2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Таянч иборалар: 
Деҳқон хўжаликлари, қўшилган қиймат, хорижий тажриба, 
бозор конъюнктураси, рақобат, кооператив, кооперация, инфратузилма.
Аннотация: 
Мелкие товаропроизводители играют важную роль в нацио-
нальной экономике страны. Однако, учитывая различия в их составе, организаци-
онно-правовом статусе и номенклатуре, целесообразно изучить зарубежный опыт 
этапов создания стоимости в этих бизнесах, источники и методы ее расчета и 
распределения в соответствии с долей цепочки. участников.
Abstract:
 Small commodity producers play an important role in the national economy 
of a country. However, taking into account the differences in their composition, organizational 
and legal status and nomenclature, it is advisable to study foreign experience in the stages 
of value creation in these entities, sources and methods of calculating and distributing it in 
proportion to the share of chain participants.
Кириш.
Маълумки, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш даставвал натурал ху-
сусият касб этиб, уларни асл ҳолда бирламчи нархда харид қилиш қўшимча қий-
мат, яъни оддий қилиб айтганда ишлаб чиқариш харажатлари чегириб ташлан-
гандан кейин қолган қиймат (фойда)ни вужудга келтиради. Қўшилган қиймат 
эса қўшимча қийматдан фарқли равишда асл (натурал) ҳолдаги қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини фақат кейинги технологик босқичларда истеъмол товарлари 
сифатида истеъмолчи гуруҳларга етказиш занжирида қатнашувчи субъектлар 
ўртасида содир бўладиган муносабатлар жараёнида шаклланади. Шу жараёнга 
мос равишда қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳажми ва фаолият йўналиши 
бозор конъюнктураси ҳамда истеъмолчилар талабларига мос равишда ўзгариш 
тенденциясига мойил бўлади. Яъни, бозор иқтисодиёти шароитида миқдор ва 
сифат жиҳатдан истеъмолчи (харидор)лар учун ҳаётий зарур бўлган товарлар 
ишлаб чиқариш қўшилган қиймат яратиладиган занжир ҳар бир иштирокчи 
субъекти олдидаги асосий мақсадга айланади. 


195
Таъкидлаш жоизки, турли мамлакатларда ишлаб чиқариш кучлари ва муно-
сабатларининг ривожланиш даражасига мос равишда хўжалик юритиш шакл-
лари танланган бўлиб, улар бозор иқтисодиёти ва рақобатлари шароитида 
маҳсулот (товар, хизмат) ишлаб чиқариш жараёнларидаги ўзаро муносабатлар 
занжирида биринчи навбатда ўз манфаатлари доирасида фаолият ташкил этиш-
га асосий эътибор қаратади. Таҳлилларнинг кўрсатишича, ҳозирги даврда де-
ярли барча давлатларда асосан майда товар ишлаб чиқарувчи субъектлар, яъни, 
фермер, деҳқон хўжаликлари (крестьянские хозяйства) ва бошқа уй хўжалиги 
субъектлари ҳамда уларнинг ихтиёрий равишда ўзаро келишган ҳолда ташкил 
этаётган турли шаклдаги кооперативлар фаолият юритмоқда.
Масалан, Украина давлатида сўнгги йилларда бошқа хўжалик юритиш шакл-
лари билан бир қаторда ҳажм жиҳатдан кичик, тарқоқ ва молиявий заиф деҳқон 
(крестьян) хўжаликларини ривожлантиришга доир қабул қилинган меъё рий-
ҳуқуқий ҳужжатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тасар-
руф этиш бўйича уларга ҳам эркин ва мустақил фаолият юритишларига замин 
яратди. Жумладан, уларда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари-
ни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишдаги қийинчиликларни бартараф 
этишга қисман бўлсада эришилди. Лекин, шу билан бирга ишлаб чиқариш жара-
ёнида уруғлик, техника, ўғит ва бошқа турдаги зарурий моддий-техника ресурс-
лари билан таъминлаш тизимида иқтисодий алоқаларнинг номукаммаллиги ва 
ишлаб чиқарувчиларда бозор иқтисодиёти билан боғлиқ билим ва кўникмалар-
нинг етишмаслиги айрим муаммоларни келтириб чиқарди. 
Буларни ҳал қилишда ҳукумат томонидан олиб борилаётган иқтисодий 
ислоҳотлар билан бир қаторда, энг эътиборли томони шундаки, майда товар 
ишлаб чиқарувчилар шахсий ташаббуси ва оқилона ёндашишлари туфайли ўз 
иқтисодий ҳолатларини яхшилаш мақсадида ихтиёрийлик тамойилига асослан-
ган ҳолда ҳамкорликда фаолиятни ташкил қилишга асосий эътибор қаратаёт-
ганликларини алоҳида эътироф этиш лозим. Украинанинг Полтава областидаги 
Глобино қишлоғи ҳудудида ўзаро яқин жойлашган крестьян хўжаликлари коо-
ператив тузиш орқали мавжуд муаммоларни тезкор ва оқилона ҳал қилиш имко-
ниятларини яратдилар. Мазкур ҳудудда фаолият юритаётган крестьян хўжали-
клари асосан дон ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бундаги асосий му-
аммолардан бири етиштирилган ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш, сақлаш, қайта 
ишлаш ва мақбул нархларда сотиш орқали қўшилган қийматни кўпайтиришдир. 
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, олдинги жамоа хўжаликлари ўзларида 
етиштирган маҳсулотларни сақлаш учун ўз омборлари, бошқа инфратузилма 
объектлари ва шартнома асосида кафолатланган, ишончли, доимий сотиб олув-
чи харидорларига эга эди. Бироқ, крестьян хўжаликларида бундай шароитнинг 
йўқлиги сабабли улар жамоа хўжалиги омборларида ўзлари учун қийин шарт-
ларда сақлашга, ишончсиз қўлларга топширишга ёки бўлмаса маҳсулотни ҳосил 
йиғилган даврда номақбул нархларда сотишга мажбур эдилар. Шу боисдан, 
майда товар ишлаб чиқарувчилар тоифасига кирувчи крестьян хўжаликлари 


196
ушбу муаммоларни кооперативлар ташкил этиш орқали ҳал эта бошладилар. 
Ушбу кооперативлар даставвал крестьян хўжаликларида етиштирилган ҳосил-
ни сақлаш масаласини ҳал этиш мақсадида шу ҳудуддаги ишламаётган омухта ем 
ишлаб чиқарувчи заводни ижарага олиб, кооператив ишини йўлга қўйди. Коо-
перативнинг бошланғич устав жамғармаси ташкилий босқичда аъзолик бадал-
лари, яъни, ҳар бир таъсисчи аъзо томонидан киритилган 1000 гривен. миқдор-
даги бадаллар ҳисобига шакллантирилди ва фаолият бошлаш учун штат жадвали 
асосида мутахассис ва ишчи ходимлар жалб этилди. Шуниси диққатга сазовор-
ки, масалан, илгари ҳосилни сақлаш имконияти йўқ крестьянлар ўрим-йиғим 
пайтида буғдойнинг ҳар бир тоннаси 260 гривенга сотган бўлсалар, кооператив 
таркибида улар кейинги йилларда бир тонна буғдойни ўртача олганда ноябр 
ойида 500 гривендан, навбатдаги ишлаб чиқариш йилидан олдин, масалан, март 
ойида эса 900 гривендан, яъни, ноябр ойида кооперативдан олдинги нархларга 
нисбатан 240 ва март ойида эса 640 гривен юқори баҳоларда сотишган. Демак, 
ташкил этилган кооперативлар маҳсулотни бирга тайёрлаш, сақлаш, ташиш, со-
тиш, ҳаттоки экспорт қилиш ишларини комплекс тарзда ва яхлит технологик ти-
зим доирасида амалга ошириш орқали маҳаллий бозорлардаги нарх ўзгаришига 
ҳам ўз таъсирини кўрсатган ва кооператив аъзоларига катта даромад олиш, де-
мак, қўшилган қиймат яратиш имконини берган. 
Бундан ташқари, чуқур таҳлилга ўрин ажратмаган ҳолда ушбу жараён ва 
кооперация ҳаракати, шунингдек, Львовдаги сутчилик соҳасига ҳам бевосита 
тааллуқли эканлигини таъкидлаш жоиздир. Зотан, Украинада ўтган асрнинг 90 
йиллари охирларида сутнинг 65 фоиздан ортиқроғи крестьян хўжаликлари то-
монидан ишлаб чиқарилган, сутни қайта ишловчи заводлар фақатгина 10 фоиз 
сутни қайта ишлаш қувватига эга бўлган. Марказдан узоқ масофада жойлашган 
хўжаликлар эса сутни сақлаш, қайта ишлаш ёки истеъмолчиларга етказиб бериш 
билан боғлиқ қийинчиликларга учраган. Шунингдек, мазкур ҳудудда кадрлар 
етишмаслиги, уларда малака, билим ва кўникмаларнинг пастлиги, кооперация 
аҳамиятини чуқур билмаслиги, унинг ташкилий яхши йўлга қўйилмаганлиги 
каби муаммолар кооперативлар ташкил қилиш учун салбий таъсир кўрсатган. 
Фақатгина Европа Иттифоқининг ТАСИС лойиҳаси ва бошқа мас лаҳат-
консалтинг марказлари ёрдамида Львов областида кооператив ҳаракатини ри-
вожлантириш бўйича аҳоли орасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ва ту-
шунтириш ишлари натижасида Городок районидаги Блаженское қишлоқ аҳо-
лисидан сайланган вакиллар ташаббуси асосида 1999 йил 7-июлда 88 та крестян 
хўжаликлари муассислигида сутчилик кооперативи ташкил этилган бўлса, 2015 
йилга келиб ушбу кооперативга аъзо бўлган хўжаликлар сони 150 тадан ортган. 
Энг диққатга молик ва ҳар қандай мамлакат, жумладан Ўзбекистон шароитида 
ҳам амалиётга тадбиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлган жиҳати шундаки, ушбу 
кооператив таъсисчилари ўз маблағлари ҳисобига сутни қайта ишлаш цехлари 
ташкил этишган. Уларда ишлаб чиқарилган тайёр истеъмол сут маҳсулотлари 
ҳисобидан яратилган қўшилган қиймат, таҳлиллар кўрсатишича, кооператив аъ-


197
золари даромадининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этиб, сутни натурал ҳолда 
сотишдан олинган даромадга нисбатан икки баробар юқори бўлмоқда.
Маълумки, маҳсулот етиштиришдан тортиб то уларни истеъмол товар 
кўринишида истеъмолчи харидорларга етказиш занжири бўғинларида жорий 
операцион харажатларни камайтириш қўшилган қийматни оширишда муҳим 
ўрин тутади. Зотан, масалан, деҳқон хўжаликлари ўзаро кооперация асосида за-
рурий ресурслар (уруғлик, кўчатлар, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш матери-
аллари, кимёвий препаратлар ва бошқ.)ни биргаликда бевосита ишлаб чиқарув-
чидан харид қилган ҳолда харажатларни қисқартириш ва маҳсулот ишлаб чиқа-
риш таннархини камайтириш имкониятларига эгалигини эътироф этиш лозим. 
Бунда кўп миқдорда (катта партияда) ресурсларни харид қилиш орқали товар 
қийматининг 10-15 %и миқдорига тенг келадиган маблағларни тежаш мумкин. 
Чунки, ресурсларни катта ҳажмда харид қилишда бевосита ишлаб чиқарувчи-
нинг ўзидан улгуржи нархларда (шахобча ва дўконлардаги чакана нархларга 
нисбатан арзон) сотиб олинади. Шу боис, ушбу тизим бир қатор давлатларда 
кенг ва самарали йўлга қўйилган. 
Жумладан, Япониянинг Хоккайдо префектурасидаги Хокурен қишлоқ хўжа-
лиги кооперативи ўзининг аъзолари бўлган фермер хўжаликларига (ер майдонла-
ри ўртача ўлчами 1,5-2 га) талаб этиладиган минерал ўғитларни бевосита ишлаб 
чиқарувчи заводлардан арзон нархларда етказиб бериш механизми жорий этил-
ган. Ушбу кооперативга ўз эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишти-
рувчи уй хўжаликлари (Households) ҳам аъзо бўлган ва кооператив уларга ҳам 
зарурий ишлаб чиқариш ресурслари етказиб бериш хизматларини йўлга қўйган. 
Кооператив ўз аъзоси бўлган фермер хўжаликлари ва уй хўжаликларига сифатли 
уруғлик, минерал ўғит, мини- техникалар (қўл билан ишлатиладиган фрезер ва 
бошқ.), ўсимликларни касаллик ва заракунандалардан ҳимоя қилиш, бегона ўтлар-
га қарши ишлов бериш хизматларини 15-20 фоиз арзон нархларда амалга оширади 
ва, демак, қўшилган қиймат яратиш занжири субъектлари, айниқса қишлоқ хўжа-
лик маҳсулотлари етиштирувчилар учун қўшимча даромад (қўшилган қиймат)ни 
кўпайтириш имконини беради. Шунингдек, жаҳон тажрибасида якуний даромад 
ва қўшилган қийматни кўпайтиришда муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқарув-
чилар ўзлари ташкил қилган кооперативлар ёрдамида товар маҳсулотларини бир 
хил дизайнли қадоқларда турли гуруҳ истеъмолчиларининг тўлов имкониятлари-
ни ҳисобга олган ҳолда мақбул миқдор ва оғирликда бренд мақомида биргаликда 
сотишни ташкил этиш орқали ҳам эришишлари исботлаб берилган. Бунга Кана-
данинг сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи алоҳида фермер-
лар гуруҳини мисол сифатида келтириш мумкин. Улар томонидан ташкил этилган 
кооперативлар ўзаро келишган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, 
ташиш, қайта ишлаш ҳамда ихтисослашган истеъмол бозорига асл ҳолдаги ва қай-
та ишланган сабзавот ҳамда гўшт маҳсулотларини ягона савдо белгиси (маркаси) 
орқали етказиб бериш хизматларини ҳар бир мавсум хусусият ва талаблари асоси-
да комплекс равишда амалга оширишни ташкил этган.


198
Энг муҳими, кооперативнинг муайян ишлаб чиқариш йилидаги якуний 
молиявий натижалари, жумладан, қўшилган қиймат у яратилган занжирдаги 
технологик жараёнларда вужудга келадиган умумий миқдор (сумма) ҳар бир 
аъзонинг қўшган улушига мос тақсимланади. Қўшилган қийматни тақсимлаш 
тизимида қўлланиладиган бу механизм пировардида нафақат таъсисчи аъзолар 
йиллик даромадаларини оширибгина қолмай, балки бевосита ҳам уларнинг, ҳам 
умум кооператив фаолиятини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш талабла-
рига мос ривожлантириш учун катта иқтисодий-молиявий салоҳият яратади. 
Фикримизча, ушбу истиқболли тажрибани республикамизда фермер ва 
деҳқон хўжаликлари таъсисчилигида қўллаш йўли билан харидорларни ўзига 
жалб этувчи савдо белгиси туширилган идишларда маҳсулот (товар)лар сотиш 
орқали қўшилган қийматни кўпайтириш имкониятини яратиш лозим. 
Умуман, тор бир таҳлил доирасида дунё мамлакатларида турли типдаги ва 
ихтисосликдаги кооперативлар ташкил этиш асосида қишлоқ хўжалиги корхо-
налари (фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва ш.ў.) ва кейинги 
технологик босқич субъектлари ўртасидаги муносабатлар занжирида қўшилган 
қийматни яратиш, кўпайтириш, баҳолаш ва улушли тақсимлаш билан боғлиқ 
тажрибаларни тўлиқ қамраб олиш имконияти чекланган. Бироқ, таъкидлаш ло-
зимки, индустриал ривожланган мамлакатлар, масалан, АҚШ, Германия, Исро-
ил, Канада, Япония, Франция каби давлатлар қишлоқ хўжалигида юқоридаги 
ташкилий-иқтисодий муаммолар бевосита майда товар маҳсулотлари ишлаб 
чиқарувчилар, яъни, фермер, деҳқон ва бошқа уй хўжалиги субъектларини 
мақбуллаштириш, ихтисослаштириш чора-тадбирлари билан бир қаторда улар-
нинг ўзаро ҳамкорлигида турли шакл ва йўналишдаги кооперативларни тузиш 
ҳамда ривожлантириш йўли билан ҳал этилмоқда. Масалан, Дания, Швеция, Ни-
дерландия, Норвегия, Финландия, Франция, Япония сингари давлатларда фер-
мер хўжаликларидан ташқари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 
билан шуғулланувчи барча уй хўжалиги субъектлари ҳам тўлиғича (100%) турли 
типдаги кооперативлар аъзоси эканлиги, шунингдек, Германия ва Францияда 
эса кооперативлар 80 % дан ортиқ қишлоқ хўжалик корхоналарини ўз ичига ол-
ганлиги бунга яққол далилдир
61

Умумий хулоса қилиб айтганда, хорижий давлатларда кичик ҳажмдаги қиш-
лоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларни ривожлантириш ва қў-
шилган қиймат занжири бўғинларида уларнинг даромадларини ошириш бўйича 
илғор тажрибаларни жорий қилиш республикамиз қишлоқ хўжалиги ва унинг 
хўжалик юритиш субъектлари фаолиятида қўшилган қийматни янада кўпайти-
ришга пухта замин яратади, деб ҳисоблаймиз. 

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish