2021 development issues of innovative economy in the agricultural sector



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet631/635
Sana25.03.2023
Hajmi6,63 Mb.
#921645
1   ...   627   628   629   630   631   632   633   634   635
Bog'liq
SBTSUE CONFERENCE 1 PART compressed

1-
жадвал
 
Четдан интродукция қилинган “Мейер” ва махаллий “Тошкент” ҳамда “Юбилейний” 
навларининг асосий хўжалик кўрсаткичлари
 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ
-4947-
сонли “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.


602 
 
 
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE 
AGRICULTURAL SECTOR”
 
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. 
Web: 
http://conference.sbtsue.uz/uz
 
Лимон нави
 
Бўйи, метр
 
1 тупдан 
олинадиган ўртача 
ҳосилдорлик, кг
 
Таркибидаги 
кислота 
миқдори, %
 
Совуққа 
чидамлилиги, 

 
“Мейер”
1,5-2,0 
60-80 

-2 
“Тошкент”
2,0-2,5 
120-180 

-4 
“Юбилейний”
2,0-2,5 
150-200 

-5 
Лимон иссиқсевар ўсимлик бўлганлиги учун унинг асосий хусусиятларидан бири бу унинг 
совуққа чидамсизлигидир. Ўзбекистон Республикасининг субтропик ҳудудлари ер шарининг анча 
шимолий қисмида жойлашган бўлиб, жанубий вилоятларидаги субтропиклар қуруқ иқлимли 
субтропиклар жумласидан бўлса
-
да, мазкур ҳудудларда қишда қор камроқ ёғади, ҳароратнинг 
-20 
-
25°С гача иасайиши ва баъзан тупроқнинг 20
-
30 см чуқурликкача музлаши кузатилади. 
Буларнинг барчаси ушбу жойларда очиқ майдонда цитрус етиштиришга жиддий хавф туғдиради
3
.
Шу боисдан, республикамизда лимон асосан ҳимояланган майдонларда ўстирилади. 
Ўзбекистон иқлим шароитида лимон ўсимлиги уч хил усулда парвариш қилинади: 
-
замонавий типдаги ойнали иссиқхоналарда; 
-
замонавий ёки оддий типдаги плёнкали иссиқхоналарда;
-
хандақ
ёки ярим хандақ шароитларида. 
Барча усуллар ўзига яраша ижобий ва салбий хусусиятларга эга. Лимонни ойнали 
иссиқхоналарида ва плёнкали иссиқхоналарда етиштиришда қўшимча иситиш воситалари талаб 
этади. Етиштиришнинг энерготежамкор хандақ ёки ярим хандақ усулида эса лимонни қўшимча 
иситиш воситаларисиз парваришлаш мумкин. Умуман олганда, республикамизда цитрус мевалар 
етиштириладиган иссиқхоналар ҳажмини янада кенгайтириш, мавжуд боғларда агротехника ва 
меҳнатни тўғри ташкил этиш орқали улардан самарали фойдаланиш давр талабидир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон 
Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-
3586-
сонли қарори билан лимон етиштиришни янада ривожлантириш ва экспорт ҳажмини 
ошириш мақсадида “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмасини ташкил этилди.
Республикада лимончилик тармоғини янада ривожлантириш, илмий
-
тадқиқотлар кўламини 
кенгайтириш, илғор ва замонавий ресурс тежовчи технологияларни қўллаш асосида юқори 
сифатли саноатбоп ва экспортбоп лимон етиштириш ҳажмини ошириш, давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш механизмларини кенг жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг
 
2020 йилнинг 19 февралида “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга 
доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ
-4610-
сонли қарори қабул қилиниб, “Лимон 
етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик 
етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмасига айлантирилди.
Умуман олганда, мевачилик маҳсулотларини, жумладан, лимон ишлаб чиқариш ва сотиш 
жараёнларида меҳнат, ер
-
сув ва буюмлашган моддий ва интеллектуал ресурслардан кенг 
фойдаланилади. Тармоқдаги ресурслардан самарали фойдаланиш орқали халқимизнинг меҳнат 
қилиш ва яшаш шароитларини тубдан яхшилаш имкониятини яратиш, бугунги куннинг асосий 
талабларидан биридир.
Энг аввало, инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида лимончилик тармоғини 
ривожлантиришнинг иқтисодий аҳамияти ва унинг мазмун
-
моҳиятини назарий жиҳатдан аниқлаб 
олишни тақозо этади.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аграр соҳасида ижтимоий
-
иқтисодий барқарорликка 
эришиш учун босқичма
-
босқич зарурий институционал асослар яратилган ҳолда, самарали 
иқтисодий мехенизмлар жорий этиб борилди. Тўғри танланган стратегия ва унинг изчил равишда 
амалиётга жорий этилиши, бошқа тармоқлар қаторида лимончиликни ҳам барқарор ривожланиб 
3
И.Т.Нормуратов, Н.З.Фахрутдинов ва бошқалар. Ресурстежамкор усулда лимон етиштириш
технологиясини такомиллаштириш бўйича
тавсиянома. ТДАУ. Тошкент
-
2017 йил.


603 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   627   628   629   630   631   632   633   634   635




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish