истеъмолчилар эса ўз маблағларини кам сарфлаб, 
ўз эҳтиёжларини максимал даражада қондиришга интиладилар.
Шу маънода танланган мақсадга эришиш учун ишлаб чиқилган адекват эко-
нометрик моделлар яроқлилигини текшириш, асосан, унинг амалиётга татбиғи 
қай даражада бўлишлиги, келгусидаги ҳолатларни ишончли акс эттириши билан 
белгиланади. Бу ўринда барча иқтисодий жараёнлар ҳамда ҳодисалар вақт да-
вомида ўзгарувчан бўлиши ва иқтисодий жараёнларни иқтисодий-статистик 
моделлар орқали ўрганиш натижасида бирор - бир иқтисодий кўрсаткичнинг 
ҳозирги ҳолатини, келажакдаги ўзгаришини илмий асосда таҳлил қилиш ва ба-
28
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони. // «Халқ сўзи» 2017 
йил 8 февралдаги 28 (6722)-сони.


56
шоратлаш мумкин.
Иқтисодий-статистик моделлаштириш иқтисодий кўрсаткичлар ва ишлаб 
чиқариш омиллари ўртасидаги алоқаларнинг моҳиятига кўра, стохастик асосга 
таянади. Иқтисодий субъектлар фаолиятини статистик моделлаштириш замон 
ва маконда уларнинг ривожланиш жараёнини ўрганишда асосий ўрин эгал-
лайди, ҳамда бу моделлар ишлаб чиқариш тенденциялари ва қонуниятларини 
аниқлаш учун мослашгандир.
Одатда, иқтисодий-математик моделлаштиришни қўллаш самарадорлиги-
нинг асосий шартларидан бири унинг реал кўриниш ва жараёнга айнан мос ке-
лиши ҳисобланади. Шунингдек, эконометрик моделлаштириш бир қатор илмий 
йўналишлар мажмуасини ташкил этади.
Эконометрик усуллар оддий анъанавий усулларни инкор этмасдан, балки 
уларни янада ривожлантириш ва объектив ўзгарувчан натижа кўрсаткичларини 
бошқа кўрсаткичлар орқали муайян таҳлил қилишга ёрдам беради.
36

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish